Каримовни қабул қилаётган ЕИни ўзбек мухолифатчилари уялтиришмоқда

 

“Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Брюсселда ўзбек мустабиди Ислом Каримовнинг қабул қилиниши муносабати билан Еврокомиссия президенти Жозе Мануэл Баррозо шаънига маломатлар ёғдирди.
 
  “Эрк” партияси лидери Муҳаммад Солиҳ
Муҳаммад Солиҳ Европа комиссияси президенти Баррозо ва Белгия қироли Альберт II номига ёзилган мактубни тарқатди, унда 24 январ куни Брюсселда Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг қабул қилиниши юзасидан иддаолар бор.

“Наҳотки, бу кишининг 2005 йилда Андижонда намойишчи халққа қарши уюштирган оммавий қатлиомини бу қадар тез унутдингизлар?”, – дея савол қўяди Солиҳ ўз мактубининг бошида.

Ўзбек мухолифатчисининг сўзларига кўра, Евроиттифоқ Андижон учун Каримов режимига санкция киритганида пинагини ҳам бузмаган, урғуланган талабларнинг бирор параграфини бажармаган.  

Бироқ тўрт йил ўтиб, 2009 йилнинг октябрида, Евроиттифоқ санкцияларни бекор қилди.

“Гўё у ҳур фикрли инсонларни таъқиб қилишни тўхтатиб, мингларча мухолиф ва диндорларни зиндондан озод этди. Гўё Каримов режими уларга қарши қийноқларга барҳам берди, гўё Ўзбекистон ниҳоят озодлик

  Жасорати учун АҚШ мукофоти соҳибаси Мўтабар Тожибоева, ЕИ Ислом Каримов диктатурасини кучайтирмоқда деган фикрда
ва ҳуррият сари юра бошлади”, – дейилади “Эрк” лидери мактубида.

Солиҳнинг фикрига кўра, Евроиттифоқнинг марҳаматидан илҳомланган Каримов режими эндиликда икки карра куч билан Ўзбекистон халқига қарши террорини давом эттиради.

Брюссел Каримовни сабрсизлик билан кутмоқда, дея ёзади мухолифатчи, гўё улар Каримовнинг мафия Тўдабошиси билан ҳамкорлиги хақида АҚШ элчиси Пурнеллнинг(WikiLeaks) рапортини ўқимаган, гўё у зотнинг қизлари Гулнора ва Лоланинг ўзбек халқидан ўғирлаган миллионларини, Швейцарияда (WikiLeaks) сақлаётганини билишмайди.

“Ўзингизга келинглар: Сизлар ҳимоясиз аёлларнинг ва норасида болаларнинг қотили пойига гилам тўшаш учун шайланaяпсизлар. – дейди Муҳаммад Солиҳ Баррозо ва Альберт II га юзланиб. – Сизлар шарафсиз бир зот учун шараф маросими тайёрламоқдасизлар!”.

Ҳуқуқ ҳимоячиси, “Ўтюраклар клуби” раҳбари, бугунги кунда Францияда яшаётган Мўътабар Тожибоева ҳам Ислом Каримовнинг Брюсселда қабул қилиниши унинг диктатурасини кучайтиради, деган фикрда.

Евроиттифоқ лидерларини у “энг қонхўр диктаторни қўллашни тўхтатишга, биттани миллиондан афзал билиб, миллионлаб жафокаш халқнинг юзига тарсаки урмасликка” чақиради.

Мухолифатчиларнинг мурожаатлари, Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоячилари ҳамжамияти орасида баҳсларга сабаб бўлди.

Тошкентдаги Эксперт ишчи гуруҳи раҳбари Суҳроб Исмоиловга кўра, ЕИдан Каримовга эшикларини бекитишни талаб қилишдан мантиқ йўқ, бу ташриф барибир амалга ошади.

Европаликларни Каримов олдига мамлакатдаги вазиятни яхшилаш учун конкрет талаблар қўйишга ундаш тўғрироқ бўларди, дея фикрлайди Исмоилов.

Uznews.net

Детали muhammadsalih
Leader of People's Movement of Uzbekistan

Обсуждение закрыто.

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 2 395 other followers