ОЙДИНГА

17.04.2014 Yalova

Ориққинам менинг, гўзал ниначим,

Урушқоним менинг, аҳилим менинг,

Товушқоним менинг, тезкор гиначим,

Камалак сингари, ҳар хилим менинг.
Сен менинг ойимсан, менинг мўъжизам,

Ойкаби ҳеч қачон тутилмаганим,

Сен ёлғиз кучлимсан, менинг ожизам,

Дафъатаним менинг, кутилмаганим.

Тилимга ҳеч қачон чиқмайди чипқон

Сен ҳақда гапирсам, менинг мўъжизам,

Сен учун яшасам узоқ яшайман,

Менинг кераккинам, менинг бежизам.

Масрур мажнунтолим, мунгли тўронғил,

Ойдингинам менинг, ярим қоронғим.

1979