Муҳаммад Солиҳ:’Қўлида қалами ва бир парча қоғози бор кишининг ҳар қандай жойда ёзиш имкони бор’
11.11.2010
(Мухолифатдаги “Эрк” демократик партиясининг раиси ва таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ)
Би-би-си: Муҳожиротда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда…
Муҳаммад Солиҳ: Бу саволларга жавоб бераркан, шоир ролига киришга тўғри келади. Ва бу жараёнда қатор нокамтарликлар юз бериши муқаррар. Бунинг учун олдиндан узр сўраб қўймоқчиман. Чунки шоирлик – мақтанчоқликка маҳкумликдир. Ихтиёри ўзида бўлмаган мақтанчоқликка маҳкумлик. Ашёнинг табиати шунақа. Шоир зоти шеър ҳақида гапираркан, тинмай “мен” деб гапиришга мажбур. Шу боис, ҳатто у камтарлик қилса ҳам “қара, мен қандай камтарин-олийжанобман!”, дегандай туюлаверади. Продолжить чтение этой записи

