“Бир гапли одам”

Қашқадарёнинг Шаҳрисабз туманида яшовчи 83 ёшли Зайнаб хола мухолифатдаги “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳга ихлоси баландлигини айтади.

— Мен энди Муҳаммад Солиҳни жуда ҳам яхши кўраман. Худди ўзимнинг ўғлимдай кўраман. Ана шу кишига менинг саломимни етказиб қўйинг.

Озодлик: Нима учун у одамни яхши кўрасиз?

— Жуда яхши кўраман. Ўзлари яхши одам-да. Чиқиб кетдиларда, хорижга чиқиб кетдилар. У кишининг қўлидан балки ҳали яхши-яхши ишлар келади, яхши бўлиб кетади Ўзбекистон¸ деб умид қиламан-да. Ҳали бора-бора яхши бўлиб Ўзбекистонга жуда агар ўша киши бўлганда, жуда ҳам яхши бўлар эди Ўзбекистонимиз. Агар у киши подшо бўлганида. У киши ҳақиқатан ўзлари яхши одам. Халққа меҳрибон, мана Амир Темур бободай бир гапли одам, ҳақиқатгўй одам. Шунинг учун яхши кўраман. Умид қиламан Ўзбекистонга у киши подшо бўлса, яхши бўлар эди деб, дейди қашқадарëлик 83 яшар суҳбатдош.

http://www.ozodlik.org/content/article/2300146.html