“Инқилобни идеалистлар қилади, мевасини аблаҳлар ейди”

“Давлат террорининг “қутлуғ” санасидаги юбилей”

Таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 50 йиллиги муносабати билан Россия Пен Клуби, Москва-Хельсинки гуруҳи ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти томонидан ташкил қилинган Давра суҳбати.

1999 йил 20 декабрь, Москва

*Видео матни*

Абдуфаттоҳ Маннопов,
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларига риоя қилишга кўмаклашиш Жамияти ҳамраиси

Эркинлик таъқиқланганди. Демак биз Ўзбекистонда қандай жараёнлар содир бўлаётганини биламиз. Мен бир неча дақиқа ичида фикримни қисқача ифода қилмоқчиман. Илк маротаба 1992 йил 16-17 январь кунлари Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида ўта муҳим ҳодисалар юз берди.

Горбачевнинг қайта қуриш йилларида Ўзбекистондаги демократик жараёнлар жуда ривожланиб кетди. Ўзбекистонда иккита кучли демократик ташкилот шаклланди. “Бирлик” Халқ ҳаракати.

Мен дастлабки кундан бошлаб ушбу ғоя шаклланган уйдa, яъни Муҳаммад Солиҳнинг уйида бўлдим.

Биз ўшанда бу ташкилотнинг айнан “Бирлик” бўлишини билмагандик. Турли хил номлар ўйлаб топилди, лекин охири “Бирлик” номида тўхтадик.

Баъзилар ҳозир тарихни қайтадан ёзишни исташмоқда, бироқ у даврда Муҳаммад Солиҳдан бошқа Ўзбекистонда эркинлик учун курашган машҳурроқ одам йўқ ди. Унинг исми тиллардан тушмасди. У ўзининг шеърлари ва мақолалари билан айнан эркинликни тарғиб қилди. Кейинчалик у бошқа бир ташкилот – “Эрк” партиясини ташкил қилди.

Муҳаммад Солиҳ ўндан ортиқ шеърий тўпламлар муаллифи. У ижобий бир маънода “Ғарбчи”дир. Уни исломчилар билан боғлашмоқчи, ундан фундаменталист ва бошқаларни ясашмоқчи, аммо мен уни яқиндан таниман. Мен Муҳаммад Солиҳ билан 1972 йили жуда ғалати бир шароитда танишганман.Кун бўйи кутубхонада ўтирганимдан сўнг Фанлар Академиясига кетдим. “Навоий” номидаги катта театр ёнидан юриб борардим. Бир пайт учта барзанги мени тўхтатиб “чекишдан борми?”, деб сўради. Мен “Оғайнилар мен чекмайман”, дедим. “Бўлмаса чекишга пул бер”, дейишди. Мен уларга “пул ҳам бермайман, сизлар учовлашиб мени дўппосламоқчисизлар. Лекин мен спорт билан шуғулланганман, сизларга қаршилик кўрсатишга мажбурман”, дедим.

Шу пайт менинг ёнимда узун бўйли бир озғин йигит пайдо бўлди. Мен уни умуман танимасдим. Ва биз учга икки бўлиб “жанг”га киришиб кетдик.

Улар учтаси қочиб кетишди, биз эса танишиб олдик.У Тошкент давлат университетининг журналистика факультети талабаси эди, мен эса Тошкент давлат университетининг фалсафа бўлимида ўқирдим.

Бу дастлабки романтик танишув эди. Кейинчалик биз бу воқеани ҳеч қачон эсламадик, фақат бугун икки соатча олдин мен унга қўнғироқ қилганимда унга эслатдим. У “менинг ҳам эсимда”, деб кулди.

Эркинлик ва демократия қадриятларига ишонадиган авлоднинг шаклланишида Муҳаммад Солиҳнинг роли беқиёсдир. Мен ўзим “Эрк” сафларига қўшилмадим, “Бирлик” таркибида қолдим.

1991 йил декабрдаги президентлик сайловларида расмий маълумотларга кўра Солиҳ 13 фоиз атрофида овоз олганди.

Муҳаммад Солиҳ турли хил босқичларни бошдан кечирди. У ҳақда турли фикрлар айтилган ва айтилиб келинмоқда. Мен яна бир марта таъкидлайман, мен ҳеч қандай сиёсий партия аъзоси эмасман. Мен “Бирлик” халқ ҳаракати аъзосиман. Айтмоқчиманки Солиҳ ўзининг олийжаноблиги, мақсади ва унга эришиш усуллари билан ажралиб турган.

Унинг келини, кичик укаси Мақсуд Бегжоннинг турмуш ўртоғи Марзиянинг китоби чиқди. У ҳам ҳозирда ҳорижда муҳожирликда. Китобнии кўзёшсиз ўқишнинг иложи йўқ. Қандай уларни кўчага ҳайдаб чиқаришгани, уларга барча эшикларнинг ёпиқлиги ва хакозо дахшатли нарсалар китобда тасвирланган.

Муҳаммад Солиҳнинг фаолияти ўзбеклар ва Ўзбекистондаги бошқа миллат вакилларининг эркинлик ва демократиянинг маданий қадриятларига ишонадиган авлоди шаклланишига қўшган ҳиссаси беқиёсдир. Бу билиш муҳим. Шунинг учун у ҳозир ҳам қаерда ва қандай қийин вазиятларда бўлмасин, доимий равишда уни синдириш, қўлга олиш, қамаш ва бошқа шу каби уринишлар давом этаётган бўлса ҳам, у ижодни ва курашни давом эттирмоқда. У йирик бир китоб ёзмоқда. Тўғри, у шеърлар ёза олмаслигини айтади. “Шеър ёза олмайман”,дейди у. Афсуски 1994 йилдан бери у шеър ёзмайди. Ваҳолангки у ажойиб бир шоир. Унинг шеърлари русча, инглизча, французча, немисча, латиш ва эстончага таржима қилинган.

Людмила Алексеева
Халқаро Хельсинки Федерацияси президенти, Москва Хельсинки гуруҳи раиси

Мен 1990 йили Ўзбекистонда бўлганман. Мен ўша вақтда “Озодлик” радиосида ишлардим. Мен магнитафоним билан келгандим ва ушбу сафарим давомида “Озодлик” радиоси учун улардан интервью олишни истагандим. Уларнинг Вашингтонга келишларини кутиб ўтирмасдан ўзинг боришинг ажойиб эди албатта.

Худога шукур, Тошкентда бизга меҳмонхона ҳайдовчиларининг хизматидан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантиришди. Чунки ҳайдовчилар биз визасиз кезаётганимизни КГБга етказиши аник эди. Шунинг учун биз меҳмонхонадан чиқдик ва бозорга боришимизни айтдик. Кейин биз қаердадир бир машина тутиб, Қўқонга жўнаб кетдик.

“Озодлик” учун “Бирлик” раҳбари Абдураҳим Пўлатдан ҳам интервью олишни истагандик.

Лекин биз у билан бир неча маротаба келишган бўлсак ҳам ҳар сафар қандайдир муаммо чиқаверарди.

Кискаси, менга интервью бермади. Афтидан ўзининг овози радиода берилишидан қўрқди.

Муҳаммад Солиҳ эса “Бирлик” билан солиштирганда тамомила тескари таъссурот қолдирди деган бўлардим. У мени шаҳар марказида қабул қилди. Бино озода ва хоналар яхши мебель ва гиламлар билан жиҳозланган, жуда шинам эди. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси рисоладагдек эди. Котиба қиз ширинлик билан чой олиб келди, умуман ҳаммаси расмиятчиликка монанд эди.

Қисқаси Пўлат менга орқасини ўгирганидан сўнг, мен Солиҳга айтдим: “Биласизми, мен “Озодлик” радиоси учун сиздан интервью олишни истайман, лекин бу сиз учун хавфли эмасми билмайман, ҳар ҳолда Америка радиоси”.

“Йўқ, йўқ, марҳамат, бажонидил, микрофонингизни улайверинг”, деди Солиҳ.

Мен микрофонни уладим ва суҳбатимиз микрофон ёқилган ҳолда давом этди. Суҳбат жуда қизиқарли бўлди. Солиҳ: “Бирлик” билан илдизимиз бир, “Бирлик”ни бирга ташкил қилдик,аммо ҳозир улар билан қарашларимиз фарқли. Улар кўпроқ намойишлар ва митинглар тарафдори, биз эса ҳукумат билан бевосита мулоқот тарафдоримиз” ва ҳоказо”, деди Солиҳ. Унинг айтишича “Бирлик” “аввал демократия, кейин эмустақиллик” деб ҳисоблайди.

Мен эса “аввал мустақиллик, кейин демократия”, дейман. Чунки мустақил бўлмаган халқ думократик давлат қура олмайди. Қарам давлат ва қарам халқ демократик тузумга эга бўла олмайди”, деди Солиҳ.

У менга ўз фикрларини мана шундай баён қилди.

Мен “Бирлик”никига яқин нуқтаи назарда эканлигимни яширмайман. Бу менинг Ўзбекистонни Совет ҳокимияти остида қолишини исташимдан эмас албатта.
Мен Солиҳнинг ўз мамлакати учун мустақиллик ва озодликни чин юракдан орзу қилганини бутун вужудим билан ҳис этмакдаман. Унинг истаги амалга ошди, бу албатта унинг миллиятчи бўлганлиги учун эмас, ҳар бир инсоннинг ўз халқига озодлик исташи табиий ҳолдир.

Солиҳ кўпроқ оптимист эди, у Ўзбекистоннинг маданий дунёга, демократик тамойилларга кириб бора олишига ишонарди. Аммо энди мана унинг қанчалик азият чекаётганини кўриб турибсиз. У ва унга яқинлари режим тарафидан қувғинга қилинди. Холбуки Солиҳ: “Биз давлатнинг бошида бўлишга талабгор эмасмиз. Халқ кимни сайласа ўшани сайласин. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритса бўлди”, дер эди.Мана, халк сайлади ҳам! Солиҳнинг озодлик учун қилган мужодаласига сургун билан миннатдорчилик билдиришди! Айтишадику, “инқилобни идеалистлар қилади, мевасини аблахлар ейди”.

Ҳозирги замонда демократия йўли бир манзил сари элтади, факат масала бу йўлнинг қанчалик узунлиги, бошқача айтганда, унинг мевасига етишишнинг машаққати ва бу йўлда бериладиган қурбонларнинг кўплигидир.

Мен Ўзбекистон ҳам кун келиб, демократияга келади деб умид қиламан. Бу иш тезроқ амалга ошсин ва Муҳаммад Солиҳ ҳам ўз ватанига қайта олсин.

Наталья Зимянина
«Вечерный клуб» газетаси шарҳловчиси,
собиқ КПСС Марказий қўмитаси идеология
секретари Михаил Зимяниннинг қизи

Мен ҳуқуқ ҳимоячиси эмасман, ушбу йиғилишга унча ҳам мос келмайман. Биламанки, Муҳаммад Солиҳ буюк инсон, мен ўз ҳаётимда учратган энг буюк инсонлардан бири. Ва бу ерда унинг ҳаёт босқичлари ҳақида гапирилди. Мен Солиҳга шуни яйтмоқчиманки, бу ерда, Москвада унинг содиқ дўсти бор.

Менинг Солиҳ билан танишишим тарихи эса жуда ажойиб, у даражада романтик-экзотик эмас, балким сиз учун қизиқарли бўлар. Мен чех тили бўйича мутахассисман, Чехословакияда вояга етганман.

Кейин ҳам менинг бутун ҳаётим шу тил ва ушбу мамлакат билан боғлиқ бўлди. Мен мунтазам равишда Прага шахрига ёзги Богемистика курсларига борар эдим. Балки йигирма йил аввал, нечанчи йил эканлиги эсимда эмас, бу мактабга, француз, италян, американ қизлар билан гавжум бўлган шу халқаро мактабимизга кутилмаганда бир хушбичим йигит келди ва университетнинг бу ёзги мактаби ҳайратдан «йиқилди». Унинг кўриниши ўзгача эди!

Мен у ҳақда ҳеч нарсани билмас эдим. Албатта у фалсафий фикрлайдиган инсон. Солиҳнинг шеърлари барча тилларга ҳайратланарли даражада яхши таржима қилинади. Унинг тасвирлаши шу даражада аниқ ва европалик инсонга шу даражада кутилмаганки, хамма бир огиздан: “Буюк шоир келди!”,деди. Ва биз у билан мана шундай дўстлашдик…

Кейин биз Москвада кўришганимизда мен албатта ҳайратда қолдим. Солиҳ қўнғироқ қилди ва: «Мен сеникига бораман», деди. Ва у келганда мен эшикни очдим, остонада эҳтимол Москванинг энг элит шоирлари бўлган ўнтача киши турарди!

Мен бунча “юлдузлар” сонидан довдираб қолдим: агар адашмасам булар Иван Жданов, Нина Скренко, Парщиков, Бунимовичлар эди.

Улардан бири: «Битта Пригов етишмаяпти», деди ва шу пайт эшик қўнғироғи чалинди, «Мана Пригов ҳам келди», дейишди. Мен эшикни очдим, ҳақиқатдан ҳам у – эшик олдида Дмитрий Пригов турарди.

Ўша пайтлари у жуда ҳам машхур шоир эди.

Мен эса, Солиҳнинг ушбу гуруҳдан эканлигини, унинг Москвадаги Адабиёт институти қошидаги Олий адабиёт курсларини битирганини хеч билмас эдим…

Мен учун Солиҳ унчалик ҳам Ўзбекистон билан боғлиқ эмас эди. У ҳақиқатдан ҳам ўша пайтда русчада аъло даражада гапирарди. Умуман, унда доҳиёна шоирлик учқунлари бор, аммо унинг 1994 йилдан буён шеър ёзмаётгани бу даҳшатли. Мен Солиҳга шуни тилайман: кечиримлилик ва бағри кенглик хар нарсадан устун, сен билан қандай ҳолат юз берса ҳам. Солиҳ, мен сенга шуни тилаб қоламан ва сенга ишонаман. Раҳмат.

Гавҳар Худойназарова
“Тожкистон” Фонди Раиси

Мен Муҳаммад Солиҳ билан Вашингтонда танишганман. У ерда менга Ўзбек мухолифати аъзоси Муҳаммад Солиҳнинг шу ерда эканлигини айтишди.
Буюк миллиятчи Муҳаммад Солиҳми дедим.

Чунки сайловларга келган Бирликчилар бизни қўллаб-қувватлашган эди ва у ерда Солиҳ йўқ эди.

Ва мен бизнинг миллатчиларимиз ва Солиҳ ўртасидаги даҳшатли жанжалларни эсладим. Ва Солиҳнинг ўзини кўриш қизиқ бўларди деб ўйладим. Бир куни журналист аёлнинг Муҳаммад Солиҳ билан шахсий учрашуви бор экан. Мен у ерга Муҳаммад Солиҳ боришини билмас эдим. Мен тожик мухолифати аъзолари, Тожикистон президентлигига номзод эрим Давлат Худойназаров билан кетаётган эдик. Айни машинага биз билан бирга баланд бўйли, ҳушбичим, оғир-босиқ бир киши ўтирди. Мен унинг кимлигини аниқлашга уриниб, йўл бўйи “бу ким” деб сўраб бордим. Ниҳоят, “бизни таништирсангизчи”, дедим. Ва бизни олиб кетаётган аёл, “Бу Ўзбекистон президентлигига номзод – Муҳаммад Солиҳ бўлади”, деди. Мен ўнг ва сўл тарафимга қараб, “Бир машинада икки президентликка номзод. Бу жуда кўп.”, дедим.

Биз ўша журналист аёлнинг олдига келганимизда Муҳаммад Солиҳнинг ўз халқим масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилишим мумкин бўлган инсон деб ўйладим. У сургунда, мен ҳам сургунда. Ва мен унга у билан тожиклар ҳақида суҳбатлашмоқчи эканлигимни айтдим. “Хўп, яхши, биз сизни топамиз”, деди. Ва у Туркистон жамиятининг раҳбари билан бирга уйимизга келди. Мен унга этник тозалашлар, қотилликлар тўғрисидаги мақолаларни бердим.

Каримовнинг қандайдир тушунарсиз ва инсонийликдан йироқ сиёсатини кўриб турар эканмиз, биз ёлғиз эмаслигимизни англаш учун, бир таниқли ўзбек бизни қўллаб-қувватлаши керак.

Чиндан ҳам, бир муддат сўнгра Муҳаммад Солиҳ тожикларни ҳимоя қилиб, ажойиб мақола ёзди.

Мен шахсан, ўзбек қони аралашган тожик аёли сифатида бу одам олдида ўзимни тўланиши қийин бўлган бир қарздордек ҳис қиламан.

Менимча у каби инсонлар билан мулоқотда бўлска улар келажакда бизни бирлаштирувчи кўприк бўлишлари мумкин.

Биринчи навбатда Муҳаммад Солиҳ Ватанига қайтиш керак, кейин ҳаммаси тузалиб кетади…

Виталий Пономарёв
Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича
Ахборот маркази ижроий директори

“Мен биринчи бор Муҳаммад Солиҳни 1988 йилнинг декабр ойида кўрганман. Москвада Москва халқ фонди бор эди, мен ахборот марказига раҳбарлик қилар эдим. Ҳамкасбларимиз билан бизнинг Ўрта Осиё республикалари бўйлаб сафаримиз бор эди. Биз демократик ҳаракатларни излаётгандик. Ва шунда мен биринчи маротаба «Бирлик»нинг йигитлари билан танишдим, ва алоҳида Муҳаммад Солих билан ҳам учрашдим, у ўша вақтда Ёзувчилар Уюшмасининг иккинчи қаватдаги ўтирар эди. Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон меҳмонхонаси олдидаги бинода.

У менда жуда кучли таъссурот қолдирди. Унинг Ўзбекистонда катта сиёсий келажаги бор бўлган, кучли сиёсий шахс эканлиги кўриниб турганди.

Қолаверса, биз келишимиздан олдин “Инқилоб ҳиёбони”да Муҳаммад Солиҳ ҳимоясига талабалар митинги бўлиб ўтган эди. Айни шу вақтда 31-моддага асосан «Бирлик» ташкил этилган ва Солиҳ танқид қилинаётганди, бу Тошкентда ўтказилган илк намойишлардан бири эди.

Ўша даврда сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлаган кўплаб одамлар пайдо бўлди.

Аммо Муҳаммад Солиҳ Совет давридаёқ мухолиф фаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди. Умуман олганда мен бундай инсонларга ҳамма вақт жуда катта ҳурмат билан қараганман. Улар ҳамма вақт қандайдир маёқ вазифасини ўтаб келишган”.

Яқинда мен уч ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб сафарда бўлдим. Ҳозир у ерда Муҳаммад Солиҳга қарши оммавий тарғибот кетмоқда… 1936 йилда Троцкий ҳақида шундай ёзган эдилар! У гўёки барча ёмонликлар рамзи, унинг исми ҳар доим жиноятчи ва қандайдир исломий фундаменталистлар номи билан бир қаторда кўрсатилади.

Мактабларда мажлислар ўтказилиб, “Муҳаммад Солиҳ деган шундай қўрқинчи одам бор” дея, болаларга махсус тушунтирилади. Менга Жиззах мактабларидан бирининг 7-синфида ўқийдиган ўқувчисининг, мана шундай суҳбатлардан таъсирланиб чизган бир расмини совға қилишди. Болакай Муҳаммад Солиҳни “тасвирлаган”, уни билмагани учун ваҳобийга ўхшатибди, соқолли кишини милиция ҳибсга олиб, уни ташиш учун мўлжалланган автомобилга олиб бораётганини чизган. Тарғибот билан ҳатто ёш боланинг онгини шу даражада бузишган.

…Ҳозирда Ўбекистонда жуда хавфли вазият. Каримов Тожикистон бўйича Раҳмоновга унинг мухолифат билан музокара столига ўтириши кераклигини айтар эди… Мен айни таклифни Каримовнинг ўзига айтишни истардим. Албатта, Муҳаммад Солиҳ барча сиёсий жараёнларда аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам, келажакда ҳам жуда муҳим фигура бўлиб қолаверади… Асосий шахслардан бири»

Манба: youtube.com

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *