Ойдин Солиҳ: «СИЗ УНУТДИНГИЗ… Дунё бахтли яшаш учун яратилган жой эмас, имтиҳон жойидир»

55

Инсон ёки жонли ва жонсиз мавжудотлар макро ва микро дунёда бирликда мавжуддир. Макро дунё нима ўзи? Макро дунёси молекулалар ва атомлардан иборат. Атом модданинг энг кичкина парчасидир. Атом ости дунёси микро дунё дейилади. Микро дунёда бу дунё қонуниятлари амал қилмайди.

У ерда умуман бошқа қонунлар амал қилади. Биз бу дунёда масофа ўлчай оламиз, оғирлик ўлчай оламиз, иссиқликни ўлчай оламиз, бир молекуланинг жойлашган жойини аниқлай оламиз, бир молекуланинг ҳаракат тезлигини аниқлай оламиз. Аммо атом ости дунёсида бунинг имкони йўқ. Атом ости дунёсида сўнгсизлик, замонсизлик бор. Тасаввур қилинг — сиз инсон сифатида бир вужудсиз ва дунё қонунлари остида яшайсиз. Бироқ, янада чуқуроққа тушсангиз, умуман бошқа қонунларнинг гувоҳи бўласиз — маконсизлик ва замонсизлик.

Микро даражада қонунлар умуман бошқача бўлиб, у ерда дунё қонунлари ишламагани сабабли биз мутлақо бир динга боғланишимиз лозим. Чунки инсоннинг ақли микро дунёда ҳеч нарсани идрок қилаолмайди. Ўйлаб кўрингчи, сўнгсизлик нима ўзи? Маконсизлик нима? Тасаввур қила оласизми? Тасаввур қила олмайсиз, ақлингиз етмайди. У ерда ақлимиз тўхтаб қолади ва ҳеч нарсани англамайди. У вақтда фақат ва фақат бир эътиқодга боғланиш орқали биз бир тамал қура оламиз. Ва албатта Ислом дини энг гўзал диндир.

Аллоҳ Жаноби Ҳақ марҳамат қилади: «(эътибор қилинг — бу жуда муҳим бир оят):

«Неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб тамомладим. Сизларга дин сифатида фақат исломни танладим».

«Неъматларингизни тамомладим» нима дегани? Маъноси шуки, бу оят нозил бўлганидан сўнг бошқа ҳеч нарса нозил бўлмайди. Неъматларимизни Аллоҳ тамомлади, ҳадисда бу оятга шарҳ берилади. Муҳаммад с.а.в. дейдиларки: «Мендан сўнг ҳар қандай янгилик — бидъатдир. Ҳар бидъат далолатдир».

Эътибор бeринг, қанчалик бир-бирини тўлдиради — оят ва ҳадис. Суннатларга риоя қилиш нима сабабдан шунчалик муҳим? Чунки Муҳаммад с.а.в. Аллоҳнинг, яратувчининг қонунларига амал қилган. Аллоҳдан келадигани ҳар нарса — содда ва текин, шайтондан келадигани ҳар нарса чигал ва қимматдир. Мутлақо шундай. Ниманингдир мана шундай чигал эканлигини кўрсангиз мутлақо узоқ туринг.

Реклама кўрасиз. Реклама қилинган нарсани асло олманг. Сиз зайтун ёғининг рекламасини кўрдингизми ҳеч? Мен ҳеч қачон кўрмадим. Сиз ҳайвон ёғи (ич ёғи)нинг рекламасини кўрдингизми? Ҳеч қачон! Ҳолбуки, Қуръони Каримда Аллоҳ Жаноби Ҳақ икки ёғини мукаррам қилди. Зайтун ёғи. Чунки бизнинг ҳар бир ҳужайрамизда зайтун ёғига ўхшаган бир ёғ мавжуд. Ва ич ёғи. Чунки бутун ҳужайраларда, асосан мия ҳужайраларида ич ёғига ўхшаган ёғ учрайди. Ич ёғи истеъмол қилмаган ақлли бўлмайди, кучли бўлмайди. Гиперактивлик ва отизм касалликлари ҳам қисман бунга боғлиқ.

Сиз менинг талаффузимга тушунмай қолсангиз, шу заҳоти мени тўхтатинг, келишдикми? Чунки бекордан бекорга гапириб нега вақтингизни олишим керак, бунинг ҳисобини қандай бераман?

Детержанлар сиз учун дахшатли тузоқдир. Детержанлар билан сиз соғлиғингизни йўқота бошлайсиз. Детержанлар таркибидаги моддалар тўқималарингизда, асосан, жинсий органларингизда ва мияда тўпланади. Мияда тўпланган моддалар сизни ақлингиздан айиради, жинсий органларингизда тўпланганлар сизни қисир қилади, ҳаммангиз пробирка чақалоқлар туғишга бошладингиз ёки сезарян қилдирмоқдасиз. Одам алайҳиссалом вa Ҳавво ҳазратлари давридан бери, нафақат одам, балки бутун жонзодлар туғилиш йўли билан дунёга келди.

Аёлларга нима бўлганки, улар энди туғаолмайдилар?

Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб кўрмайди. Сабаби детержан қўлланишгани учундир. Детержанлар таркибидаги жинсий гармонлар сизнинг органларингизга зарар беради ва вужудингизда яшай бошлашади. Шунинг учун кейинга даврда туғилган болалар ўзгариб кетди. Бугунги болалар олдинги болаларга ўхшайдими? Мутлақо ўхшамайди, улар робот кабилар. Бунга аёллар сабабчи.

Бу ҳомиладор бўлишидан олдин эди. Ҳомиладор бўлганидан сўнг эса нано фолик асид олишади. Нима,сиз учун хурмо йўқми? Хурмо фолик асиднинг манбаи-ку? Фолик асид бўлса бор, бўлмаса ҳам зарурат йўқ. Аёллар темир витамини истеъмол қилишади. Темир таркибида нима бор, суриштириб кўрдингизми? Нима сабабдан ҳар бир ҳомиладор аёлда қон камлиги кузатилади? Демак, бу ҳолат жуда муҳим. Агар темир етишмовчилиги бўлса мия етарлича ишламайди. Шундан сўнг витаминлардан фойдаланасиз. Нима сабабдан витамин? Туркияда мева қолмаганми? Шундан сўнг аёллар туғишга боради. Детержанларни ҳомиладорлик вақтида ҳам қўллангани учун синтетик эстрогенлар юксалади. Эстрогенлар юксалгани сабабли андрогенлар ҳам юксалади. Ана ундан кейин аёлларнинг баданларида туклар пайдо бўлади!

Чақалоқ туғилганидан сўнг илк қиладиган ишингиз К витамини берасиз. Нима учун К витамини? Нима бўлдики, ҳеч қачон танқис бўлмаган К витамини эндиликда танқис бўлиб қолди? Сиз К витаминининг нима эканлигини билмайсиз, аммо биз биламиз. Чунки биз мусулмонмиз, текширамиз. Синтетик К витамини, аслида синтетик ҳам эмас, балки ДНК рекомбинант нанотехник махсулот бўлган К витамини бир жонивор кабидир. Ва у бутун жараённи бошқара бошлайди ва қоражигарни бузади. Шундан сўнг қоражигарда энзимлар юксалади. Гармонлар юксалиши билан ваннага қуйилади ва зарарлар занжири бошланади. Биринчи бўлиб витамин К берилади, қоражигар бузилади. Ярим соат ичида гепатит Б вакцинаси берилади. Нега? Оврўпада ва Америкада докторлар айтишарди — нега бу болаларда гепатит Б бор? Онаси гепатит Б билан касалланмаганку? Нега?

Гап шундаки, чақалоқнинг иммун тизими олти ойдан сўнг ишлай бошлайди, вакцина oлти ойдан олдин берилади, нега? Соғлиқни бузиш учун албатта. Oлти ойгача бутун вакциналар берилади!

Туркияда қўлланиладиган вакцина Оврўпа мамлакатларида қўлланиладиган вакцинадан фарқ қилади. Бизнинг вакцинада синерусал бор — қўрқинчли бир модда. Мия тўқимасини бузади отизм кучаяди. Отизм, эпилепсия, неврологик касалликлар ва феъл-атвор бузилади. Сиз чақалоғингизни эмизасиз. Эмизишга ҳаракат қиласиз, аммо чақалоқ эммайди. Бошини орқага чекади. Нега ундай қилади? Детержан ва юмшатувчи қўлланасиз, сизнинг кўкрагингиздан, сутингиздан бадбўй ҳидлар тарала бошлайди. Бу ҳидларнинг қанчалик жирканч эканини билсангиз эди.

Буни фақат очлик қилганлар билади. Бу ерда очлик қилган борми? Қанчалик жирканч ҳидлар бор, шундай эмасми? Инсон бу ҳидларга чидай олмайди, чақалоқ ҳам чидай олмайди. Муҳаммад с.а.в. айтадиларки — «баъзи ҳидлар бор, жинларни чақиради ва малакларни ҳайдайди, баъзи ҳидлар бор-ки, малакларни чақириб, жинларни ҳайдайди».

Бугунги ҳидлар (атирлар) жинларни чақириб, малакларни ҳайдайдиган хилидан. Чақалоғингиз дунёга келади ва қўрқинчли жинлар орасида қолади. Сиз детержанлар қўлланадиган бўлсангиз, демак, сутингизда детержан бор. Чақалоқ буни қандай эмади? Она сути эмммаган чақалоқлар эса қуритилган сут ичишади. Бу сут таркибида қуритилган сут кукуни, минераллар, витаминлар ва бошқа нарсалар бор, аммо бу умуман озуқа эмас, синтетик елим! Булар чақалоққа озуқа бўлмайди, тўқималарда, органларда, мияда ва томирларда чиқинди тўплайди.

Бизга тўрт ёшли бир қиз болани олиб келишди. Унинг буйрагидан тортиб вена томирларигача қуритилган сут тиқилиб қолган. Энди ўйлаб кўринг, бу боланинг аҳволини!

Илгарилари склероз касаллиги фақат кексаларда учрарди. Бугун эса, статистикага кўра, бу касаллик икки ёшдан бошлаб кузатилади. Аммо бизнинг қуритилган сут ичган ва чақалоқ бўтқаси еган чақалоқларимиз дарҳол бу касалликка йўлиқишади. Уларнинг ҳоли дабдала!.

Сиз бир ўйлаб кўринг, синтетик еган чақалоқларнинг буйраклари ривожланмайди, чунки буйраклари доимо қолдиқларни доимо қолдиқларни ташқарига чиқариш учун ишлайди.

Шу боис ҳужайралар ривожланмайди ва буйрак етишмаслиги юзага келади.

Бу ерда бир савол бор, «нега озмаяпман», дейишади. Чунки сиз она сути ичмагансиз. Шу боис буйракларингиз ривожланмаган ва шу боис метаболик қолдиқлар буйракда тўпланиб қолган. Сиз ҳеч қачон оза олмайсиз.

Ота-боболаримиз: «оғзинга бир ҳаром луқма олсанг қирқ кун ибодатинг йўққа чиқади», — дейишган. Бугун эса ҳар куни беш маротаба ҳаром ейилади. (Зарарли емак — харомдир)

Суннатга кўра суннат кийимлари тўртта матодан қилинади. Биринчиси — жундир. Энг яхшиси ҳам жундир. Иккинчиси — пахта, учинчиси — кетан, аёллар учун тўртинчиси ҳам бор: ипак. Хатича хоним сизга эслатган қушиқдагидек: «зайтун ёғи емайман, босма-бостон киймайман». Нега киймайди? Чунки табиий мато бўлган босма-бостонни синтетик матога алмаштириш керак эди. Аёллар бостон ўрнига синтетик кийишни бошлашди ва яланғоч бўлишди.

Муҳаммад с.а.в. дейдилар — «Охир замонга яқин жуда кўп тасаттурли кийинган яланғочларни кўрасизлар». Бу нима дегани? Охир замонда бутун нарсалар ўзининг аслига қайтади. Синтетик кийимлар, тасаввур қилинг — полиэстр, полиэтилен, поли ва поли..булар ёғдан (нефть) ишлаб чиқарилган, ёнадиган ёғдан ёки ёнадиган заҳарли газдан. Охир замонда сизнинг синтертик кийимингиз газга айланади, эриб кетади, сизни бўғади, сизни оташ бўлиб ўрайди.

Яна бир нарса борки, биз инсонлар ва жинлар учун устимизни ёпамиз. Жинлар учун синтетик кийимлар ёпинчиқ ҳисобланмайди (бундай кийимлар шаффоф).

Аслида, бутун касалликлар содда: Баъзи беморлар келиб, «мен шакар касаллигига йўлиқдим», дейишади. Бу касалга қандай йўлиқдингиз десам, «докторга бордим, у шакар даражамни ўлчади ва шакар касалим борлигини айтди», дейди. «Докторга бормаганингизда эди шакар касаллигига ҳам йўлиқмаган бўлардингиз»,дейман мен Баъзилар келиб, «менинг қон босимим бор»,дейишади. Бу касалга қандай дучор бўлдингиз десам, «докторга бордим, қон босимимни ўлчади ва дори ёзиб берди, умр бўйи қўллайсан», деб айтди, дейди. Бу қандай бемаънилик? Бир дори умр бўйи қўлланиладими? «Менинг докторим шундай деди».. ва ҳоказо.

Сен нима сабабдан докторга бординг, деб сўрайман
«Бош оғриғи туфайли», дейди хаста.
— Нима берди?
— Оғриқ қолдирувчи дори берди
-Кейинчи?
— Оғриқ қолдирувчи қўлландим. Албатта, томирлар зарар кўрди, сўнг дорилар кўпайди, касалликлар ҳам кўпаяди.
— Сен қанча дори ичасан,- деб сўрайман.
— 15 та
— Аҳволинг яхшиландими?
-Йўқ, аксинча ёмонлашмоқда, аммо менинг докторим умр бўйи қабрга қадар дори ичасан,- деди
— Сен нима учун ҳамма вақт менинг докторим, менинг докторим дейсан. У доктор бўлганида қисқа бир муддат учун бир дори берарди ва сенинг касаллигинг йўқ бўлиб кетган бўларди. Аммо дориларни умр бўйи қўлланаркансан, дорилар ҳам, касалликлар ҳам кўпайиб бораверади, демак, аҳволинг янада оғирлашиб бораверади. Сен ақлингни ишлатасанми? Саволим мантиқлими? Албатта мантиқли.

Бугун менинг беморларимдан ташқари бутун аёллар антидепрессантларни қўлланишади. Энди эркаклар ҳам антидепрессиантларни қўлланишни бошлашди. Нега? Чунки инсонлар ақлини йўқотишди. Антидепрессиантда нима бор, бир текшириб кўрдингизми? Текширмадингиз. Бутун антидепрессиантларда гиёҳванд модда бўлган амфетамин бор.

Шу сабаб, антидепрессиант қўлланганларнинг ахлоқи бузилади, феъл-атвори бузилади. Зотан, ақли қолмайди..

Мусулмон оғзига солган ҳар бир нарсани текшириб кўриши лозим. Биринчи фарз — будир. Оғзингизга бир нарса солишдан олдин уни текширинг. Қаердан келган, қандай ишлаб чиқарилган, ким тарафидан ишлаб чиқарилган ва ичида нималар бор. Буни текширмасдан «Бисмиллахир Рохманир Рохийм»ни айтаолмайсиз. «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» — иккинчи фарз. Биринчи фарз — текшириш, иккинчи фарз — «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» айтишдир. Текширмасдан «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» десангиз, Аллоҳга қарши чиққан бўласиз. Тўнғиз гўштини ер экан, «Бисмиллахир Рохманир Рохийм» дейиладими? Астағфуруллоҳ, астағфуруллоҳ, бу даҳшат.

Сиз буйрак касаллигим бор дейсиз. Такрор айтаман, буларнинг кулгили. Булар бугунги тиббиётнинг тузоғидир. Нима касаллик бўлса-бўлсин биринчи навбатда дорилардан воз кечинг. Шундан сўнг уйда ишлатаётганингиз кимёвий моддалардан воз кечинг, уларни уйингиздан чиқариб ташланг. Чунки сизни айнан улар касал қилади. Ундан кейин овқатланишингизни тартибга солинг. Тўғри овқатланиш жуда муҳим. Озуқангиз синтетик бўлмаслиги, сунъий йўл билан ишлаб чиқарилган бўлмаслиги лозим. Еган овқатингиз суннатга кўра бўлиши керак. Синтетик кийимлар киймаганингиз каби, синтетик овқатларни ҳам емаслигингиз керак. Кейин ҳожамот қилинг ва зулук қўйинг. Бор-йўғи шу. Хасталикнинг нималигини унутасиз, ҳаммаси ўтиб кетади.

Табиийки, беморлар менга мурожаат қилишади, уларга хасталик сабабларини ва нима сабабдан бу ҳолга тушганини тушунтираман. Уларни мутмаъин қилиш учун гапираман. Аслида уларнинг менга ҳам, менинг китобимга ҳам эҳтиёжлари йўқ. Улар суннатларга риоя қилишса бас. Чунки Аллоҳу Таоло Қуръонда, «Неъматларингизни тамомладим» деган, ўша вақтгача Аллоҳу Таоло нима яратган бўлса ҳаммасини. Муҳаммад с.а.в. ҳам «Мендан сўнг ҳар қандай янгилик бидъатдир. Ҳар бидъат далолатдир» дейди. Муҳаммад с.а.в. нимани деган бўлса, бу Аллоҳдан, нима еган эса Аллоҳдан, қандай яшаган бўлса у ҳам Аллоҳдандир. Бори шу.

Бир яшил олмани тасаввур қилинг, мазаси ҳам йўқ бир олма. Аммо бир муддат тургани сари янада чиройли бўла бошлайди, мазаси ҳам энг мазали бўлади. Шундан сўнг тушади. Инсон ҳам шундай бўлиши лозим — йиллар ўтиши билан янада гўзал, янада ақлли, бир-бирига янада марҳаматли ва ҳузурли. Бундай инсонни бугун қаерда кўрдингиз? Кексаларимиз нақадар қўрқинчли аҳволда. Ҳаммаси семиз-семиз.

Менинг беморларим озишади. Семизларга дуч келишса, семизлар: «Вой қанчалик озиб кетибсан», — дейишади. «Сен қанчалик семирибсан, денг», — дейман беморларимга. Семиришнинг айби йўқ, озишнинг айби бор экан. Қачондан бери бундай бўлди? Сиз эски Усмонли фильмларини, расмларини кўринг. Инсонлар чайир ва қуруқ, эгнида қат-қат либослар, шу қадан соғлом ва шу қадар қувватли хотинлар ва эркаклар. Улар энди қаерда? Ҳечким сиздан «қандай семирдинг», деб сўрамайди, аммо «сен қандай озиб кетдинг», деб сўрайди. Очлик қилсангиз ҳам шу аҳвол. Сиз кўп есангиз ҳеч ким ҳеч нарса демайди, бироқ емасангиз айбдорсиз.

Биз очлик ҳақида манба тополмадик, дейишади. Чунки ахтармагансиз манбани. Имом Ғаззолий ҳазратлари, Иброҳим Ҳаққи ҳазратлари, Абдулқодир Жилоний ҳазратлари, Муҳаммад с.а.в ва асхоблар. Муҳаммад с.а.в. «мен бир кун рўза тутаман, бир кун овқат ейман. Эрталаб таом есам, кечқурун емайман, кечқурун есам, эрталаб емайман», деганлар. Шундай экан сиз бир ўйлаб кўринг, улар очмидилар ёки тўқмидилар.

Муҳаммад с.а.в. жомеъга келади. Қарайдики у ерда хотинлар ва баъзи асхоблари бор. «Сиз бу ерда нима қилаяпсиз?», деса улар «очликдан қийналаяпмиз», дейишади. Менинг беморларим ўн кунлик очлик қилишади. Бугун очликдан қийналган кўрдингизми? Ораларида очликдан қийналган борми? Мен учратмадим. Ҳеч ким очликдан қийналмайди. Демак, у вақтдаги очлик ўн кундан ҳам кўпроқ бўлган бўлиши мумкин. Шунда Муҳаммад с.а.в. «фалончиникига борайлик ва у ерда овқат ейлик ва битирайлик бу очликни», — дейди. Улар фалончига боришди, фалончи ҳам уларга хурмо берди. Муҳаммад с.а.в. ва асхоблари хурмо ейишди. Хурмони ейишаркан қўй эти ҳам пиширилди, уни ҳам ейишди. Шундан сўнг Муҳаммад с.а.в. «Валлоҳи ва Биллоҳи, бу қўзининг ҳисоби бор» дейди. Нега ҳисоби бўлади? Чунки улар хурмога тўйишган эдилар. Сизга шуни айтишим керак: очлик қилиш жуда осон. Аммо давомли оз ейиш жуда қийин. Энг қийини будир. Фақат мўмин ва хаста инсон оз ея олади.

Нима сабабдан очлик? Мен бу ҳақда гапирдим аслида. Бугун одамлар ҳар куни беш маротаба ҳаром (зарарли емаклар) ейишади, дедим. Бу ҳаром бутун вужудда жамланиб боради ва бутун органларга, тўқималарга зарар беради. Бу ҳаромни йўқотиш учун фақат очлик бўлиши лозим. Очликда титрайсиз, ёнасиз ва сиз ўша ҳаромнинг қандай қилиб сизни тарк этганини кўрасиз, ҳис қиласиз. Менинг беморларим айтишади: «Ойдин хоним, сезяпман, ҳар бир касаллик бир махлуқ экан, унинг ўз ҳиди бор, очликдан сўнг сизни тарк этиб кетади». Ҳа, шундай.

Сиз алдандингиз. Ҳар тарафдан алдандингиз. Сиз энг муҳим нарсани унутдингиз. Дунё бахтли яшаш учун яратилган жой эмас, имтиҳон жойидир. Бугунги кунда ҳамма бола туғади, унга таълим беради, гўёки бу таълимнинг бирон фойдаси бор. Таълим берганидан сўнг уйлантиради, машиналар олиб беради. Буларнинг нима маъноси бор? Бу дунёнинг имтиҳон дунёси эканлигини ортиқ ҳеч ким эсламайди. Эслаганда эди, бунчалик хато қилмаган бўларди. Дунё имтиҳон бўлгани учун хам ҳийлагардир. Биласиз, Аллоҳ Жаноби Ҳақ шайтоннинг бизни алдашига изн берди. Аллоҳ Жаноби Ҳақ шундай марҳамат қилади: Шайтон сизнинг устингиздан ҳукм қила олмайди. У фақатгина сизга гуноҳни чиройли қилиб кўрсата олади. Чиройли кўринган гуноҳга сиз қанчалик ёпишиб оласиз. Еганингиз, ичганингиз, кийганингиз ва қилган ҳар бир ишингиз гуноҳ эканлигини унутдингиз. Ақлни йўқотдингиз. Ақл фақат соғлом мия билан қайтиши мумкин. Кимёвий моддалардан воз кечган мия билан.

Мутлақо очлик қилишингиз лозим. Фақат очлик сизнинг парфюмга тобелигингизни кесади. Шоколод ва кола ичадиганларнинг ҳам тобелигини фақат очлик кесади. Детержанларга тобеъликни ҳам фақат очлик кесади. Буни очлик қилганлар биладилар. Ва албатта ҳаромни ҳам фақат очлик йўқ қилади. Вужудингизда ҳаром бор бўлса хаста бўласиз, қолдиқлар бўлса — хаста бўласиз. У ҳолда мутлақо очлик қилиниши лозим. Иккинчиси эса ҳожамот: у вужудингиздаги тиқилиб қолган қолдиқларни, бузилган ҳужайра ва токсинларни суғуриб олади. Зулук эса токсинларни эритади ва эмади. Зулуклар баъзан кон олган жойида жон беришади. Шу қадар фидоий ҳайвонлар. Масала оддий: очлик қилиш, тўғри овқатланиш, детержанлардан воз кечиш, ҳожамот қилиш ва зулук қўйиш. Бори шу.

Аллоҳ Жаноби Ҳақ Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Асло менинг ҳалол қилганимни ҳаром қилма, буни қилсанг жойинг жаҳаннамда бўлади». Китобимда қон гуруҳи ва бошқалар ҳақида батафсил изоҳ бермаганман. Эътибор қилинг — Англияда, Америкада, Оврўпада батафсил берилади, бизда ҳам баъзи китобларда асло…

Ҳамма зарарли бўлган сунъий озуқа ейишади. Аммо табиий озуқа истеъмол қиладиганлар ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда гап қон гуруҳи А бўлганлар ҳақида бормоқда. Ҳафтада бир маротаба гўшт ейилиши керак. Гўшт жуда қийин сингади, аммо Аллоҳ Жаноби Ҳақ изн берди. Қон гуруҳи ноль бўлганлар учун — оқ нон, зотан оқ нон ҳамма учун зарарли. Сут махсулотлари. У ҳолда мен айтаманки, фақат эрталаблари ейиш мумкин. Оз миқдорда ва ҳар куни эмас. Тузга йод қўшила бошлангандан бери тироид касалликлари кўпайди.

Аммо ҳозир парфюм касалликларга сабаб бўлмоқда. Парфюм ҳар жойда: сиз қўлланадиган дезодоронтда, қўлланганингиз детержанларда, кийганингиз матоларда ҳам парфюм, нано шарфларда ҳам парфюм. Баъзида «хушбўй» Қуръонлар,»хушбўй» жойнамозлар, «хушбўй» тасбеҳлар учрайди. Нега «хушўй?» Сизни касал қилиш учун. Биринчиси, руҳий касал қилиш учун, иккинчиси тироид (бўқoқ) касали қилиш учун, учинчиси қисир қилиш учун.

Статистикага кўра, 15 йил ичида, Туркияда балки бутун дунёда чақалоқларнинг 95% пробирка чақалоқ бўлади, фақат 5% нормал чақалоқ дунёга келади. Нега? Бу кимга керак? Ҳамма нарса пробирка чақалоқлар кўпайишга қараб кетмоқда. Ёшлар қисир қилинмоқда ва пробирка чақалоқларга йўналтирилмоқда.

Ҳазрат Али Муҳаммад с.а.в. нинг бизга айтиб берганларини сизга айтсам, мени тошбўрон қилган бўлардингиз, деганди. Табиийки мен Али розияллоҳу анҳу эмасман, аммо мен ҳам сизларга баъзи нарсаларни айтсайдим, мени тошбўрон қилардингиз.

Сиз бу дунёда шайтон сизни алдашини ва Аллоҳ Жаноби Ҳақнинг унга изн берганини унутдингиз.

У сизни ҳар бир нарсада йўлдан оздиришга уринади, китобимни ўқинг, у ерда қандай алдаши тушунтирилган. Пиёдалар билан, суворийлар билан, ўнгдан-чапдан, орқадан-олддан сизни куршаб олади.

Аммо сиз уни унутдингиз. У сизга ўзини унуттирди. Ва сиз унинг тузоқларига тушдингиз.

Фаруқ Гунинди (Истанбул табиий соғлиқ институти президенти): Албатта бу конференция яна давом этавериши мумкин. ИншаАллоҳ кейинги сафарларда ҳам такрор учрашиш учун танаффус қилсак. Катта ташаккур билдирамиз, Келганингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *