Кетар эканман…

13179013_1064588543622697_6844946445968653138_nОйдинга

Менга жуда зарур, жуда ҳам керак
Сенинг юзингдаги сокин ифода.
Бу тиниқ кўзларинг ҳеч қачон
Инкор этмас сенинг дудоқларингни.

Сен дунёда энг Буюк Aёл
Аёллар удумин рад этасан илк:
Кўзёшлар ўрнига, видо ўрнига
Чеҳрангдан боқади хотиржам жозиб!…

Сен яхши биласан, ойдин кўрасан
Кўксимда турнанинг кўчманчи қалби;
Сен мени қамрайсан куз осмонидай,
Кузги боғлар каби қарайсан сокин!..

1977

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *