Муҳаммад Солиҳ: ‘Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигига қарши бўлган’

‘Эрк’ демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ
17 март куни СССРни сақлаб қолиш мақсадидаги референдум ўтказилганига 20 йил тўлди.

Ўшанда расман Ўзбекистон аҳолисининг 93,7 фоизи СССР таркибида қолишни ёқлаб, овоз берган. Болтиқбўйи республикалари, Гуржистон ва Арманистон эса, бу рефередумни рад этишганди.

Орадан беш ой ўтиб юз берган давлат тўнтаришида СССР бутунлай парчаланади ва Президент Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилади.

Аммо, 1991 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон парламентининг собиқ депутати ва мухолифатдаги «Эрк» демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг хотирлашича, Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигига қарши бўлган, СССР таркибида қолишни охирги дақиқагача дастаклаганди.

«Расмиятчилик учун эмас, қўрққани учун қўллаб-қувватлади. Ва Ўзбекистоннинг мустақиллигига ишонмади. Охирги кунигача ишонмаган битта одам бўлса, у ҳам — Ислом Абдуғаниевич Каримов…Мана Болтиқ бўйи республикалари ҳеч қанақа референдум ўтказгани йўқ. ГКЧПнинг қулашидан кейин Каримов довдиради, саросимага тушди, ўзини шармандали бир позицияда кўрди ва дарҳол Совет Иттифоқининг бошқа жумҳуриятлари каби биз ҳам мустақиллигимизни эълон қилишимиз керак, дея эълон қилди», дейди «Эрк» партияси раҳбари.

http://www.bbc.co.uk/uzbek/uzbekistan/2011/03/110317_audio_solih_sssr.shtml