ҚОРАҚАМИШ ХОТИРАСИ

Oydin Solih 1Ойдинга

Шоҳона уйимиз бор эди, эсла;

20 метр эди нари-бериси!

Бетон девор аро бизга ҳавас-ла

Қараб турар  эди Илҳом Париси!

Бир ажиб   йўқсилдик, бир гўзал йўқсил —

Ҳар куни рўзадор эдик биз гўё!

Суйканарди бизга мўлтираб, ўксиб,

Бизлар бир чақага олмаган дунё!

Учиб кирган эдик иков ҳаётга  —

Шундоқ сўл ёнимда порларди сиймонг!

Асли,  ўзларига  қалб излаётган

Икки иймон эдик, иккита иймон!

Cентябр, 2013 йил