Мусулмон эсанг кел, мен билан қайғур,
Лоқайд қараб турма, тараф бўл.
Уйғур ўлдирилса сен ҳам бўл уйғур,
Араб зулм кўрса сен ҳам араб бўл!
Буни эплолмасанг, лоақал мендан,
Тарафсизлик кутма, узр, тарафман —
Ҳар ер шарафсизга тўлса заминда,
Шарафсизга қарши шарафман!
2015
Муҳаммад Солиҳ