Кетар эканман…

Ойдинга Менга жуда зарур, жуда ҳам керак Сенинг юзингдаги сокин ифода. Бу тиниқ кўзларинг ҳеч қачон Инкор этмас сенинг дудоқларингни. Сен дунёда энг Буюк Aёл Аёллар удумин рад этасан илк: Кўзёшлар ўрнига, видо ўрнига Чеҳрангдан боқади хотиржам жозиб!… Сен яхши биласан, ойдин кўрасан Кўксимда турнанинг кўчманчи қалби; Сен мени қамрайсан куз осмонидай, Кузги боғлар каби…