Поезд

Boğaziçi 12.04.2016

Муҳаммад Солиҳ. 12.04.2016. Истанбул, Бўғоз ичи (Босфор)

Поездга чиқасан.
Онанг қўл силтар.

Хотинингнинг ҳўл рўмолчаси
Гуё синган қанот — ҳилпирамайди.

Лекин хайрлашмас сен билан боғлар,
Қўл силтамас дарахтлар, xўмраяр тоғлар,
«Видо» айтолмайди сенга пахтазор!...
Улар сендан хат ҳам кутмайди!..

Сен ҳалок бўлдинг-ку, жигарим!..

Жасад эса купеда чой ичиб
Бемалол кетмоқда Ватандан…


1975

Муҳаммад Солиҳ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *