Кураш адаби

 

КУРАШ АДАБИ

— Солиҳ, тўхта,- дейман,кўзгуга қараб,-
Вазифа битмишдир мана шу ерда!
Ниҳоят, тутмаяжаксан тараф,
Буни ватан эмас, юрагинг буюрди!

Лойиқ эсанг,халқ сени кафансиз кўмар,
Адабиёт эмас бу, кураш адаби.
Олдингда турибди 70 йиллик умр
Қояга санчилган бир ханжар каби!

Албатта, соғинчга бермайсан фурсат
Ватан деб бўлмагай кўз ёшинг кўлмак —
Агар бу Аллоҳга яқинлаштирса,
На бахтдир ватандан узоқда ўлмак!

Муҳаммад Солиҳ
17.01.2017

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *