Адолат

IMG_4046Муҳаммад СОЛИҲ

АДОЛАТ

Адолат ҳаммага тенг қараш эмас, адолат ҳар кимга у лойиқ бўлган мезонда қарашдир.
(2016)

* * *

ТИЛ ВОҚЕАСИ

Баъзан ёзишнинг бир тил воқеаси эканини унутиб қўяман…

Умримнинг иккинчи ярми ўзбек тили иқлимидан йироқда ўтди. Шу боис мен учун ёзув ва тил ўртасидаги гармония(мутаносиблик) бир нави бузилди.

Бу феномен камина учун янгилик эмасди.

Ўтган асрнинг 70-йилларида совет армиясидан қайтиб, яъни рус тили иқлимидан бирданига ўзбек тили иқлимига тушганимда қандай саросима яшаган булсам, 90-йиллар ўртасида она тилим мухитидан юлиб олиниб, бошқа юртларга йўналтирилганимда, ҳудди шундай саросимани бошдан кечиргандим.

Ёзиш бир тил воқеасидир.

Агар сиз тушингизда гапирадиган бир тилда фикрламасангиз, мушоҳада этмасангиз, ёзганингиз матннинг инсонларга таъсир кучи заиф булади.

Инсон тушида рефлексга айланган бир тилда гаплашади.

Инсон тушида ОНА ТИЛИда гаплашади.

Ёки она тили каби ўзлаштирилган, она тилининг ўрнини эгаллаган бошқа бир тилда гаплашади.

Инсон тушида ярим-ёрти билган бир тилда гаплашмайди.

Мушоҳада (фикрлаш) ва тил ўртасидаги мувозанат бузилганда… ёзиш ҳам оқсайди.
(2016)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *