Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон матбуоти ҳақида
17.07.2010
Би-би-си Ўзбек хизмати Би-би-си Марказий Осиё ва Қофқоз бўлимининг 15 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги борасида мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан телесуҳбат уюштирди.
Яқинда 60 ёшини қаршилаган Муҳаммад Солиҳ ҳозирда сиёсий фаолиятини қувғинда давом эттирмоқда.
У Ўзбекистонда матбуот эркинлиги кескин чекланган бўлишига қарамай, ўзбек халқига ўз мухолиф фаолияти ҳақида маълумот етказиш йўлида янги усулларни қидираётганини айтади.

