ҚУРОЛСИЗ КИШИНИНГ ОЗОДЛИГИ (ҳужжатли фильм матни)

Ўрта Осиё туркларининг, эски ибора билан айтганда, Туркистон туркларининг янги тарихида мустамлакачиларга қарши ташкил қилинган энг жиддий харакатлар, 19 аср охиридаги Дукчиэшон харакати ва 1917 йилда Кўкон мухторияти давлатини қурган Жадидлар харакати эди.

Темур Хўжа: (Коч Университети профессори):
«1910 йилда булар қайта келиб Тошкентда, Мунавар қори, Беҳбудийлар, Абдурауф Фитрат, Усмон Хўжаев ва бошқалар Бухоро амирлигида жадид мактаблари очишга боришади. Бутун буларга қарамай, жадид ҳаракати бизда сиёсий ҳаракатга айланди,
Ўртада партиялар тузилди. Мана, хозир, масалан, Муҳаммад Солиҳ турган «ЭРК» демократик партияси — Горбачев даврида тузилган бир сиёсий партия, аммо «ЭРК» номида партия ўша йилларда тузилган.
Уларнинг фақат битта ғояси бор — Туркистон давлатининг тузилиши.
Улар Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон бўлиб Совет парчаланишига қарши чиққанлар. Ва ҳеч бир вақт «ўзбекчилик, қозоқчилик, туркманчилик» деган идеяни рад қилиб, «Биз фақат Туркистонлимиз, бизнинг юртимиз Туркистон, биз Туркистоннинг мустақиллигини ва озодлигини истаймиз» деб кураш олиб борганлар».

Бу сўзларни тарихий фактлар ҳам тасдиқлайди. Қўқон мухторияти — Туркистон республикасининг Ташқи ишлар Вазири Мустафа Шоқай — қозоқ туркларининг, Бош Вазир Муҳаммаджон Тинишбоев эса қирғиз туркларининг вакиллари эди.
Аммо профессор Темур хўжа тилга олган Жадидлар ҳаракати хам Дукчи Эшон харакати каби руслар тарафидан бартараф этилди.
Сўнгра Совет тарихшунослигида «Босмачилар ҳаракати» деб номланган бир халқ ҳаракати бошланди, аммо у хам муваффақиятсизликка учради.
Бу уч уринишдан сўнг Туркистон устига 70 йиллик мустамлака сукунати чўкди.
Фақат ўтган асрдаги «Қайта қуриш» даврига келиб, Туркистоннинг юраги бўлмиш Ўзбекистонда миллий уйғониш амморалари яна кўринди.

Бу мавзуда Америкалик тадқиқотчи Руф Диблер шундай дейди:
«Қайта қуриш бошланганда Совет ёзувчилари шу жумладан, ўзбек ёзувчилари ҳам оддий халқнинг дарди ва орзу умидларини ифода этишда катта роль ўйнадилар. Бугун бу ролни ўзбек ёзувчиси Муҳаммад Солиҳ (1949) ўйнамоқда».

Бу хусусда Шоир Рауф Парфининг сўзлари диққатга сазовордир:
«Муҳаммад Солиҳнинг биринчи кучли тебраниши — унинг Туркистон ғоясини англаши эди, Туркистон рухини билиши, унıнг шеъриятидаги бутун истиоралар, шеьрий санъатлар Туркистонни англаш санъати эди».

Абдулҳамид Исмоил (шоир, ёзувчи):
«Муҳаммад Солиҳ, ҳали ҳам эсимда, 70-йилларнинг охирида, 80-йилларнинг бошида ўз ғоясини таниб бўлган шоир эди. Туркистон ғоясини, Ўзбекистон ғоясини, миллат ғоясини таниб бўлган шоир эди, қўрқинчли тарзда таниб бўлган шоир эди».

Муҳаммад Солиҳнинг шоир сифатида ғоявий платформасини Рауф Парфи шундай таърифлайди :
«Муҳаммад Солиҳ 60, 70-йилларда ўзбек шеъриятида мутлақо бир янги тўлқиннинг устида турди. 50 йиллар унутилиб кетган меросимиз жуда узоқ қаровсиз қолди. Абдурауф фитрат, Чўлпон, Кодирий ва бошқа жуда кўп шоирларимизнинг асосий ғояси Туркистон ғояси эди. Туркистон ғояси босқинчилар учун, мустамлакачилар учун жуда қўрқинчли бир душманлари эди. Ана шу руҳимиздан юлиб олинган ғояни ўзбек шеъриятида биринчи бўлиб Чўлпонлардан кейин, Фитратлардан кейин ўзбек шеъриятида айтган шоир Муҳаммад Солиҳ бўлади».

Туркия Жумҳуриятининг Бош вазири Буланд Эжевит Муҳаммад Солиҳ ҳақида шундай дейди:
«Ғарбда сиёсатчи шоир кўп учрамайди, аммо Шарқда, хусусан, турк ўлкаларида сиёсатчилар, давлат одамлари ва ҳукмдорлар ичидан жуда кўп буюк шоирлар етишиб чиққан. Муҳаммад Солиҳ ҳозирги замон Турк сиёсатчи шоирларининг устун ўрнагидир. У бир пайтнинг ўзида ҳам ўзбек туркларининг кўзга кўринган шоири, ҳамда Ўзбекистон «ЭРК» партияси лидеридир. Муҳаммад Солиҳ ўз шеърларини оғир тазйиқ-таъқиблар замонларида ёзди. Совет Иттифоқи тарқаб кетган ва Ўзбекистон мустақил жумҳурият деб эълон қилинган бўлишига қарамай, тазйиқлар ҳали ҳам давом этаётир. Фақат уста шоирларнинг «шеър тили»гина энг оғир тазйиқлар остида ҳам Эрк машъаласини баланд тута олади. Муҳаммад Солиҳ ҳам ғайриинсоний тузумларнинг тазйиқи остида Эрк машъаласини ўз шеъри билан ёниқ тутиб келган шоирдир. Бир сиёсатчи сифатида Муҳаммад Солиҳ ва унинг сафдошлари ҳали ҳам маълум маънода, ердан олиб, ерга урилмоқдалар. Муҳаммад Солиҳ бундай тазйиқларга ўз шеъри билан шундай жавоб беради:
«Агар ҳеч ким мени ерга урмаса,
Кўкка қандай сакрай олардим?»
Солиҳ шоир сифатида аллақачон кўкка сакраб бўлган, ишонаманки, у бошчилик қилаётган «ЭРК» Партиясининг ҳам кўкка сакрайдиган кунлари яқиндир” «

Туркия Жумҳурияти Бош Вазири Нажмиддин Эрбақон:

«Биз биродаримиз Муҳаммад Солиҳ билан кўп халқаро исломий анжуманларда кўришганмиз ва дунё масалаларини муҳокама этганмиз.
Миллий шуур соҳиби Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистоннинг мустақил бўлиши ва тараққий топишини истаган курашчи биродаримиздир.
Бу курашчи биродаримизнинг фаолияти ривож топишидан умидворманки, Муҳаммад Солиҳ воситасида бутун Ислом олами Ўзбекистондай бир биродар ўлкани бағрига боссин. Ўзбекистон бу — фахримиз бўлган Ислом олимларини етиштириб берган бир муаззам маданият марказидир.
Биз Ўзбекистон билан фахрланамиз. Ўзбекистон ҳам тарихий, ҳам стратегик жиҳатдан етакчилик қилишга лойиқ бир ўлкадир. Ўзбекистон масаласи бу — бутун дунёнинг нажот масаласидир. Бунга эришмоқ учун эса Ўзбекистонда Муҳаммад Солиҳ ва унинг каби фикрловчи инсонлар ҳокимият таъсис этмоқлари лозим.
Муҳаммад Солиҳ бугунга қадар Ўзбекистонда сиёсий жиҳатдан катта муваффақиятга эришган инсондир.
Ўзбекистоннинг ўз тарихий ўрнини эгаллаши учун энг муносиб тарзда вояга етган биродаримиздир.
Биз доим Муҳаммад Солиҳ ҳақида севиб эслаймиз ва фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз».

БОЛАЛИК

Муҳаммад Солиҳ минг тўққиз юз қирқ тўққизнинг йигирманчи декабрида Хоразмда туғилди.
Отаси Мадамин Бег Бегжон Бегнинг ўғли, ўн ёшида отадан етим қолганди. Шўролар ҳукумати 1924 йилда Бегжон Бегнинг ер-сувини мусодара этган, ўзини йўқ қилган. МадминБег 1942 йилда урушга кўнгилли бўлиб кетган. 1943-да ярадор бўлиб қайтган, соғайганидан сўнг, 44-нинг бошида яна урушга кетган.
«Йўлнома» китобида Муҳаммад Солиҳ шундай хотирлайди:
«Мен отамдан бу ҳокимият аждодларимизни йўқ қилди, нега урушга кетдингиз?», деганимда, у: «овулда фақат хотинлар қолган эди, гаплашадиган улфат йўқ эди, зерикканимдан кетдим,» дерди, раҳматли. Онам Қаландар Сариқнинг қизи Оқилахоним диний таълим олмаган, аммо шариатнинг ҳалол-ҳаром тамойилига қатъий амал қиларди».
Муҳаммад Солиҳ 1966 йил мактабни битирди, худди шу йиллари махаллий газета бўлган «Пахтакорлар овози» газетасида илк шеърларини чоп эта бошлади.
1967 йил Тошкентга келди ва ТошДУ нинг адабиёт факультетига имтихон топшириб, конкурсда балл етмай, кечки бўлимга қабул қилинди. Аммо Солиҳ кечки бўлимда ўқишни истамай, Хоразмга қайтди.

1968 йил совет Армиясига чақирилди. У Венгриянинг Секешфехервар шахрида аскарлик қила бошлади. Ўша йилнинг август ойида Муҳаммад Солиҳни машхур «Прага бахори» исёнини бостириш учун Чехословакияга кирган совет қўшинларининг авангардида кўрамиз.

Муҳаммад Солиҳнинг айтишича, Чехословакия воқеалари унинг учун маънавий томондан бурилиш нуқтаси бўлган. Бир халқнинг золим ва мустабид тузумга қарши ўз озодлиги учун кураши ва ўз жонини фидо этиши МС нинг совет мактабида тарбия топган дунёқарашини мутлақо ўзгартириб юборди.

«Бизнинг ёнимизга ёш словак ва чехлар — артиллерия техникумининг курсантлари келиб, варақалар тарқатди. Улар ўз варақаларида бизни мустақил Чехосовакиянинг ишғолига барҳам беришга даъват этарди.
Бизнинг ёнимизга ёш йигит ва қизлар келиб, «Бизнинг Дубчекни қаерга олиб кетдингизлар?» деган саволар беришарди.
Биз уларга қандай жавоб беришни билмасдик, чунки уларнинг йўлбошчиси Дубчекнинг ўша пайтда Москвада, КГБ да «меҳмон» қилинаётганини ҳеч хаёлимизга келмаганди.
Калта этакли кўйлак кийган гўзаллар бизга тарқатган варақаларида бизни бошлиқларимизнинг алдаганини англатар эдилар.
Улар бизнинг нажоткор эмас, ишғолчи армия эканимизни тушунтиришга уринардилар. Улар бизга тезроқ уйларимизга қайтишимизни, бизни кутаётган севимли ёру дустлармизга тезроқ қовушишимизни тавсия қилардилар.
Улар бизни бизнинг виждонимизга қулоқ солишни маслаҳат берардилар.
Улар бизни қуролсиз кишиларга қурол кўтаришнинг ғайри ахлоқий ҳаракат эканини тушунтиришга уринардилар.
Бу халқ чиндан ҳам қуролсиз эди.
Бу биз ёшларни ҳам улар қаршисида мажозий маънода қуролсизлантирганди. Чунки биз — ёш ва сентиментал совет аскарлари — ўша варақаларда эслатилган ёру дустларимизни биз ҳам севардик».

Шундай қилиб, совет пропагандасининг «аксилинқилобчи чехословаклар» афсонаси секин аста эрий бошлади. Муҳаммад Солиҳ энди Совет пропагандасига ишонмас эди.

«Чехословакияда бостирилган «Аксилинқилоб» менинг шууримга кўчиб ўтди. Чехословаклар мисолида қуролсиз бўлатуриб, қуролли кишига қаршилик қилиш мумкинлигини кўрдим.
Инсонга унинг қўлдаги қуролнинг бериши мумкин бўлган озодликдан бошқа бир тур озодликни ҳис қилдим. Бу озодлик — қуролсиз инсоннинг озодлиги эди.»

ШЕЪРИЯТ

Туроқ деб аталган тенгсиз тенглик бор,
Қофия деган бир дўстлик бор экан,
Жаҳонда хонтахта деган кенглик бор,
Дунёда ЭРК бордир ШЕЪРИЯТ деган.

Муҳаммад Солиҳ 1970 йил аскарликдан кайтиб, Тошкент давлат университетининг журналистика булимига укишга кирди.
Солиҳ 20 ёшида эди, аммо у узини аскарликнинг машаккатларини чеккан бир ветеран каби хис этарди. Адабий тажрибаси анча ошган, Жек Лондон, Эрих Мария Ремарк, Эрнест Хемингуэй каби хорижий ёзувчиларнинг ижодларини яқиндан ўрганиб улгурганди.
Муҳаммад Солиҳнинг илк шеърий китоби «Бешинчи фасл» 1977 йил босилди. Бу кичик китобча муаллифни кенг халк оммасига танита олмаган бўлса-да, профессионал адабиётчи ва зиёлилар орасида фавқулодда қизиқиш билан кутиб олинди. Чунки китоб ўзбек адабиётида хам шакл, хам мазмун жихатидан мутлақо янги эди. Бу социалистик адабиёт посбонларини хушёр торттирди ва улар дархол М.Солиҳни «ғарбга тақлид»да айбладилар. Солиҳни Рауф Парфи химоя қилди ва ва у Муҳаммад Солиҳнинг иккинчи китоб бўлмиш «Қудуқдаги ой » китобига сўзбоши ёзиб, шундай деди:
«Муҳаммад Солиҳнинг шаклий изланишларига факат европеизм таъсири деб қараш тўғри эмас, унинг таъсир манбаларини Ватанимизнинг кадимий ёзма ёдгорликларидан,тошга ўйилган ёзувлардан, минг йиллик узбек шеъриятидан ахтарган маъқул»

Абдулҳамид Исмоил (шоир, ёзувчи)
Муҳаммад Солиҳнинг бир шеърини ўқиб берсам.
“Қишки новда”
Япроқсиз,
яланғоч,
аччиқ…
Яна нима керак
ифодалаш учун
бу новданинг ёлғизлигини?..
яна нима керак сенга?
Бу новданинг йўқотганларин
йўқотиб кўрдингми сен ўзинг?
Аммо сен ўжарлар-ча
сўзни арчийсан — новдани арчийсан
беомон.
Ниҳоят, мана у —
ёлғиз сўзидан ҳам етимроқ,
оч сўзидан-да озғинроқ —
хипчин у.
Шивиллаб турибди дарахтда.

Бу шеърида Муҳаммад Солиҳ ўзининг шеъриятда тутган катта йўлини ифодалаб берган бир маънода.
Яъни ўзбек адабиёти кўпроқ ёлғиз сўзга эмас, лекин жумлага асосланган шеърият. Яъни жумланинг чиройлилиги тортиб кетиб қолиши мумкин, алаҳситиши мумкин одамларни. Шу нуқтаи назардан Муҳаммад Солиҳ ўзбек шеъриятини кўпгина ёлғон-яшиқлардан тозалаган, новдалаган шоирдир.
У сўзга сўзнинг ўзлигини қайтариб берган шоирларимиздандир.

Гулчеҳра Нуруллаева (шоира):
«70-йилларнинг оҳирларида ўзбек адабиётига бир гуруҳ истеъдодли ёшлар кириб келди. Уларнинг етакчиси Муҳаммад Солиҳ эди.
Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари ўзига хос, ҳеч кимни эслатмайдиган, оҳорли, катта бир янгиликка эга бўлган шеърият эди. Уни тушунганлар бўлди, тушунмаганлар бўлди. Тушунганлар уни олқишлашди, тушунмаганлар «Шеърингизни тушунтириб беринг» деган истеҳзоли савол билан унга мурожаат қилишди».

Дунёда таниқли концептуалист рассом, турғунлиу йилларида Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон портретини чизишга журъат этган мусаввир Вячеслав Ахунов шундай хотирлайди:
«Во второй половине семидеятых годов я неожиданно для себя открыл удивиткльного поэта. Это были стихи очень метафоричные, не свойственные для узбекского поэтического поля, это было что-то новое. Со временем я познакомился с этим поэтом. Им оказался Мухаммад Салих».

Ориф Ожал (Президент Элчибейнинг маслаҳатчиси, Билги Университети доценти):

«Муҳаммад Солиҳ у пайтларда анча ёш эди, аммо ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон ташқарисида танилган икки-уч адибнинг бири эди. «

Муҳаммад Солиҳ 1985 йилдаёқ жадид Абдулхамид Чўлпонга бағишланиб, бир онанинг тилидан ёзилган шеърида шундай дейди:

ОНАМНИНГ ДЕГАНЛАРИ
Сен ҳам шу йўлдан кетдинг-а, болам,
Қайт, дедим, қайтмадинг, энди кеч, э-вох!
Ром этди сени хам шубхали оханг,
Ром этди юртидан хайдалган арвох.

Ахир ўша йўлдан кетдинг-ку ахир,
Энди гуллар эмас, тикон босгайсан,
Сен хам арвох янглиғ юргайсан фақир,
Ўз тилингни сен хам шифтга осгайсан.

Ўшал эски йўлдан кетдинг-ку болам,
Қўрқмай тикилдинг-а, қоронги ғорга –
Эй вох, бошгинангни урарсан сен хам,
Арвох бошин урган ўшал деворга.

1985 йил ёзилган бу шеър 1993 йилда реал воқеъликкага айланди. Муҳаммад Солиҳ ўз юртидан қувилди ва айнан Чўлпон каби шеърлари ўз ватанида таъқиқланди.

«Озодлик» радиоси (2005 декабрь):
«Муҳаммад Солиҳ китоблари Ўзбекистонда сотувда бўлмасаям керак, кутубхоналардан йиғиштирворилган бўсаям керак. Шахсан мен ўзим бирон китоб дўконида, ёки кутубхоналарда кўрганим йўқ. Лекин мени ўзимда Муҳаммад Солиҳнинг бир-иккита китоблари бор».
Анорҳон Ҳамдамова:
«Бугунги кунда кутубхоналарда йўқ. Мана ўзим гувоҳи бўлганман. ТУман халқ таълими бўлимида китобларини аянчли аҳволда ётиб чириётганига гувоҳ бўлдик. Кейин бир укамиз шаҳарга келганида, к ерда ажратиб олиб ташлашаётган экан. Кейин илтимос қилиб, «Орзу фуқароси» китобини (90-йилда чиққан) 20 тачасини оволган, ўнтачасини биз олганмиз»
Биз билан суҳбатда шоир Рауф Парфи:
«Ўзбек адабиётининг 20-аср тарихи Муҳаммад Солиҳсиз у ўзбек адабиёти бўлолмаслигини билган ҳолда ҳам у ҳақда лом-мим дейилмайди».

Аммо шоир сифатида Муҳаммад Солиҳ 1983 йилда машхур бўлди. Бунга сабаб танқидчи Иброхим Ғафуровнинг «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетасида Муҳаммад Солиҳга қарата ёзилган «Шеърингизни тушунтириб беринг» номли мақоласи бўлди.
Танқидчи ўз мақоласида Солиҳ шеъриятидаги лирик кахрамонни Гамлетга ўхшатди. «Бу одамга ўзи нима етишмаяпти, доим ғамгин, доим тушкун кайфиятда, бу нурафшон хаётимизда унга нима етишмаяпти», дея танкид қиларди. Бу мақола Солиҳни совет тузумидан норози курсатиш учун етарли эди. Бу мақола билан Муҳаммад Солиҳнинг диссидентлик даври бошланди.

СИЁСАТ

1984 йил Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитасининг сиёсати ўзбекларни миллат сифатида синовдан ўтказди. МарказҚўм Москванинг кўрсатмасига асосан халқимизнинг миллий, маданий ва диний қадриятларига қарши ҳужумга ўтди.
Шундай хавотирли даврда «53 лар мактуби» номини олган мактуб пайдо бўлди.
Бу Ўзбекистонлик 53 нафар ёш ва истеъдодли шоир ҳамда ёзувчиларнинг Сиёсий Бюро аъзоларига йўллаган норозилик мактуби эди.
Хатда ЎзМарказқўмнинг халққа қарши сиёсати ҳақида сўз юритилганди. Мактуб Кремлга 1985 йилнинг бошларида жўнатилиб, унга жавоб май ойида – яқинда ишга келган Горбачёв маъмуриятидан келди. Лекин жавоб шикоятчиларга эмас, балки Ўзмарказқўм котибасига келганди. У исёнкор ёш ёзувчиларни Марказий Қўмитага тўплаб, уларни «тўғри йўлга ўтиш»га ундади, лекин унинг бу ҳаракатлари самарасиз қолди. Фақат уч кишигина уз имзосидан воз кечди. Лекин хатга имзо чеккан 56 кишидан 53 нафари ёзганларидан тонмадилар. Ана шу жасоратли 53 киши Ўзбекистоннинг
келажакдаги миллий озодлик ҳаракатига асос солди.
Ўзбек мухолифати мухолифат номини олмай туриб, Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик қилган Ёзувчилар уюшмасида тузилди.
«53 лар мактуби » Муҳаммад Солиҳ томонидан ёзилганди.
Шу сабабли, Ўзмарказқўм котибасининг тузган «қора рўйхат»да ҳам Муҳаммад Солиҳ биринчи ўринда турарди.
Лекин Солиҳни бу тўхтата олмади. У Ўзбекистон экологиясини яхшилаш учун жонбозлик курсатаётган Эмин Усмон, Дадахон Нурий каби фидокор ёзувчилар сафига қўшилиб, қуриётган Орол ва ўзбек аёлининг соғлиги муаммолари хусусида қатор ўткир чиқишлар қилди.

Абдулҳамид Исмоил:
«Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек адабиётига қўшган улуши, ҳиссаларидан яна биттаси — у мунозара, публицистика жанрини жуда катта чўққиларга кўтарган бир адибдир. Айниқса, мунозара жанрида 80-йилларда чиққан мақолалари, 90-йилларда чиққан мақолалари, қолаверса, охирги йиллар чиққан мақолаларида у мунозара жанрини, ўз рақибига нисбатан сўзларни ишлатиш жанрини жуда моҳирона, фитратнамо йўлда ишлатади ва, балки, юқори-юқори чўққиларга элтади».

Гулчеҳра Нуруллаева:
Муҳаммад Солиҳдай шахснинг янги қирралари очила бошлади. У энди жуда катта бир истеъдодли публицист сифатида майдонга чиқди. У ўзбек жамиятининг жуда кўп муаммоларини минбарларда кўтарди, ўзининг мақолаларида кўтарди. Улар ҳақида куйиб-пишиб, асосли, мантиқли фикрлар юритди. Бу билан у ўзбек халқига яна-да яқиндан таниш бўлди».

Муҳаммад Солиҳга бу қадар катта шуҳратни ҳатто ғарб услубидаги шеърлари ҳам келтирмаганди.

Баҳтиёр Исобек (адабиётшунос):
«Муҳаммад Солиҳнинг ўз ўрни, ўз ажралиб турадиган хусусияти нимадан иборат деса, мен айтардимки, ҳақиқий шоир учун зарур бўлган метафрик фикрлашдир. Бир пайтлар Муҳаммад Солиҳни тушуниш қийин деганларида, айнан ана шу метафорик фикрга эга бўлмаган тадқиқотчилар уни тушуниши қийин бўлган».

Темур Хўжа:
«Унинг шеърларини мен катта ҳаяжон билан ўқиганман. Чунки у ўзбек шеъриятида метафорани жуда кучли ишлатган бир киши. Метафорани энг кўп Чўлпон ишлатган. Чўлпоннинг метафоралари жудаям кучли, аммо кейинги даврда бошқаларда ҳам ўша метафора бор, аммо Муҳаммад Солиҳнинг шеърларида метафора жуда ҳам кучли».

Лекин бироз синчков ўқувчи унинг шеърларидаги ташбих пардаси ортидаги миллат дарди ва тузумга қарши мухолифликни кўриши мумкин эди. Муҳаммад Солиҳ ҳали турғунлик пайтларидаёқ шундай сатрлар битган эди:

Нақадар зерикарли далалар —
пахтасиз!
Осмонга анграяр бўм-бўш чаноқлар,
Деҳқоннинг бўм-бўш панжаси каби!
1975 йил.

Шеърий мушоҳада юрита оладиган ҳар қандай киши бу топишмоқсимон сатрларда пахта уни етиштираётган дехконники эмас, деган фикрни илғаб оларди.

1988 йил Ёзувчилар уюшмаси тарихида биринчи маротаба ўз котибини коммунист бўлмаганлар орасидан сайлади. Бу котиб — Муҳаммад Солиҳ эди.
Бу сайлов — Ёзувчилар уюшмасининг КПСС идеология маркази сифатидаги фаолияти инқирозининг бошланиши эди.
Энди Ёзувчилар уюшмаси олдида Ўзбекистон миллий ҳаракати марказига айланишдек шарафли вазифа турар эди…
1988 йилнинг 11 ноябрь куни «Бирлик» Халқ ҳаракатига асос солинди.

Гулчеҳра Нуруллаева:
«Бу ҳол ўзбек ҳукуматига ёқмади. Хисомовга ўхшаган, Кружилинга ўхшаган ўзининг югурдакларини ишга солиб, ўзбек матбуотида Муҳаммад Солиҳга қарши қатор чиқишлар ташкил қилди»

КГБ эса Москвадан ажралиш иштиёқида бўлган ижодкор зиёлиларга қарши аллақачон кенг фронт бўйлаб кураш олиб бораётган эди. Бу яширин кураш «Ҳақиқатгўй Муҳаммаднинг икки қиёфаси» номли мақола (20 декабрь, 1988-йил, «Правда Востока» газетаси. Муаллифлар: Ю.Кружилин, И.Хисомов) эълон қилингандан сўнг расмий тус олди. Унда Муҳаммад Солиҳни пахта монокультураси ва Москва мустабидлиги ҳақида Американинг «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюси учун нақ Ватан хоини даражасига чиқариб қўйишган эди…

Нью-Йоркдан иқтибос:
«Ўзбек ёзувчилари ва иқтисодчилардан иборат кичик бир гуруҳ Ўзбекистон пахта плантациялари Москвага қарам эканлиги масаласини кўтариб чиқдилар. Ёзувчилар уюшмаси котиби
Муҳаммад Солиҳнинг фикрича, фожеа Сталиннинг СССРни пахта мустақиллиги билан таъминлаш ҳақидаги кўрсатмасидан сўнг бошланган. Унинг айтишича, СССРнинг бу «мустақиллиги» Ўзбекистоннинг қуллиги эвазига пайдо бўлган…»
A small group of Uzbek writers, economists and officials have begun to openly question the republic’s role as Moscow’s cotton plantation, and also to question the basic relationship between Moscow and the fastest-growing region of its domain, Soviet Central Asia.
Uzbek intellectuals say that if anything is likely to provide afocal point for a nationalist movement here, it is not Islamic fundamentalism — Moscow and modernization seem largely to have tamed Islam in this region — but the resentment of the cotton economy.
«Everything comes down to the Stalinist demand for self-sufficiency in cotton,» said Mukhamed Salikh, a poet and secretary of the official writers union. «That has been Uzbekistan’s enslavement.»
WILL CZAR COTTON STILL REIGN ACROSS SOVIET CENTRAL ASIA?
06.11. 1988, The New York Times
By BILL KELLER

Гулчеҳра Нуруллаева:
«Бу чиқишлар ҳукумат ўйлагандай, халқни Муҳаммад Солиҳга бўлган муҳаббатини сўндирмади, аксинча, халқнинг унга бўлган ҳурматини яна-да оширди».

1989 йили Фарғонада юз берган месхет-туркларига қарши фитна Муҳаммад Солиҳ учун муҳим бир сиёсий имтиҳон бўлди.
Маҳаллий месхет-туркларига қарши уюштирилган иғвогарлик ҳаракатлари КГБнинг маҳаллий мафия билан уюштирган дастлабки ҳамкорлик самараси эди. Ўшанда ҳукумат бунга дастлаб «Бирлик»ни айблаб чиқди. Лекин воқеа жойига етиб келган Муҳаммад Солиҳ ҳукуматнинг бу айблови асоссиз ва бўҳтон эканини ўша куниёқ «Литературная Россия»да ёзиб чиқди.

Муҳаммад Солиҳ:
«Фарғонага соат ўнбир яримларда қўндик. Жанжал ўчоғи Тошлоққа жўнадик. Y ерга кириб келганимизда хунрезлик авжига чиққанди. Ҳокимият ҳеч нарсага ҳоким эмасди».

Аскарлар Марғилон ва Тошлоқ кўчаларини тўлдирганди. Фарғона водийсидаги ички ишлар қўшинларининг асосий кучлари шу ерга ташланганди. Лекин тартибсизликлар Наманганга, Қўқонга ёйила бошлаганда, Марказий ва маҳаллий ҳокимият бу кўникмаган воқеалар олдида ожиз эканликларини кўрсатиб қўйди.

Муҳаммад Солиҳ:
«Воқеаларнинг иккинчи куни Москвадан Рафиқ Нишонов етиб келди. Ёнида Тошкентдан ички ишлар вазири генерал Рахимов бор эди.
«Марғилон темирйўл вокзалининг олдидаги майдонда 2 мингтача одам тўпланган, уларнинг талаблари бор эмиш, ҳукуматдан вакил истаётган эмишлар, шунга Сиз борсангиз, деб мендан илтимос қилишди. Ёниингизда ички ишлар вазири бўлади, конкрет бир нарса бўлса, у жавоб беради, сиз оломонни тинчлантиришга ёрдам беринг, дейишди».
Оломон ҳақиқатан агрессив эди. “Талабларингизни ёзма ҳолда беринглар. Бу талаблар бўйича чора топишга ҳаракат қиламиз”, дедим.
Оломон ичидан биттаси:
«- Генерал гапирсин, генерал! — дея ҳайқира бошлади. Генерал, — ички ишлар вазири, — гапирадиган ҳолда эмасди. Шўрлик русча тарбия олган кадрларимиздан эди.Кўринишидан камгап, мутавозе одам эди, ўзбекча гапиролмасди.
«Илтимос, ўзингиз бир нарса айтиб юборинг уларга,» деди шивирлаб генерал».
Ва оломон устимизга ёпирилиб юра бошлади.»

Бу одамлар нима қилаётганини билишмасди. Йиллар давомида тазйиқ остида тутилган инсктинктлар жилови бир оз бўшатилганди. Бир аламзадалик бор эди, бунинг нима эканлиги ва кимга қарши эканлигни ҳам аламзада одамлар яхши англаб етмагандилар.

Муҳаммад Солиҳ:
«Совет иттифоқининг йиқилишини англаган Совет ҳукумати, айниқса унинг энг катта қурилиши КГБ, Горбачевнинг ўрнига бир қаттиққўл режимнинг келишини таъминлаш учун бу Фарғондаги фитнани уюштирдилар, деб ҳисоблайман».

ИСТИҚЛОЛ ҲУЖЖАТИ

Муҳаммад Солиҳ «Бирлик» халқ ҳаракатини тарк этди ва 1990 йил ЭРК партиясини тузди.
Март ойида эса М.Солиҳ Ўзбекистон Олий кенгашига депутат этиб сайланди.
ЭРК партияси ўзининг биринчи Қурултойини 1990 йилнинг 30 апрелида чақирди.
Ҳукумат бу янги партия тимсолида мухолифатдаги ўз иттифоқчисини кўришни орзу қилган эди. Лекин Муҳаммад Солиҳнинг Қурултойдаги маърузаси ҳукуматнинг бу орзуларини чиппакка чиқарди. Бу мутлақо янги Дастурдаги янги партия экани ва кўп эмас, оз эмас — Ўзбекистоннинг тамоман мустақиллиги йўлида йўлбошчи бўлишга жазм этгани маълум бўлди!
Муҳаммад Солиҳ маърузасини ўқиб тугатаркан, маҳаллий мухбирлар ҳам, Москвадан келган журналистлар ҳам баб-бараварига, худди буйруқ берилгандек Қурултойни тарк этишди.
Эртаси куни эса Ўзбекистонда ташкил топган янги сиёсий партия ҳақида ҳеч қаерда ҳеч қанақанги хабар чоп этилмади…
Америкалик тадқиқотчилар Надия Дьюк ва Адриан Каратницкий «Тhe hidden nation» номли китобда 1989 йилги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидаги вазиятни шундай таърифлашади:
«Ёзувчилар уюшмасининг котиби Муҳаммад Солиҳ ўзбек халқининг иродасини, унинг дардини ошкор ифода этувчи озодлик куйчиси эди: «Мен юртимизда юзага келган экологик фожеа билан пахта яккаҳокимлиги ўртасида узвий боғлиқликни ошкор айтмоғим лозим. Биз бу қуллик ва мутеълик оқибатида нафақат еримиз ва бойлигимиздан, балки халқимизнинг соғлигидан ҳам жудо бўлмоқдамиз” – деган эди у.
Муҳаммад Солиҳ янги сайланган биринчи котиб Ислом Каримов ҳақида эса илк маротаба шундай фикр билдирганди: «Каримов анчайин демократик қарашларни ифода этмоқда.
Кўрамиз. Унинг бу ҳатти-ҳаракатлари нечоғлик самимий экан. Ҳозирча яхши кунлардан умид қиламиз, холос. Зотан, бизнинг умиддан бошқа ҳеч нарсамиз йўқ…»
(«Тhe hidden nation», 1990, Nеw Yorк, William Morris and Company INC)

THE HIDDEN NATIONS
The People Challenge the Soviet Union Nadia DIUK and Adrian KARATNYCKY
William Morrow and Comp, INC. New York, 1990, p. 174
«…Mohammed Salih, a secretary of the Uzbek Writers Union, has emerged as a leading spokesman for the Uzbek people. He is concerned about Uzbekistan’s economic problems, and has spoken out on the subject on many occasions, despite the Uzbek authorities’ disapproval: «There is a direct link between the deteriorating ecological situation in Uzbekistan and the cotton monoculture», he tells us, «We have lost not only our lands and waters, we have forfeited the health of our people. The land is ailing and also the people who work on it. Around
eighty percent of Uzbeks live in kishlaks, traditional rural Uzbek settlements, where they work the fields. This part of the population is basically in a state of ill health».

1989 йил Муҳаммад Солиҳ учун халқнинг дарду ташвишларига шерик бўлиш йили бўлди.

Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг янги раҳбари Ислом Каримов раҳбарликка сайланган заҳоти, республикадаги халққа таниқли бўлган барча шоиру-ёзувчилар, олиму-уламоларни ўз ҳузурига чақириб, «ўзбек халқининг бахту саодати учун» улар билан ўла-ўлгунча ҳамкорлик қилишга “тантанали” қасамёд қилди: «Ҳамманинг¸ ҳаммангизнинг олдида яна бир бор қасам ичмоқчиман. Сиз учун барча ишларни қиламан. Ўзимни аямайман¸ керак бўлса жонимни фидо қилишга тайëрман!»

Ислом Каримов кўзни шамғалат қилувчи қобилиятидан доим максимал фойдаланарди. Каримов, ҳеч қачон “ўзига хос ва ўзига мос” янги дастур ёзган эмас. У ғоя ва кашфиётларни ўз рақибларидан шундоқ олиб, уялмай-нетмай, ўз номидан бемалол ишлатаверган.
«The Wall Street Journal» газета мухбирлари 1998 йилнинг 31 август мақолаларида шундай ёзган эдилар:
«Солиҳ жаноблари билан Ислом Каримов эски танишлардир. Муҳаммад Солиҳ Горбачёв раҳбарлиги даврида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасини бошқарганида мустақиллик ва пантуркизм ғоялари билан яшарди. Каримов эса, бунинг акси ўлароқ, Ўзбекистон Компартиясининг саркотиби ва айни пайтда Москванинг республикадаги “Московский сатрап”и, ўзбекча қилиб айтадиган бўлсак, “исковуч ити” эди. Бироқ, Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг, жаноб Каримов дархол жаноб Муҳаммад Солиҳнинг пантуркизм ғояларига ўзини мослай бошлади».
(“The Wall Street Journal”,
31.08.1998 “Central Asia’s emerging fases”)

Масалан, Каримовнинг — «Туркистон – бизнинг умумий уйимиз» шиори Муҳаммад Солиҳнинг саксонинчи йиллар сўнггидаги нутқларидан сўзма-сўз кўчирилган. Фақат Муҳаммад Солиҳдан фарқли ўлароқ, Каримов бу шиорнинг ҳаётийлигига ишонмасди.
Каримовнинг қўшни жумҳуриятларга бўлган агрессив ҳаракатлари Туркистон фақат Каримовнинг уйи бўлиши мумкинлиги кўрсатди.
Каримов Муҳаммад Солиҳ раҳбарлик килаётган мухолифатни ўз тарафига оғдириб олишни ўйлaганди. Лекин депутатлик мандатини қўлга киритган Солиҳ ўзини олдингидан ҳам эркинроқ тутди ва Совет Иттифоқидан ажралиш ҳақида ошкор гапира бошлади.
1990 йил апрел ойида таъсис этилган ЭРК партияси ўз номидан хам кўриниб турганидек, ана шу сиёсий мустақиллик ғояси билан тузилди.
1990 йил ёзига келиб «эрк»чилар сўздан амалга ўтишди ва ЭРК партияси Марказий Кенгаш аъзоси Отаназар Ориф тарафидан тайёрланган Мустақиллик Декларациясини 20 июнь куни белгиланган Олий Кенгаш сессиясига тақдим этди.
Коммунистик Режим таҳликага тушди.
Декларация Сессияда музокара этиларкан, Каримов Олий Кенгаш залининг пардалари ортига яширинди. Аммо унинг қаршилигига қарамай, ўзбек Парламенти “Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси”ни қабул қилди.
Бу сурат Декларация қабул қилинишидан бир неча кун олдин Муҳаммад Солиҳнинг уйида олинган.
Сурат марказида Муҳаммад Солиҳни кўрамиз, унинг ўнг тарафида, Туркиядан келган мехмон ва чеккада шоир Миразиз Аъзам, чап тарафида, яна Туркиялик мехмон, ёзувчи Ражаббой Отатурк ва Рауф Парфи, унинг ёнида эса, Абулфайз Элчибейнинг сафдоши Ориф Ожолни кўрамиз.

Ўзбекистон мустақиллиги декларацияси” қабул қилингандан сўнг Америкада чиқадиган “Балтимор Сан” газетаси шундай деб ёзган эди:
Июнь ойида Марказий Осиёдаги бу улкан давлат ўз мустақиллигини эълон қилди. Бунинг оқибатлари эса нима билан тугаши номаълум. Миллатчилик руҳидаги диктатор тузуми ўрнатиладими ёки Ғарб давлатларидагидек демократия ва ошкоралик бўладими? Ва ё инқилоблар , этник, фуқаролик урушларими?
Бир гурух зиёли “ақлли бошлар” 1966 йилги зилзилани бошидан кечирган, энди xусусийлаштирилган, эскишаҳар о шхоналарининг бирида қўй гўштидан тайёрланган кабоб устида ана шундай долзарб масалалар устида бош қотирардилар.
— Биз эртага нима бўлишидан хавотирдамиз, миллатчилик деви шишадан чиқарилди, энди уни ортга қайтариш мушкул, — дейди “Комсомольская правда” газетаси мухбири Мирзааҳмад Олимов… Олимов Коммунистик партияга яқин одам.
Аммо «ЭРК» партияси лидери, шоир Муҳаммад Солиҳ шундай деди: ”Бизнинг халқимиз пахта плантациялари қулига айлантирилди. Биз русларга , агар тенг шартларда бўлса, марҳамат, биз билан яшайверинг, дедик. Чунки бугунгача республикада ҳамма яхши иш жойлари русларга берилган бўлиб, маҳаллий ўзбек кадрлари ишсиз эди» деди Муҳаммад Солиҳ.
(Scott Shane, The Baltimor Sun, 30.09.1990)

Мустақиллик декларациясининг кутилмаганда қабул қилинишидан ваҳимага тушган Каримов ўша куниёқ Андижонга жўнаб кетди. У Москванинг бу воқеага муносабатини ўша ердан кузатишга қарор қилди.
Мустақиллик декларациясига Москванинг салбий муносабатидан ҳавотирда бўлган фақат Каримов эмас эди. «Нью-Йорк Таймс» газетасига берган интервьюсида Муҳаммад Солиҳ шундай деганди: «Биз Болтиқбўйи давлатларидан ҳам қийинроқ аҳволдамиз. Уларнинг ҳимоячилари кўп, бизнинг эса ўзимиздан бошқа ҳимоячимиз йўқ».
Тошкентда ҳамма Мустақиллик Декларацияси расман эълон қилинишини интизорлик билан кутар эди.
Аммо телевидение хам, радио ўша куни бу хусусда хабар эълон қилмади.
Халк Москванинг «Время» дастуридан «Ўзбек парламентида содир бўлган воқеа» ҳақида қисқа хабар олди холос.
Муҳаммад Солиҳ бош вазир Шукрулло Мирсаидов билан боғланиб, агар Парламент қарори зудлик билан эълон қилинмаса, пойтахт кўчаларида оммавий норозилик митинги бошланишини айтди.
Шу заҳотиёқ Каримов Муҳаммад Солиҳга телефон қилиб, тезда мустақиллик ҳақида расман эълон қилишларини ваъда қилди.
Ниҳоят эълон ҳам қилишди. Фақат, эртаси куни. Ўшанда ҳам Декларация матни бузилган холда эълон килинди. Бу халқ вакиллари қабул қилган тарихий хужжатга, қолаверса, халққа нисбатан хиёнат эди.

САЙЛОВ

Москва Совет империясининг тез суръатлар билан таназзулга юз тутиши боис қаттиқ ваҳимага тушиб, республикаларга баъзи автономиялар бериш билан уни қутқармоққа беҳуда урина бошлади. Ҳолбуки, бу пайтга келиб парчаланиш тобора жадаллашиб борар, уни сақлаб
қолишнинг сира иложи йўқ эди. Лекин шунга қарамай, «чиқмаган жондан умид» деганларидек, 1991 йилнинг март ойида “Янгиланган Социалистик Республикалар Иттифоқи учун” мавзусида Референдум белгилашди.
«ЭРК» партияси Иттифоқни сақлаб қолишга қарши овоз беришга қарор қилди.
Бу ҳақда Муҳаммад Солиҳ ҳам гапирган эди: «Биз икки зулм ва исканжа остида яшаяпмиз – буларнинг бири Москва бўлса, иккинчиси – маҳаллий ҳокимиятдир. Ҳар қалай, аввал асосий зулмкор — Москвадан қутулиш керак. Кейин эса ўзимизнинг – маҳаллий зулмдан қутиламиз”.
Коммунистлар Совет Иттифоқини сақлаб қололмаслигини англаб етганларидан сўнг давлат тўнтариши ясаб, шу йўл билан “империя”ни сақлаб қолмоқчи бўлишди.
Лекин “ГКЧП” деб ном олган бу хунта атиги уч кунгина ҳукм сурди, холос.
Ўшанда Ҳиндистон сафарида бўлган Ўзбекистон раҳбари Каримов самолёт бортидан хунта раҳбари Янаевга табрик телеграммаси йўллаб, ГКЧП қарорларини тўла қўллаб — қувватлашини маълум қилди.
Бош вазир Министр Шукрилла Мирсаидов эса барча матбуот нашрларига ГКЧП ҳужжатларини зудлик билан эълон қилиш топшириғини берди. Телевизордан сўзлаган коммунист депутатлар Москвани ишонтириб, улар бошлаган иш Тошкентда аллақачон ўз самарасини бера бошлаганини билдирдилар.
“ЭРК” партияси 1991 йилнинг 19 августида Ўзбекистонда ГКЧП га қарши чиққан ягона сиёсий ташкилот эди. Унинг бу борадаги Мурожаaт ва Баёнотини чет эл матбуот воситалари бутун дунёга эълон қилди.
“Эрк” фавқулодда съезд чақириб, ҳукуматдан Март Референдуми боис бекор қилинган Ўзбекистон Мустақиллигини зудлик билан қайта тиклашни талаб қилди.

Муҳаммад Солиҳ :
«Узбекистан должен сделать свой выбор. Или независимость полная, или…»

ЭРК Курултойи воқеаларнинг тезлигидан карахт бўлиб қолган Каримовни хушига келтирди. “ЭРК” съездидан беш кун ўтиб, Каримов Олий Кенгаш сессиясини чақириб, унда Ўзбекистон Мустақиллигини қайтадан эълон қилишга мажбур бўлди.

Ғарб тадқиқотчилари ўша дамларни шундай таърифлашади:
«1990 йилнинг февралидан “ЭРК” партиясига асос солган Муҳаммад Солиҳ мавжуд тузум ичида ўз мақсади сари дадил ҳаракат қилаётган лидерлардан бири эди. Лекин бизнинг 1991 йил сентябридаги учрашувимиз Солиҳ фикрларининг бир оз
эволюционлашганини кўрсатди: “Ўзбекистоннинг тўлиқ мустақиллигига эришмай туриб, иқтисодий, маданий ва бошқа озодлик ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас, деди у.”
(N. Diuk & A. Кaratnycky. New Nation Rising. New York, 1991, p186)

1991 йилнинг сентябрига келиб “Эрк” ва “Бирлик” Ўзбекистон адлия вазирлигидан расмий рўйхатдан ўтказилди. “ЭРК” газетаси чиқа бошлади. Қисқа фурсатда унинг тиражи 100 минг нусхадан ошиб кетди. Бу Ўзбекистон шароитида мисли кўрилмаган ҳол эди.
Совет давридаги каби Президентни Олий Кенгаш тарафидан эмас, умумхалқ овози билан сайлаш пайти келганди.
Халқ кўтаринки руҳда эди.
1991 йилнинг Октябри ойи сессиясида бир гуруҳ депутат собиқ бош вазир Шукрилла Мирсаидов раҳбарлигида Каримовни президентликдан олиб ташлашга уриниб кўришди. Лекин гуруҳ уюшмаганлиги ва журъатсизлиги боис бу уриниш натижа бермади. Каримов сувдан қуруқ чиқди.
Август ойида юз берган Янаев путчи ва унинг ма-лубиятидан то 1991 йил декабрда бўлажак сайловгача тўрт ойга яқин бир қисқа муддат ичида ўзбеклар озгина бўлса-да сиёсий хуррият хавосида яшадилар. Бу озодлик нашидаси атиги 4 ой давом этди.
Парламент Президентлик сайловларини декабрнинг охирида белгилади.
“ЭРК” партияси Муҳаммад Солиҳни Президентликка номзод қилиб кўрсатди. Аммо Каримов сайловда муқобил номзод бўлишини истамасди. У Муҳаммад Солиҳ сайлов кампанияси даврида номзодини қайтариб олиши учун унга икки марта одам юборди. Юқори мартабали мулозимлар Муҳаммад Солиҳдан номзодини қайтариб олишни илтимос қилишди. Лекин Солиҳ охиригача курашишга қарор қилганди.
Бу сайловга халқаро жамоатчиликнинг қизиқиши жуда катта эди. Сайловда иштирок этиш учун биринчи ва сўнгги бор Узбекистонга Ғарб делегациялари ташриф буюришди. Америка Қўшма Штатлари сенатор Де Консини бошчилигидаги делегацияни жўнатди.

Ислом Каримов Ҳисоб Комиссиясига Муҳаммад Солиҳнинг сайлов компанияси учун давлат томонидан ажратилган маблағни беришни таъқиқлади.
Солиҳ билан бўлган учрашувлар каттик тазйиқ ва таъқиблар остида ўтар ва ёки умуман ўтказилмади.
Матбуот, радио ва телевидения ҳам фақат бир киши – Каримовни пропаганда қилиш билан банд эди.
Муҳаммад Салиҳ фақат бир маротаба телевидения орқали чиқишга эришди, холос. У ҳам бўлса Тошкентдаги телевидение биноси олдида ўтказилган норозили митинггидан сўнг…

Сайловга ўн кун қоларкан, ҳукумат пойтахтдаги барча талаба ёшларни каникул уюштириб, уйларига жўнатиб юборди. Тошкентлик студентлар Муҳаммад Солиҳнинг мухлислари эди. Шунга қарамай, Ғарблик кузатувчилар мамнуниятини яширмaдилар: “Кўчаларда “Калашников” билан юриб, одамларни отиб ўлдиришмаганлари учун Худога шукр қилинглар!
Сайловлар нохолис ва ноҳалол бўлса ҳам, ҳар қалай ўтди-ку!”
Ғарбнинг Ўрта Осиё минтакасига бўлган “иккиюзламачи” сиёсати шундай бошланганди.
Сайлов 1991 йилнинг 29 декабрида бўлиб ўтди. 30 декабрь кундуз куни соат 12.00 да Ўзбекистон радиоси сайловнинг тахминий якунларини эълон қилди. Бу маълумотга кўра Муҳаммад Солиҳ Президентликка муқобил номзод сифатида сайловчиларнинг 33 фоиз овозини олгани расман эълон қилинди.
Орадан бир неча соат ўтгач эса, худди шу радио “хато бўлганини” айтиб, Солиҳ 33 фоиз эмас, балки, 15 фоиз овоз олганини эълон қилди. Кейинги кун эса Ислом Каримов сайловчиларнинг 86 фоиз овозини олгани, Муҳаммад Солиҳ эса — 12.7 фойиз овозга эга бўлгани эълон қилинди…

Ислом Каримов:
“Ўзбекистон республикаси Конституциясига қатъий риоя этишга қасамëд қиламан. Қасамëд яна бир марта ичмоқчиман».

ИСТЕЪФО

1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентда талабалар намойиши бўлиб ўтди.
Талабалар мухолифатнинг катта шаҳарлардаги асосий қатламини ташкил қилган эди.
Ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб, намойишга чиққан талабалар Каримов миршаблари томонидан ўққа тутилди. Кўплар яраланди. икки нафар ёш йигит ҳалок бўлди. Каримов ўзининг уч йиллик бошқаруви давомида ўз тахтига таҳдид солиб келган бу қайсар авлоддан биринчи маротаба ана шундай қонли ўч олиши эди…

Талабаларни ўлдириш баробарида у мухолиф кучларга бундан бўён унинг сиёсати билан келишмаган гуруҳлар ана шундай жазоланишини шаъма қилгандек эди гўё.

Талабаларнинг ўлдирилиши мухолифатни анча сергаклантириб қўйди. Энди кучларни бир жойга тўплаб, мухолифат тарқоқлигига барҳам бериш лозим эди.
Бу йўлда ҳам биринчи қадамни Муҳаммад Солиҳ қўйди. 1992 йилнинг мартида “ЭРК” ташаббуси билан Ўзбекистон Демократик кучлари Форуми ташкил топди.
Унга «ЭРК”, “БИРЛИК”, “ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР УЧУН” ҳаракати, “ТУРКИСТОН”, “ТУМАРИС”, “ЎЗБЕКИСТОН ЁШ ОЛИМЛАР УЮШМАСИ” каби ташкилот ва бирлашмалар жам бўлган эди.
Унинг биринчи анжумани Муҳаммад Солиҳ раислигида ўтди

1992 йил ёз ойида бир неча киши «Миллий мажлис” деган акцияни кун тартибига олиб чиқишди.
«ЭРК” партияси котиби Отаназар Орипов, Президиум аъзоси Саловат Умурзоқов ва “Бирлик” чи Ҳазратқул Худойбердиевлар қамоққа ташландилар.
Муҳаммад Солиҳ бу «акция”га қўшилмаган бўлса-да, унга ҳам айб эълон қилишди. 1992 йилнинг кеч кузида ундан Тошкентни тарк этмаслик ҳақида тилхат олишди…
Аммо Муҳаммад Солиҳ уйида ўтирмади Тошкентни тарк этиб, Қозоғистонга борди ва у ерда бир уйда 2 ой колиб, узининг “давлат сирлари” китобини ёзди. Китоб хукуматга карши ёзилган бир памфлет эди. Солиҳ бу китобини Алматида 20 минг тиражда бостириб , Ўзбекистонда таркатишга хам улгурди.

Президент каримов сайловлардан сўнг дарҳол мухолифатни тамомила тугатиш ҳақида кўрсатма берди.
Буннинг икки сабаби бор эди.
Биринчи сабаб: Сайлов ҳисоботидаги беҳисоб кўзбўямачилик ва лўттибозликларга қарамай, мухолифатдан президентликка кўрсатилган номзод сайловчиларнинг 12.7 фоиз овозини олишга муваффақ бўлди. Бу мухолифат учун сайловчиларнинг 1 миллион 115 минг аъзоси овоз берди, дегани эди. Хали шаклланиб улгурмаган бир партия ярим эркин сайловларда шунча овоз олса, холис сайловларда канча олади, деган хаёл хукуматни тамомила саросимада қолдирганди.
Иккинчи сабаб: мухолифатнинг тамоман бирлашиш хавфи эди.
1992 йилнинг 5 май куни Муҳаммад Солиҳни Президент Каримов ўз ҳузурига тушликка таклиф қилди, «ЭРК”чиларга бир қанча вазирлик вазифасини, Солиҳнинг ўзига эса ҳукуматдаги энг юқори лавозимни таклиф қилди.
Муҳаммад Солиҳ:
«Бу лавозимлар эвазига Каримов мендан «Ўзбекистон Демократик кучлар Форуми”ни тарқатиб юборишни сўради. Мен Форумни таркатиб юбориш менинг қўлимда эмаслигини айтдим. Мен унга айтдимки, «Аксинча, Сиз Форумга келиб, биз билан халқ бахт саодати учун ишламоқчи эканингизни айтинг», дедим. Ва яна: “Биз конструктив мухолифат бўлайлик, Сиз конструктив ҳукумат бўлинг!” деб айтдим. Каримов бу таклифларимни қабул қилмади. У: «Мен сиз учун иккита фармон тайёрладим, бу лавозимлардан биттасини қабул килинг ва шу ерда фармонга қўл қўяман», деди. Унинг таклифини мен қабул қилмадим. Бундан кейин, албатта, бутун жабҳалар бўйлаб бизга қарши Каримовнинг ҳужуми бошланди ва биз эришган барча ютуқларни бир йил ичида ер билан битта қилди».
Сессия куни, яъни 1992 йилнинг 2 июль куни Муҳаммад Солиҳ бу катогон сиёсатини танкид килиш учун сўз суради. Аммо унга сўз беришмади. Солиҳ бунга жавобан депутатликдан истеъфо этди.

Гулчеҳра Нуруллаева:
«Муҳаммад Солиҳ ўзбек ҳукумати билан ишлаш жараёнида бу ҳукуматнинг табиатини яқиндан билди. Шунинг учун у депутатликдан воз кечди».

Муҳаммад Солиҳ:
«Албатта, бу радикал қарор эди, аммо кундан-кунга кучаймоқда бўлган зулмга қаттиқ бир услубда «тўхта,» дейиш зарур эди. Ўйладим-ки, агар ҳозир сўз беришмаса, бундан кейин ҳеч қачон сўз беришмайди. Агар уларга бўйин эгсам, мен ҳам ёнимда ўтирган сассиз. садосиз ўша мутеъ коммунистлардан ҳеч фарқим қолмаган бўларди. Мен учинчи марта микрофонга эгилиб учинчи бор сўз сўрадим, аммо бу сафар микрофонни ўчиришганди. Бирдан Олий кенгаш раиси Йўлдошев «Ўртоқ депутатлар, танаффус!» дея бақирди. Ҳолбуки, танаффусга ҳали 40 дақиқа бор эди, Ислом Каримов парда орқасига ўтиб деярли қочди, қочиб кетди. Мен минбарга чиққанимда президиумда ҳеч ким қолмаганди, шу қадар тез ғойиб бўлишганди.
Минбарга чиқиб айтдимки «Ҳурматли депутатлар, кўриб турибсиз, Ўзбекистонда бугундан бошлаб диктатура ўрнатилди, мен бунга норозилик сифатида депутатликдан истеъфо қилганимни эълон қиламан»…Кейин орқамга ўгирилиб ҳайъатнинг бўм-бўш столига, депутатлик мандатини ва депутатлик нишонини улоқтирдим».

ҚАТАҒОН
ХУЛЛАС, Солиҳ ўзи орзу қилган “миллат иштирокида ҳуқуқий давлат қуриш” орзусининг бу коммунистлар билан рўёбга чиқмаслигини тушунганди. Энди ҳукумат билан мулоқотдан тамоман умидини узганди. ўша давр ҳақида Америкалик журналист Скотт Малкомсон шундай ёзганди:
“Erk is working on a new constitution and an alternative economic plan, as well as building its own party structures. Conditions are less than ideal. The government printing house — the only printing house-reduced Erk’s newspaper’s press run from one hundred thousand to twelve thousand. And now Erk’s leader has left parlia- ment, which most people still call the supreme soviet. (Scott Malcomson, “Empire’s edge”, Travel in South-Eastern Europe, Turkey and Central Asia. London and New-York, 1994, pp: 187-191).
Эрк” партияси янги Конституция Лойиҳаси устида ишлар ва ўз тузилмаларини мукаммаллаштириш ҳақида бош қотирарди. Шароитлар жуда ёмон эди. Газета чоп қилиши мумкин бўлган ҳукуматнинг бирдан бир “Матбуот уйи” “ЭРК” ҳафталиги тиражини юз мингдан ўн икки мингга тушириб қўйди. Энди эса, мана, ERK лидери Олий Кенгаш деб аталган Парламент аъзолигидан истеъфо берди.

1992 йилнинг охирига келиб мухолифатнинг асосий нашри «ЭРК” газетаси чиқиши ҳам тўхтатилди.
Машаққатли ва оғир кунлар келаётганди. Энг “ҳушёрлар” вақтида эсини йиғиб олишга ҳаракат қила бошлашди. Биринчилардан бўлиб “ЭРК” нинг котибларидан Аҳмад Аъзам “эсини йиғиб олди”.

Миллий Хавфсизлик Хизмати ертўласида эса «Миллий Мажлис” ташаббусчиси Бобур Шокиров сўроқ қилинаётганди. 1992 йилнинг декабрида шу масала бўйича Муҳаммад Солиҳни ҳам КГБ га чақириб сўроқ қилишди. У билан бирга «ЭРК” газетаси ходими Муҳаммад Бекжонни ҳам уша ерда сўроқ қилишди.

“The Sunday Telegraph” газетаси 1993 йил 10 январь сонида шундай ёзди: “Muhammad Salikh was sitting glumly in his office last week. Telephones had been
cut repeatedly for three weeks and he has been told that Erk will have to leave its premises. The KGB, renamed the SNB in Uzbekistan, needs to prove its continued usefulness by watching such people as opposition leaders.

«Муҳаммад солиҳ ўз офисида авзойи бузуқ бир холда курдик. Телефонлари уч ҳафтадир ўчирилган эди, ундан “эрк” партияси биносини бўшатиб бериш талаб қилинганди. Кгб номини СНБ га алмаштирган идора мухолифат лидерлари устидан янги кузатув мосламаларини синаб кўраётган пайтлар эди».

The Baltimor Sun, (28.02.1993) газетаси шундай деб ёзди:
«Ҳукуматнинг қаттиққўл тадбирлари мўътадил мухолифатнинг ҳафсаласини ҳам пир қилди. Расман рўйхатдан ўтган мухолифат партияси лидери муҳаммад солиҳ ҳам ўзининг сўнгги интервьюсида: ‘’биз чекинадиган жойимиз колмади, бирдан бир йўлимиз – бўйсунмаслик ва қарши туриш, холос. Мулоқот даври тугади!» бу баёнотидан сўнг Солиҳ милициянинг қатор сўроқларига дучор бўлди ва оқибатда, унга ўлдирамиз деб таҳдид қилишган.”
“Uzbekistan’s internal crackdown has sharply intensified this month, driving even the moderate opposition nearly to desperation. «We are pressed to the wall. And we have only one way to carry on,» Muhammad Salikh, leader of the only legal opposition party, said in a recent interview. «Now it is the time of confrontation. The time of dialogue is over». After making that declaration Mr. Salikh was hauled in for a series of police interrogations, during which he was told he would be killed».

Хуллас, хукуматнинг Солиҳ атрофида қурган чамбари тобора торая бошлаганди.

Дилором Исҳоқова:
«Мен — Дилором Исҳоқова, ЭРК матбуот марказида ишлайман. Ҳукумат томонидан ЭРК партияси фаолиятини бутунлай тўҳтатиш учун қўлдан келган ҳар қандай ҳаракат қилиняпти. Котибимиз профессор Отаназар Орипов ҳам қамоққа олинди. Ордерда кўрсатилишича, «Давлат тўнтаришга ҳаракат»да айбланган. Қандай қилиб давлат тўнтарилиши ҳақида гап бориши мумкин, бу «Миллий мажлис» ҳақида ҳамма қоғозлар Президент аппаратига, Олий Кенгашга битта нусхадан жўнатилган. Агар «Миллий мажлис»га тегишли қоғозлар чиққани учун бир инсонни қамаш мумкин бўлса, бугун Президент аппаратидаги, Олий Кенгашдаги ҳамма кишиларни қшрқмасдан қамоққа олиш мумкин. Чунки уларда ҳам бу қоғозлардан битта нусзадан бор».

Ўша кунлари Муҳаммад Солиҳ хакида ”The San Francisco Chronicle” газетаси шундай деб ёзгaнди: “
«Ўз ҳаётларида ўзгаришлар бўлишини орзу қилган аксар ўзбеклар дин ва тадбиркорлик эркинлиги тарафдори бўлган shu қирқ уч ёшлик алпқомат кишига ишонч билдиришган эди. Бугун Каримов режими «ЭРК” партияси штаб-квартирасида чироқни ўчириб, газетани ёпди ва бир қанча лидерларни ҳибс этди. Партия фаолларига эса гуруҳ гуруҳ бўлиб тўпланишни қатъиян тақиқлади…Солиҳга Парламентда сўз беришмади. Махсус хизмат ходимлари унинг халқаро анжуманда иштирок этишига монеълик қилишди. Январь ойида эса давлат рақами бўлмаган автомобиль уни босиб кетишга уринди…
Таҳликада қолган Солиҳ ўзининг сўнгги интервьюсида шундай деган эди: “Демократик ҳаракатимиз ўзининг катта ва дадил одимларидан сўнг, тўхтатилди. Бугун кун тартибида ҳаёт ва мамот масаласи турибди. Вазият жиддий. Энди бизнинг вазифамиз – жон сақлаб, тирик қолишдир!”
Солиҳ бу вазиятга Эрк партиясининг порахўрлик ва коррупцияни танқид қилиб, иқтисодий ислоҳотлар талаб килгани боис тушганини яхши биларди. “Министрлар кундан кун бой, халқ эса тобора камбағаллашиб бормоқда”, деди Солиҳ”

The san Francisco Chronicle, 19.02.1993
Many Uzbeks eager for a change had pinned their hopes on Salikh, a tall man of 43 who generated euphoria with his calls for free Islamic worship and free enterprise.
Today, Karimov’s regime has shut off the power at Erk headquarters, banned its newspaper and imprisoned several leaders.
Members of opposition parties are forbidden to congregate in groups of any significant size.
Salikh was not permitted to speak in parliament, and security police placed him under house arrest to prevent him from appearing at an international human rights conference.
In January, thugs in a screeching car without license plates tried to run him down on the street.
Ahaggard Salikh said in a recent interview: «After an active start, the democracy movement was stopped. Now it is a question of its life or death. Our aim is just to survive.»
…Salikh attributes the intimidation to Erk’s complaint that Karimov’s government is profiteering through payoffs for business licenses and blocking economic recovery. «Ministries are getting rich on bribes, and the people are getting poorer,» he said.

МУҲАММАД СОЛИҲ:
«Азиз дўстлар! Мен сизларга мурожаат қилмоқчиман. ЭРК партиясига ёрдам беринг, демоқчи эмасман. Чунки Сиз ўзингиз ёрдамга муҳтожсиз. Шикоят қилмоқчи эмасман, чунки шифоят сизларда ҳам кўп. Аксинча, шикоятни бас қилайлик, кўз ёш тўкишни тўхтатайлик, дея мурожаат қилмоқчиман. Чунки тақдиримизни ўзимиз, фақат ўзимиз ҳал қилишимиз мумкин.
Бизга Америка ҳам, Оврўпо ҳм ёрдам беа олмайди, бизни қутқара олмайди. Бизнинг халоскоримиз фақат ўзимиздир.
Зулм билан муроса қилманг, дея мурожаат қилмоқчиман. Аллоҳдан бўлак ҳеч кимга бош эгманг, дея илтимос қилмоқчиман.
Бизни ҳам онамиз озод туққан, инсоний ҳуқуқларимизни ҳам Конституция эмас, Аллоҳ таоло берган.
Миллат ўзини танимоғи учун эса, ҳар бир шахс ўзини танимоғи керак. Инсон ўзининг қурт-қумурсқа эмаслигини ниҳоят англамоқ пайти келди. Ўз эрки, ўз озодлиги, ўз қадр-қимматини баланд тутмаган инсон миллат қадр-қимматини қандай кўтаради?
Ҳозир тинчлик-осойишталик ҳақида кўп гапириш урф бўлган. Биз ҳам гапирамиз.
Аммо тинчлик деганда, мен турма тинчлигини тушунмайман. Тинчлик деганда қибристон тинчлигини англамайман ва англашни ҳам истамайман. Тинчлик деганда тўғри сўзини айтишдан қўрқиб, тилини ютиб турган оломон жимлигини ҳам англамайман.
Тинчлик мен учун — адолат туйғусининг юракларда ўрнатган мувозанатидир. Ҳар бир инсоннинг, ҳар бир ижтимоий гуруҳнинг ҳуқуқларда тенглигидир, уларнинг бир-биридан розилигидир. Мен тинчликни шундай тушунаман».

1993 йилнинг апрел ойининг бошида эса Муҳаммад Солиҳ ҳибсга олинди ва ИИВ ертўласига ташланди.

Ҳукуматнинг мақсади, ҳаёт даражаси кундан кун тушиб бораётган , бугун-эрта бош кўтаришга шай турган оломондан Муҳаммад Солиҳни маълум муддатга узоқлаштириш эди. Аммо хукумат “Эрк” лидерини ИИВ ертўласида уч –турт кун сақлай олди холос , Солиҳни дунё ҳамжамияти босими натижасида озод этишга мажбур булди.
Бу вокеалардан сўнгра, кечаси Мамадали Маҳмуд бошчилигида бир гуруҳ дўстлари келиб, ундан маълум муддат Тошкентни тарк этишини талаб қилишди.
Солиҳ уларга қулоқ солмади. Бу воқеалар ҳақида Муҳаммад Солиҳ шундай ёзади:
«Мен Ўзбекистондан кетишни истамасдим. Аммо соат тонгга якин мени яна уйғотишди. Яна ўша дустлар келганди. Мамадали Махмуд куюниб гапирди, «Қамоқда ҳеч нарса қилолмайсан, лекин ташқарида бир ишлар қилишинг мумкин, деди. Агар қамалсанг, йигитларнинг ҳам руҳи тушиб кетади, ташкилот ўлади. Агар Чўлпон ва Фитрат хам вақтида бу юртни тарк этганларида эди, балки тирик колишарди. Сен бу хатони такрорламаслигинг керак, деди. Тасаввур киласизми, бу инсон бугун ўзи турмада. Мамадалининг самимияти мени енгди. Мен Ўзбекистонни тарк этдим».

САМАРАСИЗ ҚАСОС

Муҳаммад Солиҳ:
«Қозоғистонда икки кун қолдим. Сўнг учоққа билет олиб, Бокуга келдим. У ерда Озорбойжон Президенти Абулфайз Элчибей билан кўришдик. «Сизнинг вазиятда ташқарида фаолият олиб бориш оптимал йўл», деди Элчибей. Бу фаолият учун ёрдамини аямаяжагини айтди».

Ариф Ожал:
(туркча)

Муҳаммад Солиҳ:
Бир хафта Элчибейнинг мехмони бўлдим, сунгра Туркия Президенти Турғут Озалнинг даъвати билан Туркияга йўлга чикдим. Истанбулда мени Озарбойжоннинг Бош Консули эски шоир дўстим Аббос Абдулло кутиб олди”.

Муҳаммад Солиҳ мамлакатни тарк этганидан сўнг, ҳукумат ишга киришиб кетди.
Амалда ЭРК партиясининг раҳбари мақомига ўтириб қолган партия котиби Содиқжон Йигиталиев Президент саройига
чақиртирилди. Саройда унга «Партия съездини чақириб, Муҳаммад Солиҳни раислик лавозимидан олиб ташласанглар, партия мол-мулки кайтарилиб берилади, сизга эса Президент саройида иш берамиз», дейишди.
Йигиталиев ҳукуматнинг бу лўттибозлигини жамоатчиликка «сиёсий партия сифатида жон сақлаб қолишнинг ягона йўли» деб такдим этди. Партиянинг бошқа баъзи етакчиларига ҳам бу йўл маъқулдек туюлди. Лекин кўпчилик бу таклифга қарши чиқди.
Шунга карамай, партия съездини чақиришга қарор қилишди.
Миллий Хавфсизлик Хизмати Муҳаммад Солиҳнинг ўзи йўқ бўлса ҳам, уни партия лидерлигидан олиш осон кечмаслигини яхши биларди. Шунинг учун партия лидерини обрўсизлантиришга киришди.

Қаердандир “ЭРК” Марказий Кенгаши аъзоси Сафар Бекжонга бир пайтлар қандайдир музей тангасини берган нусхани излаб топишди. Унинг кўсатмасига асосан Сафар Бекжонни ҳибсга олишди. 1993 йилнинг июль ойи эди.
Содиқжон Йигиталиев Сафар Бекжон ҳибсда сақланаётган ИИВ ертўласига келиб, ундан «Бу тангани олишни мендан Муҳаммад Солиҳ илтимос қилган», деб кўрсатма беринг», дея илтимос қилди.
Унга ҳатто бу ҳақда олдиндан ёзиб қўйилган иқрорномани ҳам кўрсатишди. Агар шунга имзо чекса, уни ҳозироқ озод қилишга ваъда беришди. Лекин Сафар Бекжон бундай ёлғон гувоҳликка қўл қўйишдан бош тортди. Уни 3,5 йилга озодликдан маҳрум этишди…
Ҳукумат матбуоти эса бу орада «Муҳаммад Солиҳ — танга ўғриси» деган ўйдирма асосида уни айбловчи кампанияни бошлаб юборди. Бу иш бир ой давом этди. “Ўғри ким?” деган энг сўнгги мақола эса “Ўзбекистон овози” газетасида съездга уч кун қолганда чоп этилди.

Партия сьезди 1993 йилнинг 25 сентябрь куни Текстилчилар саройида бошланди.
Лекин Съезд бир овоздан Муҳаммад Солиҳни яна партия раиси қилиб сайлади. Бу ҳукуматнинг тамомила мағлубияти эди.
Энди ҳукумат “ЭРК”чилардан шафқатсизларча ўч олишга киришди. Съездда иштирок этган икки депутат – Насрулло Саидов ва Имом Файзиевларга жиноий иш очиб, иккаласини ҳам Парламентдан четлатишди.
Съездда фаол иштирок этиб, маъруза қилган Эломон Шукуровни эса ўша заҳотиёқ ҳибсга олиб, ўша ерда ўлдириб юборишди..

СУРГУН ИЧИДА СУРГУН

Муҳаммад Солиҳ Туркия сиёсатчилари, зиёлилари ва жамоат арбоблари орасида дўстлари талайгина эди.
Солиҳ Турк халқларини бирлаштириш тарафдори булган машхур сиёсатчи Алпарслон Туркаш наздида булгани каби, Туркия бош вазири айни пайтда таникли шоир Буланд Эжевит наздида хам катта эътиборга эга эди.
Муҳаммад Солиҳ Истанбулга ерлашгандан сўнг, у ерда «Эрк», “Forum” газеталарини чиқара бошлади.
Муҳаммад Солиҳ Истанбулда ўзининг «Ойдинлик сари» номли кичик китобчасини нашр этди.
Бу китобда ЭРК лидерининг сиёсий қарашлари ва давлат қурилиши хақда тушунчалари акс этганди.
Муҳаммад Солиҳнинг бу фаолиятидан Каримов даҳшатга тушди ва Солиҳни Туркиядан қувиб чикариш учун Турк хукуматини бир йил давомида шантаж қилди.1994 йил май ойида Ўзбекистоннинг Анкарадаги элчиси Убай Абдураззоқовни Тошкентга чақириб олди.
Сўнгра Туркиядаги 2500 талабага хам ўлкага қайтиб келиш буюрилди.
Туркия президенти Демирел Муҳаммад Солиҳни чақириб, унга Олмонияга кетишни тавсия килди. Муҳаммад Солиҳ Франкфуртга йул олди.

Каримов мухолифат лидерларини юртдан бадарға килгач, Америка билан алоқаларни яхшилашга интила бошлади.
1995 йилнинг бошида Америка Қўшма Штатлари Миллий Демократик институти таклифига биноан, Ўзбекистон ҳукумати ва мухолифатни яраштириш семинари бўлиб ўтди. Унга Франкфуртдан Муҳаммад Солиҳ (“ЭРК”) ва Истанбулдан Абдураҳим Пўлатов (“Бирлик”) таклиф этилган эдилар. Каримов ҳукумати вакили сифатида Ўзбекистон Адлия вазири Алишер Мардиев иштирок этди.
Каримов Америкага Адлия вазиридан бошқа яна бир ҳайъат йўллаган эди. Бу ҳайъатга Президентнинг ишончли маслаҳатчиларидан бири Мурод Муҳаммад Дўст раҳбарлик килаётганди.
Ҳайъат таркибида Муҳаммад Солиҳнинг яна бир дўсти, Эркин Аъзам ҳам бор эди. Улар мухолифатни яраштириш бўйича норасмий мулоқот олиб бордилар. Хайъат Муҳаммад Солиҳ билан икки марта учрашди, иккинчи учрашув Академик Сагдеевнинг Вашингтон чеккасидаги машхур вилласида, яъни унинг кайнотаси президент Эйзенхауернинг эски дала ховлисида ўтказилди. Бу норасмий дипломатия ҳам самара бермади.
Бу самарасиз мулокотдан сўнг Каримов ҳукумати “ЭРК” партиясига «Туркия разведкаси ёрдамида давлат тўнтариши тайёрлаш» деган янги айблов билан чикди. Бу қўштирнок ичидаги «Тўнтариш» аслида 11 нафар ёш йигит уч-тўрт кишилик гуруҳга бўлиниб, Ўзбекистонга “ЭРК” газетасини олиб кириш эди.

Уларнинг газета билан келаётганини ЭРК ичига кириб олган Ички Ишлар Вазирлигининг 7 бўлими айғоқчиси Атхам Розиқов ИИБ га етказганди.
Розиқовнинг ихбори бўйича ушланган бу 11 ёш йигит қийноқлар остида М.Солиҳга қарши кўрсатма беришди.

1996 йилда Туркиянинг Миллиятчи харакат партияси лидери, таниқли сиёсатчи Алпарслон Туркаш Ислом Каримовга уни Муҳаммад Солиҳ билан яраштириш мақсадида бир мактуб ёзди. Туркаш ўта нозик дипломатик тилда ёзилган бу мактубда сулҳ ва ярашувга рози бўлиш, бир-бирини кечириш кучли ва буюк шахсларга хос фазилат эканини айтиб, Ислом Каримовни ҳам ана шундай мард ва жасур лидерлар қаторида кўришига умид қилаётганига алоҳида урғу берганди.
Туркаш ўз хатининг сўнгида Каримовдан Муҳаммад Солиҳга Давлат маслахатчиси лавозими беришни илтимос қилганди. Ва Каримовга ёзган бу мактубини қуйидаги кичик хатни илова қилиб, Муҳаммад Солиҳга хам юборади:

“Хурматли Муҳаммад Солиҳ Бей афанди, Узбекистон Президентига ёзганим шахсимга оид мактубининг бир суратини Зоти Олийингизга такдим этяпман. Ўкиб, фикрингизни билдиришингизни умид этаман.
Махсус салом ва эхтиромимни йўллаб, пешонангиздан ўпиб коламан.
Алпарслон Туркаш — Раис”

“Муҳаммад Солиҳ Алпарслон Туркашнинг бу хати хошиясига шу икки жумлани ёзиб, хат муаллифига факс оркали кайта йўллайди: “Мухтарам Бошбугум, мактубингизнинг шу қисмини (“Муҳаммад Солиҳга Давлат маслахатчиси лавозими беришни илтимос») олиб ташласак яхши бўлади.
Мен золимдан хеч нарса истамайман.
М.Солиҳ”

Ўзбекистон Президентидан эса қуйидагича жавоб келди :
«Ҳурматли жаноб Алпарслон Туркаш,
Менга Узбекистоннинг Туркиядаги элчиси оркали 1996 йил 4 августида йуллаган, доно фикрларга бой мактубингизни катта қизиқиш ва эътибор ва кизикиш билан ўқиб чиқдим.
Узбекистоннинг мустақиллик йиллари мобайнида эришган ютукларига берган бахонгиз мени жуда тассурлантирди…
Мустакиллигимизнинг беш йиллиги биз танлаб олган ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлимизнинг халкимиз ва жамиятимиз томонидан қўллаб-кувватланиши Узбекистоннинг халкаро майдондаги обрўсини мустахкамлаш, жамиятимизни жипслаштириш йўлининг тўгри эканини яна бир бор тасдиклайди.
Шундай кишилар бор эдилар-ки, улар танлаган йўлимиз учун курашдилар, баъзилар бизга ишонмадилар, баъзилар эса хато килдилар…
Агар бундайлар шу бугун уз хато ва янглишликларини тушуниб етган булсалар, хеч ким уларни мехнат килиш ва Узбекистон келажаги ва фаровонлигига уз хаётини учун яна баъзилар талай хатоларга йўл қўйишди. Агар бугун улар ўз хатоларини англаб етган бўлсалар, улар бундан кейинги ҳаётларини Ўзбекистон келажаги учун багишлаш хукукидан хеч ким махрум этмайди. Жаноб Муҳаммад Солиҳга келдиган булсак, у ҳам бошқалар каби худди шу йулдан бориши мумкин, аммо бунинг учун олдиндан қанадайдир шартлар ёки ахдлашувлар қуйиш тугри булмас, хамма нарса хеч канака шартсиз ва жамиятда алохида урин эгаллашга даъвосиз булиши лозим. Сиз узингиз хурматли жаноб Алпарслон Туркаш хамма нарса Узбекистон Республикаси Конституцияси ва конунларига мувофик булиши шарт эканлигини яхши биласиз.

Камоли эхтиром билан
Ислом Каримов.
Узбекистон Республикасининг Президенти
Тошкент
1996 йил, 18 ноябр.
И-1973

1997 йилнинг кузида Муҳаммад Солиҳ Франкфуртдан Истанбулга келди.
Ўзбекистон элчихонаси “Каримовнинг душмани” Истанбулга келганидан Турк хукуматига шикоят қила кетди. 1997 йил ноябрида Ўзбекистон Президентининг Туркияга ташрифи муносабати билан Анқара Каримов ҳурматига Муҳаммад Солиҳни Булгористонга чиқариб юборди.
Турк матбуоти Солиҳнинг Туркиядан чикариб юборишлшига каттик реакция кўрсатди.
Солиҳ Софияда бир ойча яшаб қолди. Сўнг яна яширин тарзда Истанбулга келди.
1998 йилнинг мартида Муҳаммад Солиҳ Руминияга чиқариб юборилди.
Руминиядa бир ойча ҳам турмади. Апрель ойининг бошларида Украинага ўтди, Киевга келди. У ерда «Рух” Халқ Ҳаракати лидери Вячислав Черновил билан учрашди. Украина мухолифатчиси Солиҳнинг харакатини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Солиҳ май ойида Украинадан Москвага келди.
«Литературная газета» ва «Люди и власть» журнали у билан суҳбатлашиб, суҳбат матнини ўз саҳифаларида чоп этишди.
Бу интервьюлар босилган захоти Муҳаммад Солиҳ атрофида ўзбек хукуматининг айғокчилари пайдо бўлди ва Солиҳ Киевга қайтишга мажбур булди. Июль ойида эса Базель шаҳри мэри таклифи билан уч ойлик муддат билан Швейцарияга келди. Шу ерда у ўзининг «Йўлнома” номли хотиралар тўпламини қоғозга туширди. Сентябрда яна Туркияга қайтди.
1998 йилнинг ноябрида Бокуга бориб, Абулфайз Элчибей билан кўришди. У ердан эса Москвага ўтиб, генерал Александр Лебедь билан учрашди. Декабрда яна Истанбулга қайтиб келди.

ПОРТЛАШЛАР

1999 йилнинг 13 февралида Анвар Солиҳбоев бошчилигидаги бир гуруҳ ўзбек миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари Анқарага келишди.
Солиҳбоев Туркия ҳукуматидан Ўзбекистонга жўнаётган экстремистларни кузатиш учун Туркия аэропортларида ўз жосус агентларини жойлаштиришга рухсат сўрайди.
Айни шу кунларда Тошкентда ҳам ғаройиб воқеалар содир бўлаётган эди. Барча фаол мухолифатчиларнинг уйлари кузатувга олинганди.
Тошкентда уч кун 13 — 15 февраль кунлари МХХ агентлари ва махсус хизмат ходимлари «Эрк» партияси котиби Отаназар Ориф, ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Аҳмедова, ёзувчи Мамадали Маҳмуд, Муҳаммад Солиҳнинг қизи Нигор, инилари Комил, Жуманазар, Рашид Бекжонлар яшайдиган Хоразмдаги уйлари ҳам қаттиқ кузатув остига олинганди.
16 февраль кунги Тошкент марказида бомбалар портлашидан сўнг биринчи бўлиб айнан шу кузатувга олинган уй эгалари ҳибсга олинди. Ҳали портлатганларнинг бирортасини ушланмай туриб, ҳукумат бу ишни дин фанатиклари билан бирга Муҳаммад Солиҳ амалга оширди деб жар сола кетди. Бу ишнинг сиёсий тамғаси аввалдан маълум эди…

Муҳаммад Солиҳ:
«16 февраль портлашларининг ҳукумат томонидан уюштирилганлиги сиёсий махбус Зайниддин Аскаров каби инсонлар гувохлигида тасдиқланган бир фактдир».

Зайниддин Асқаров:
«Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Мен Зайниддин Асқаров Абдурасулович, 1971 йилда туғилганман. 16 февраль воқеаларида айбланиб 11 йил озодликдан маҳрум этилганман.
Ҳозир суд паносига келаман.
Менга бўлган ваъда Баҳром Абдуллаев бошчилигидаги олтита «вышка» дагилар отилмаслиги эди. Отилмай, «вышка» бериб, президент томонидан кечирим сўралишлик¸ кейин авф қилишлик ваъда қилинган. Охири мен ваъда қилдим, «бўпти, мен рол ўйнаб бераман! Муҳаммад Солиҳни ёмонлашми, ҳа». Муҳаммад Солиҳ билан бизнинг келишувимиз шу эдики, Муҳаммад Солиҳ, сизлар золимнинг қўлига тушиб қолган вақтингларда, манга туҳмат қилиш керак бўлиб қолса, мани сўкиш керак бўлса сўквораверинглар, чунки халқ ҳам билади буни, ҳамма яхши билади, деган. Муҳаммад Солиҳ хафа бўлмайди, деган мақсадда ман майли деб Муҳаммад Солиҳга туҳмат килиб, «16 февралга алоқаси бор, 1 миллион 600 минг берган эди, Тоҳир спонсор эди» деган нарсаларни ман йиғламсираб гапириб, рол ўйнаб беришга рози бўлдим.
Мақсадим, мани мақсадим Баҳром Абдуллаевдек «легендарный» қориларни сақлаб қолиш эди. Абдували қори акаларнинг чиқиши эди, қори акаларнинг ҳаммаси авф бўлишлиги эди, шуларнинг ҳаммаси именно ички ишлар министри Зокир Алматов мани чақириб, «Муҳаммад Солиҳни ёмонлаб берсанг, мана шунинг ролини ўйнаб берадиган бўлсанг, ҳаммаси авф бўлади, отилмайди булар, сангаям енгиллик бўлади, суд залидан чиқиб кетасан», дегани учун Аллоҳ шоҳидки, ман ўзимни қутқариш учун эмас, ана шуларни қутқариш учун ман шу нарсага мажбур бўлганман ўша вақтда. Лекин булар чиқарганиям йўқ, уларга «вышка» ҳам берворди. «Вышка» берворишининг сабаби, улар сирни биларди. Сирни билишлиги учун уларни йўқ қилиб юборди. Лекин улар бизга айтиб ўтиб кетган эди ҳаммасини, шундай-шундай-шундай бўлган деб.»
Шунинг учун сизларнинг радиостанциянглар орқали аввало «Эрк» партиясининг раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кечирим сўрайманки, ўша вақтда унга туҳмат қилганмиз, ҳақиқатдан мажбуран туҳмат қилганмиз. Ўзимиз Ўзбекистон халқининг олдида гуноҳкормизки, чиқиб 16 феврални баъзи бир нарсаларига алданиб қолиб, бу золим диктатор, кофирларнинг ваъдасига алданиб қолиб, рол ўйнаб, мусулмонларнинг обрўсига путур етказганимиз учун бутун Ўзбекистон халқидан биз кечирим сўраймиз.
Муҳаммад Солиҳнинг — Аллоҳга қасам ичиб айтаман бу гапимни дунё-ю охиратда — умуман террористларга, террорга алоқаси йўқ ҳеч қанақа. Умуман алоқаси йўқ. Ман демократ эмасман, у одамни яхши кўриш, ёмон кўриш мақсадим ҳам йўқ. Холисона баҳо беришда ҳеч қанақа алоқаси йўқ. Бу бизнинг сиёсий кўрлигимиз, ишонувчанлигимиз, Зокир Алматовнинг берган ваъдаларига ишонганлигимизнинг натижаси холос.
Бу гапдан кейин бизни отворса, биз шаҳид бўлиб кетаверамиз. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳимоя килса, яхши. Тураверамиз. Лекин бизни биров ҳимоя қилиш-қилмаслиги бу гапни айтишимиздан тўсиб қўймайди».

Муҳаммад Солиҳ:
Бу портлашлар Ўзбекистон Президентини ўлдиришга қаратилганди, деган иддао бунинг очик фитна эканини бошданок курсатганди. Шаҳарнинг бешта турли нуқтасида турли вақтларда содир бўлган портлашлар билан қандай қилиб битта шахсни ўлдириш мумкин эканлигини ҳеч ким изоҳлаб бера олмайди.

16 февраль портлашларидан кейин биринчи зарба ЭРК партияси аъзоларига йуналтирилди. Иккинчи зарба мухолифатга хайрихоҳ бўлган кишилар қатламини ўз ичига олди. Қамоққа олиш ва ҳибслар бутун МДҲ (СНГ) давлатларини қамраб олди. 15 март куни Киевда Муҳаммад Бекжон билан “ЭРК” фаоли Юсуф Рўзимуродов ҳибсга олиндилар. Маълумотларга қараганда 16 февраль сўнг ўзбек ҳукумати томонидан икки мингга яқин киши ҳибс этилди. Савол туғилади: «Халқи орасида шунча кишини ўзини ўлдирмоқчи дея шубҳаланиш учун президент ўз халқига қарши нима қилиб қўйган бўлиши керак?»

Портлашлардан кейинги дастлабки кунданоқ, ҳукумат матбуоти, радио ва телевизордан Муҳаммад Солиҳга қарши қоралаш компанияси авж олди.
Ўша кунларда Россиянинг кўзга кўринган таниқли ёзувчилари, сиёсатчилари ва жамоат арбоблари “Инсон ҳуқуқи ва озодлиги ҳимояси” журналидa эълон қилган Мурожаатдa шундай сўзлар бор эди:
“Газета ва журнал саҳифалари, радио ва телевидение эшиттиришлари орқали Муҳаммад Солиҳ номига бўҳтон ва тўҳматдан иборат иғво хабарлар тинимсиз тарқатилмоқда. Буларнинг барчаси Сталин ва Брежнев давридаги тоталитар совет тузумининг машъум йилларини, Андрей Сахаров ва Александр Солженицинларга бўлган таъқиб ва тазйиқларни эслатмоқда.” (”Защита прав и свобод человека”, Номeр 4 (11) 21.05.1999.)

Муҳаммад Солиҳ ва ўзбек мухолифатини ҳимоя қилиб худди шундай Мурожаатномани Озарбайжон Халқ Фронти раҳбарлигидаги Озарбайжон мухолифати ҳам қабул қилган ва Мазкур Мурожаатномага Озарбайжон сиёсий партияси раҳбарларидан 12 нафари имзо чекишганди. Уларнинг орасида Абулфайз Элчибей, Иса Гамбаров ва бошқa таниқли арбоблар бор эди.
Украина Олий Радасининг 36 депутати у раҳбарлигидаги ўзбек мухолифатини ҳимоя қилиб дунё халқларига Мурожаат қабул қилишди. Хатга имзо чеккан депутатлар орасида Қрим турклари лидерлари Мустафо Жамил ва Руфат Чубар ўғли ҳам бор эди.
Худди шу кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар иши бўйича Комиссарлиги Муҳаммад Солиҳ ва унинг оила аъзоларига сиёсий қочқин мақомини берди. 1999 йил апрель ойида у оила аъзолари билан Ослога келди.

ИСТАНБУЛ ЖАНЖАЛИ

Бу воқеа Оврупо Хавфсизлик ва Хамкорлик Ташкилоти (ОБСЕ)нинг Истанбулдаги йиғилиши олдидан содир бўлди.
Йиғилишга таклиф қилинганлар ичида Муҳаммад Солиҳ ҳам бор эди. Буни эшитган президент Ислом Каримов ғазаб билан саройдаги бир неча телефон ва ликобчаларини отиб синдирди. Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов Президентни тинчлантириш учун «Муҳаммад Солиҳ йиғилишга келса, бу икки республика муносабатларини янада ёмонлаштириши мумкинлиги» ҳақида Туркия ташки ишлар вазирлигини огохлантирди. Кейин ЕХҲТ офисига «Каримов душманини шундай муҳим йиғилишга таклиф қилганига расмий равишда эътироз» билдирди.
Бу сиёсий можаро хакда “Жумҳурият” оммабоп турк газетаси шундай деб ёзди:

11 Kasim 1999
“ЕХҲТ йиғилишидаги жанжал” номли мақоласида шундай ёзганди: “Солиҳни ЕХҲТ йиғилишига таклиф қилинганини билган Ўзбекистон ЭРК лидерини ташрифига таъсир кўрсатишни талаб қилиб Европа Хавфсизли ва Хамкорлик Ташкилоти ва Туркияга босим ўтказди. Натижада ЕХҲТ Туркия “илтимосига кўра” Солиҳга юборилган таклифномани қайтариб олишга қарор қилди.” (”Cumhuriyet”, 11.11.99)

“Радикал” газетаси шундай деб ёзди: 11 Kasim 1999

“Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг антидемократик ҳаракати Истанбулда ўтадиган ЕХҲТ йиғилишига соя ташлади. Каримов йиғилишда қатнашмаслиги билан Туркияга таҳдид қилиб, ўз рақиби Муҳаммад СолиҳнингИстанбулга ташрифини бекор қилинишига эришди. Солиҳни йиғилишга келиши учун меҳмонхонада жой ҳам ажратилган эди. Каримовнинг таҳдидидан сўнг Туркия Ташқи ишлар Вазирлиги Норвегия билан боғланди ва Туркия ҳукумати Солиҳни агар келадиган бўлса, орқага қайтариб юборишга мажбур бўлишлари ҳақида огоҳлантирди”.
Шу тарзда Муҳаммад Солиҳнинг келишига тўсиқ қўйилгач, Каримов Истанбулга келди. Аммо яна охиригача утирмай, Туркия Бош вазири Эжевитдан ўпкалаб, Тошкентга жўнаб қолди.
Истанбул аламини бостириш учун Каримов ўз ҳузурига Олий суд раисини чақириб, унга Муҳаммад Солиҳни маҳкамага тортиб амрини берди. 2000 йилнинг 30 октябрида Ўзбекистон Олий суди Муҳаммад Солиҳни 15.5 йил озодлиудан маҳрум этиш ҳукмини чиқарди. Бу ҳам камлик қилди. Каримов энди Муҳаммад Солиҳни жисмонан йўқ қилишга қарор берди.

СУИҚАСДЧИ ПРЕЗИДЕНТ
Бу ҳақда Россиядаги ТВ-Центр каналининг «НАША ВЕРСИЯ: Под грифом секретно» кўрсатуви лавҳаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Михаил Маркелов
“С Вами Михаил Маркелов. В эфире 3-выпуск программы «Наша версия, под грифом секретно».
История, которую мы хотим сегодня рассказать, покажется на первый взгляд, неправдоподобной. Но тем не менее хочу предупредить, что все события и герои этих событий реальные.
Сегодня мы расскажем о том, какими способами в Узбекистане борются с оппозицией.
В 2000 году узбекский бизнесмен, бывший сотрудник МВД по имени Бахром Муминахунов, работающий в Москве и делающий хлопковый бизнес вместе с чеченскими партнерами, вылетает в Ташкент.
Туда его вызывают бывшие коллеги по работе, и приглашают на беседу в СНБ, а затем и в Интерпол.
Также и эти представители чеченского народа знали Муҳаммада Салиха.
Нашего героя Бахрома Муминахунова представители СНБ Узбекистана просят организовать встречу в Ташкенте с бригадой чеченцев. Он выполняет просьбу узбекских чекистов и интерполовцев.

— Что это товарищи, которых были которых вы привезли в Узбекистан?
— Эти ребята — чеченцы, имели связь, видимо с Муҳаммад Салихом. В общем, закончилось тем, что они мне в аэропорту говорят: «Ты знаешь, нам предложили физически устранить Муҳаммада Салиха. Они предлагают за это деньги».

(Бу иш учун Ўзбекистондаги криминал авторитетларидан 2 млн АҚШ доллари олинди. Унинг ярми чеченларга тўланиб, қолган ярми Тошкентдаги интерпол директори Маҳмуд Хаитов ва ИИВ аксилтеррор бўлими бошлиғи полковник Ботир Турсуновлар орасида арра қилиниши керак эди).

Бахром Муминахунов
“После того как они уехали, меня вызвал одни из первых людей и СНБ и структуры МВД, которые сказали: «Ну ты же понимаешь, что существуют такие проблемы, что он террорист номер один для Узбекистана, который организовал все эти взрывы на территории Узбекистана. Мы предлагаем тебе, как гражданину Узбекистана, такую вещь, чтобы я занялся этой проблемой…»
-В каком смысле занялся?
-Проблемой ликвидации…
-Т.е. прощу прощения, вам предложили стать посредником между чеченцами и заказчиками, которые заказали Салиха?
-Вы сами усматриваете здесь прямую заинтересованность или прямые команды от Президента Узбекистана?
-Конечно, потому что такое решение например, ни министр МВД, ни начальник СНБ самолично принять не могут. Это не может быть их личные инициативы. И они этого не скрывают в разговоре со мной, они не скрывают, что это задание Первого лица, что это надо сделать, что это надо исполнить в сроки”.

Чечен гуруҳининг бошлиғи Хасан Чергизов суиқасд таклифи ҳақида Муҳаммад Солиҳга ҳабар берди. Солиҳ унга «Ўйинни давом эттиринг» деди. Бу билан Солиҳ режим жиноятини фош қилишни режалаганди.

Сафар Бекжон (ёзувчи):
“Бу йигит, суиқасдчи ёлланган йигит Швейцарияга шу ерга келди, мен уни кутиб олдим. Бир ҳафтача уйда турди. Бутун тафсилотларни ўргандик ва бундан кейинги бўладиган бутун телефон, юзма-юз гаплашувлар, Ўзбекистон ИИВда, СНБда ва бошқа одамлар билан бўладиган бутун музокараларни ёзиб қайд этиб ҳужжатлар асосида бизга беришини ундан истадик ва шундай бўлиб чиқди”.

Михаил Маркелов :
И так заказ был принят.
“Я бы никогда не поверил в то, что Интерпол Узбекистана занимается координацией политических убийств. Невероятно но это факт.
Сейчас вы услышите два телефонных разговора между Бахромом Муминахуновым и Директором Интерпола Узбекистана Махмудом Хаитовым. В первом случае речь идет о деньгах — о плате за заказ. Во втором случае Хаитов требует от Муминахунова доказательств того, что Салих мертв. В телефонном разговоре директор Интерпола Хаитов говорит о «Документе». Под «Документом» подразумевается труп — труп лидера оппозиции Муҳаммада Салиха”.

Бахром Муминахунов:
«Они беспокоятся по поводу денег. Они говорят что где-то в порядке трехсот пятидесяти…
Махмуд Хаитов «Так…»
Бахром Муминахунов: … надо будет наличными… алло…»
Махмуд Хаитов «в Москве, да?»…
Бахром Муминахунов: Да, в Москве… остальные на счёт…»
Махмуд Хаитов «Хорошо, нет проблем, ты их успокой, я сейчась поеду к шефу, в пять часов…тогда я ему… уже всё, нашли да?..значит…а можно пятьсот отдать налом?..
Бахром Муминахунов: Пятсоть налом?…
Махмуд Хаитов «Да… ну, в принципе нам разницы нету…»
Бахром Муминахунов: Хорошо, я понял…»
Махмудом Хаитов «Документ нашёлся?..»
Бахром Муминахунов: Да…»
Махмуд Хаитов «Хорошо, главное, что нашёлся…»
Махмуд Хаитов «Когда я говорю о документе я говорю о человеке, понимаешь, да?
Бахром Муминахунов: Я понимаю, да…»
Махмуд Хаитов «Я, не говорю, что к нам должен прийти какой-то документ… когда на место идут…находят…выходят компетентные органы, выходят…правильно…
Бахром Муминахунов: Так…»
Махмуд Хаитов «Компетентные…Устанавливают личность…допустим, там полиция, здесь милиция…
Бахром Муминахунов: Так…»
Махмуд Хаитов «Осмотр делают…он… документ ведь не будет лежать вечно где-то, правильно?..его ведь отдадут… его ведь отдадут хозяевам…чтобы хозеяева его… зарыли в сейф…»

Михаил Маркелов:
“Мы распологаем точными датами и фамилиями лиц из Службы насиональной безопасности и Интерпола Узбекистана прилетавших в Москву накануне официального визита президента Каримова. Все эти, так сказать, агенты остонавливались в гостинице «Радиссoн-Славянская. Здесь они встречались с невольным посредником Бахромом Муминахуновым и обсуждали с ним вопрос передачи чеченцам денег на заказ. Сделка не состоялась, посколько, у Муминахунова не было доказательства того, что Салих мёртв. Хотя, со слов узбекских интерполовцев информация об устранение лидера оппозиции уже была передана на верх, Президенту Каримову. Ребята чуть-чуть поторопились…»

Михаил Маркелов:
“Речь идёт о том, что спецслужбы Узбекистана приняли участие в подготовке политического убийства. Каримовское окружение не в первый раз занимается физическим устранением неугодных. Несколько лет назад в Белоруссии Президент Александр Лукашенко рассказал мне весьма поучительную историю. 4 года эта запись лежала у нас в архиве. Мы сомневались в том, что такое могло быть на самом деле. Теперь уже сомнениям почти нет места.

Президент Александр Лукашенко:
«Каримов рассказал мне, что его покритиковал какой-то журналист, который работал там, я не помню, это был или его или скорее всего московский… Ну, он что-то там выпад какой-то сделал, не то что здесь был… Он говорит: «мы его достали в Москве и присыпали в Ташкенте… ужас…».

Каримов Лукашенкога эътироф этган қотиллик қурбони журналист Сергей Гребенюк 1996 йилда ўзбек чекистлари тарафидан Москвада ушланиб, Тошкентда ўлдирилган.

ПРАГА ИМТИҲОНИ

Муҳаммад Солиҳ 2001 йилнинг 28 ноябрида «Озодлик» радиосининг таклифга кўра Амстердамдан Прагага учди. Прага аэропортида уни Ўзбекистоннинг талабига кўра ҳибсга олишди. Солиҳни бир вақтлар Юлиус Фучик ва сунгра Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган Панкрас турмасига қамадилар.
«Ассошейтед Пресс», шундай деб ёзди:
«Озодлик» радиоси таклифи билан Прагага келган ўзбек мухолифати лидери «Интерпол» талабига кўра ҳибсга олинди»
Аммо дунё жамоатчилигининг кучли қаршилигига эътирозига қарамасдан, Прага шаҳар суди 30 ноябр куни Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши эҳтимоли билан қирқ кунлик қамоққа ҳукм қилди.
2001 йилнинг 1 декабрида «Нью Йорк Таймс» шундай ёзди: «Хюман Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича Ижрочи Директори Элезабет Андерсен Солиҳнинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтди.
«Агар у Ўзбекистонга топширилса, қийнаб ўлдирилиши мумкин.»

Айни шу пайтда Норвегия Солиҳнинг тақдири борасида жиддий ташвишга тушди ва Ташқи Ишлар вазирлиги даражасида ўзбек диссидентини озод қилиш учун дипломатик ишларни бошлади.
2001 йилнинг 3 декабр куни Норвегияда чиқадиган «Афтен Постен» газетаси шундай ёзди: Муҳаммад Солиҳнинг аёли Ойдин Солиҳ ва ўғли Темур Солиҳ Ослода яшайди. Улар оила бошлиғи ҳаётидан жуда хавотирда. Ойдин ўзини суратга олишимизни истамади.Бу оила 1993 йилда Ўзбекистонни тарк этган ва шу вақтга қадар оиланинг бутун хаёти таҳлика ичида кечган. Яна Темурнинг айтишича уни амакилари, отасининг уч укаси Ўзбекистон турмаларида гаровда тутилмокдалар.»

Ҳибснинг бешинчи кунида Норвегиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Лассе Сaйм Солиҳ билан учрашди. Элчи Норвегия ҳукумати Солиҳни иш судга етмасдан қамоқдан озод қилишга харакат қилаётганини айтди. Чунки «экстрадиция хавфи ҳали ҳам юксак» дeди элчи. Аммо Муҳаммад Солиҳ судгача турмадан чикмаслигини билдирди. Элчи Солиҳни вазиятнинг қалтис эканлигига ишонтиришга уринди, Aммo Солиҳ Ўзбекистон ҳукумати туҳматларининг асоссиз эканлигини исбот килиш учун суд ягона имконият эканлигини ва бу имкониятни асло қўлдан бой бермаслигини айтди.
«Мен бу камерада қанча керак бўлса, шунча ўтириб, кутишга тайёрман, ўзбек ҳукумати мен ҳақдаги далилларни тақдим этсин, суд уларга кўра ҳукм чиқарсин», деди Солиҳ.

Чехияга халқаро жамоатчилик босими кундан кун ортиб борди. Чехия Республикаси Президенти Вацлав Хавел Ozodlik радиоси орқали чиқиш қилиб, вазиятга баҳо берди. «Мен ишонаманки, Солиҳ тоталитар ҳукмдорга хадя килинмайди, Мен бу воқеадан ниҳоятда таассуфдаман. Бу ҳодиса Республикамиз нуфузига соя солди». (07.12.2001, RFERL, Jolyon Naegele).

Бироқ Солиҳни озод этилиши борасида бирор мужда йўқ эди.
«Нью Йорк Таймс» газетаси махсус мухбири Питер Грин Панкрас турмасида Солиҳ билан учрашуви ҳақида ёзди: «Панкрац турмасидаги оқ рангга бўялган учрашув хонасида, махбус кийимида, шалоқ курсида ўз халқининг танилган шоири ўтирарди. Унинг боши ортидаги панжара орқасида эса бир парча булутли осмонни кўриш мумкин эди». Унинг айби Ўзбекистондаги Комммунистик режимга карши бўлишидир. Унинг қисмати – бир пайтлар Чехия президенти Вацлав Хавел ўтирган турмада ўтиришдир. (09.12.2001, «New York Times”)

Ниҳоят, 10 декабр куни Президент Хавел Ички Ишлар вазири Станислав Гросс билан суҳбатлашганини матбуот ходимларига маълум қилиб, Солиҳ тез кунларда турмадан озод қилинишини айтди.

11 декабр куни Рейтер Агентлиги шундай маълумот тарқатди: «Чехия суди Ўзбекистон мухолифати партияси лидерини турмадан озодликка чиқарди ва у ўзини экстрадиция қилиниши масаласи кўриб чиқиладиган маҳкамани кутади». (Reuters, 11.12.2001)

Муҳаммад Солиҳ турмадан озод этилгач, Озодлик ва Озод Европа радиоларининг залида матбуот анжумани ўтказди. Солиҳ суднинг экстрадиция борасидаги ҳар қандай қарори демократия учун ўзининг ҳаётидан кўра кўпроқ аҳамиятга эга эканлигини айтди. «Президент Буш террорчиликни илдизи билан қўпориб ташламоқни истаяпти. Биз унга бу илдизларнинг қаeрда эканини кўрсата оламиз. Бу илдизлар — диктаторлик режимидир» деди у.

Президент Хавел 12 декабр куни Солиҳ билан Прага Қасрида учрашишини маълум қилди. Чехия Президенти Солиҳ билан суҳбатда Ўзбекистондаги вазият ва Солиҳнинг режалари билан қизиқди.Солиҳ Президентга турмада ёзган ўз эссесини ҳадя қилди. Учрашув сўнггида Муҳаммад Солиҳ матбуот вакиллариning саволларига жавоб берди.

14 декабр куни Солиҳни экстрадиция қилиш масаласида Прага шаҳар суди ўзбек томони олиб келган барча материалларнинг сиёсий мотивда эканлигини эътироф этиб, Муҳаммад Солиҳни айбсиз деб эълон қилди.
«Los Angeles Times» газетаси мухбири Давид Холлей 2001 йилнинг 15 декабр куни шундай ёзди:
«Адолат тантана қилди», деди Муҳаммад Солиҳ суддан чиққач. «Ўзбекистонда минглаб одамлар ўз ғоялари ва сиёсий қарашлари учун таъқиб қилинмоқда ва қийноқларга тутилмоқда», деди у.

Чоршанба куни у Солиҳ ўтирган айни шу турмага қамалган Президент Хавел билан учрашувга, Прага Қасрига таклиф этилганди. «Солиҳ, ҳукумат томонидан сохта айблов қўйилган инсон, аслида ҳақиқий демократ ва инсон ҳуқуқлари учун курашчидир», деди Президент Хавел».

Муҳаммад Солиҳ сиёсатдан бўш бўлган пайтларда диний адабиёт билан қизикди. Сўнгги йилларда у энг мухим ишга қўл уриб, 4 жилдлик «Пайгамбарлар Тарихи»ни ўзбекчада нашр қилди. Муҳаммад Солиҳ ўзбек ёшларининг хар хил оқимлар тарaфидан бузилмаган, сахих манбалар асосида тарбияланиши тарaфдоридир. Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистондаги диндорларнинг ахволини фожеали дея бахолайди:

Муҳаммад Солиҳ:
Пайғамбаримиз алайхиссалом шундай деган эди: «Шундай бир кун келади-ки, сиз динингизни худди ховучингизда ёниб турган чўгни енг ичида яширгандай, яширмоққа мажбур бўлажаксиз». Бугун ўзбек мусулмонлари шу ахволда яшаяптилар, яъни иймонлари буюк бир синовдан кечмоқда».

Барча қатагон ва тазйиқ ва таъқибларга қарамай, бугун хам ЭРК партиясини миллий бирлик байроғини кўтариш учун муайянмафкураga эга бўлган ягона сиёсий ташкилот дейиш мумкин. Унинг сафларида зиёлилар каби, ишчилар, дехконлар, диндорлар хам бор. Бу хусусият ЭРК лидери шахсиятининг инъикосидир. Муҳаммад Солиҳ хам зиёли, хам иймонли, хам қишлоқ хаётини таниган мухофазакордир. Агар ҳукумат тепасида бугун “Эрк” турганда эди, балки Ўзбекистонда хар хил радикал диний гуруҳлар ҳам пайдо бўлмасди, улар ташкил топмасданоқ, қонун доирасида ижтимоий-сиёсий хаётга мослашиб, жамиятга интеграция бўларди. Ва Ўзбекистонда хам бугунгидай милтиқ билан ушлаб турилган барқарорлик эмас, балки миллий якдилликка таянган хақиқий тинчлик-осойишталик ўрнатилган бўларди.

Гулчеҳра Нуруллаева:
«Муҳаммад Солиҳнинг ягона нияти — ўзбек халқини бахтли кўриш, ўзбек халқини зулмдан тезроқ қутулишини кўриш, ўзбек халқини кўкрагига шамол тегишини кўриш. У шу учун ҳали-ҳамон шиддат билан курашмоқда. Муҳаммад Солиҳ каби фарзандларининг борлиги ўзбек халқининг фахри, ўзбек халқининг бахти».

Темур Хўжа:
«Чўлпон бир шеърида деган:
Йиғлама, юртим, агарчи бу кунингда йўқ баҳор,
Келгуси кунларда юлдузинг порлаб қолар»
деб айтган. Муҳаммад Солиҳ бундай юлдузлардан».

Муҳаммад Солиҳ бу синов йилларида ватанда ҳам, муҳожиротда ҳам қайси минбардан гапирмасин, ким билан учрашмасин, доим ўз халқининг дардини гапирди. Муҳожиротнинг энг ташвишли, энг машаққатли кунларида ҳам нолимади, шикоят қилмади, балки буларнинг барчасига Аллоҳнинг ёзган тақдири дея шукур қилди.
Бугун оиласи ила ҳаётлари ҳам Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳга шукрлар ичра кечмоқда.

Муҳаммад Солиҳ умрини Туркистонга атаган сиёсатчи ва шоирдир.

Одамлар каби мен дунёни кезиб
ёза олмадим-ку шеьрий туркумлар,
чунки ота юртдан чиққаним сезиб,
тарк этарлар мени ҳижо, рукнлар.

Чунки келиши-чун кўзларимга ёш
пайдо бўлиши-чун илҳом юракда,
менга жуда зарур аччиқ бир қуёш,
кескин континентал иқлим керакдир.

Шундай экан, денгиз қирғоқларидан,
яшил ўрмонлардан менга сўз очма,
мен ёлгиз Туркистон тупроқларида
ўса оладиган ғариб оғочман…

2009

ҳужжатли фильмни ушбу манзилда кўришингиз мумкин

http://turkiston.tv/?p=293

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *