Шайтонлар севинчи қаршисида

Ҳақиқатан ҳам, ёлғон хабар ва туҳмат Узньюс.нет номли ахлатхона ва унинг бош муҳаррири Г.Бухарбаеванинг нон топиш воситасига айланиб бормоқда.

Tутуриқсиз “ҳоним” бу сафар ҳам илк сатрларданоқ ўз ёлғонларини бошлайди: “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати Лидери узоқ йиллар мобайнида Истанбулда жойлашиб олган ва шу ердан “Иуда” каби антисемитистик китобларни тарқатади ва Каримов режимига қарши қуролли курашиш лозимлиги ҳақида даъват қилади”.

1. Мен ҳеч қачон “Иуда” каби антисемитистик китоблар”ни тарқатмаганман. “Иуда” китобини айнан ўша “машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси”нинг ўзи тарқатди, адашмасам, унинг ўзи бу ҳақда ғурур билан ёзганди.

2. Мен ҳеч қачон Каримов режимига қарши ҳеч қандай қуролли курашга даъват қилмаганман. Агар қаердадир менинг имзоим билан бундай чақириқ бор бўлса, марҳамат, исботла.

3. Мен Daily Sabah га ҳеч қандай интервью бермаганман. Каримов режими фойдаси учун ўзига тарафдор бўлган депутатларга Туркия парламентида лоббичилик қилганига норозилик сифатида 2008 йили Фатхуллоҳ Гуленга хатни мен ёзган ёки ёзмаганлигимни аниқлаш мақсадида “Сабах” газетаси муҳбири менинг олдимга келди.

Мен ёзганимни тасдиқладим.

“Сабoх” муxбирига мен бошқа ҳеч нарса деганим йўқ.

Узнюс.нет нима ёзяпти?

Мана унинг ёзгани: “Солиҳ ўзини Туркиядан топширишмоқчи эканликлари, катта таъсирга эга турк сиёсатчиси Фатхуллоҳ Гулен тарафдорлари ҳозирча бу билан шуғулланаётгани ҳақида турк нашри Daily Sabah га интервью берганига бир ҳафта ҳам бўлгани йўқ”.

Менинг 2008 йил ёзган хатим интервью сифатида “бир ҳафта олдинги маълумот” сифатида талқин қилинмоқда.

Давоми эса яна-да кулгили: “Ўшанда М.Солиҳнинг ўрнига унинг дўсти, профессор Орхан Қoвунчи (Orhan Kavuncu) депортация қилинганди. У Ўзбекистонга келиб, Гуленнинг мактаблари фаолият юрита олишлари учун Солиҳдан Туркияни тарк этишини сўраган».

Қанчалик бохабарлик!

Орxан Қoвунчи – Туркия фуқароси ва Анқаралик профессор. У қандай қилиб Солиҳнинг ўрнига Тошкентга экстрадиция қилиниши мумкин?

У гўзал Анқарада соғ-саломат ялло қилиб юрибди ва мухаққақдирки, каримов-бухарбаева тарқатган ғийбатлар устидан кулмоқда.

Яъни, ғирт тутуруқсизлик!

Матннинг қолган қисми ҳам фақат тутуриқсиз гаплардан иборат.

Унинг “ЭРК”, ЎХҲ ва оппозиция ҳақидаги мулоҳазалари ўзининг кир ичининг фош булиши олдида параноид қўрқув, исломга бўлган нафрат ва ғазабга тўлгандир.

Мен барча ғийбатчиларга қарата шуни айтишим мумкин: мен дунёнинг энг демократик давлати — Туркияда яшайман.

Оллоҳ истамас экан, ёки режим ёмон томонга ўзгармас экан, ҳеч ким мени бу ердан бадарға (эктрадиция) қила олмайди.

Шундай экан, эй сохта демократлар, эй сохта либераллар, «Солиҳни бадарға килишади», дея беҳуда севинманглар.

Яхшиси, шайтонча тушларингизни кўришда, қабоҳатингиз чечакларини суғориб, парваришлашда давом этаверинглар.

Муҳаммад Солиҳ