Месячные архивы: Август 2016

Дарахт

(Олис табассуминг сояси) Мана шу дарахтга бераман Сенинг етим қолган исмингни. Токи дарахт мазмун касб этсин, Токи камроқ ўртансин виждон, Сендан сўнг ҳам тириклигимга… Токи деразамда титрасин абад Олис табассуминг сояси!… 1981 Муҳаммад Солиҳ