Бол ва шеър

БОЛ ВА ШЕЪР

Совет даврида жуда машҳур бўлган «Виннипух» деб номланган бир мултфилм бор эди. Виннипух дўсти («пяточок» эди шекилли) касалланганида уни кўришга боришга қарор қилади ва унга ҳадя ўлароқ бол (асал) олади. Аммо бечора йўлда нафси устун келиб, болдан тотиб кўрай дейдию, то дўстининг уйига боргунча ҳадяни еб қўяди.

Бугун мен ҳам раҳматли дўстим, унли шоир Abdurrahim Karakoç(Абдурраҳим Қорақўч)нинг қуйидаги шеърини бир ёш ўзбек қаламкашига таржима қилиш учун бериб, бир намуна кўрсатай дея, шеърнинг бир парчасини ўзбекчалаштириб унга юбордим.

Аммо яхши шеър болдан-да тотли, ундан бир чимдим тотиб кўраман деб, ҳаммасини ўзбекчага кўчириб қўйибман.

Ёш авлоддан узр сўраб, матнни ёйинламоқдаман.

Бу шеърга хофиз Мусо Эрўғли баста ёзиб куйлаган, қўшик Турк дунёсида жуда унли: 

МЕҲРИБОН

Сари сочларинга дали кўнглимни
Боғламишман, ечилмайди, Меҳрибон!
Айриликдан оғир дема ўлимни,
Кўрмасанг шу, сезилмайди, Меҳрибон!

«Ёр» десам бас, қалам алдан тушади,
Кўзларим кўрмайди, ақлим шошади,
Лампада титраган олов ушийди*,
Ишқ коғозга ёзилмайди, Меҳрибон

Аввал ноз, сўнгра сўз ва сўнгра ҳийла
Севилган севганни туширар тилга
ўзгарар асрлар, ўзгарар йиллар
Эски тўра* бузилмайди, Меҳрибон!

Табибларда малҳам йўқдир ярама
Ишқ,дедингми, бошқасини ахтарма!
Ҳар нарсанинг бир битими бор, аммо
Ишққа ҳудуд чизилмайди, Меҳрибон!

Бекор боғланмаган булбул гулига,
қор кўйсанг чўғ булар ишқнинг кулига
Шошдим қора бахтнинг таҳаммулига,
Тошга урсам эзилмайди, Меҳрибон!

Тарифга сиғмайди ишқнинг англами*,
Фақат чеккан билар бу дарду ғамни
Бу кўрганим бошдан охир, тамомин
Ечолмадим, ечилмайди, Меҳрибон!

Abdurrahim Karakoç (Абдурраҳим Қорақўч)

Туркия туркчасидан, яъни ўғиз лаҳжасиндан ўзбек лаҳжасига кўчирган Муҳаммад Солиҳ

1. «Ушийди» — Совқотади
2.»Тўра» — ески тузук, урф.
3. «Шошдим» — ҳайрон бўлдим
4. «Таҳаммул» — сабр этмак, чидамоқ.
5. «Англами» — маъноси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *