Ҳеч нарсага қарамай

ҲЕЧ НАРСАГА ҚАРАМАЙ

Либерал дўстларнинг “кейинги йилларда жа оптимист бўлиб кетдингиз” деган писандаларига қарамай, сиёсий муроса чегараларидан ўтиб, аввалгисидан ҳеч ҳам фарқ қилмайдиган янги режимнинг ҳайбаракаллачиси бўлдингиз, деган пичингларга қарамай, мен президентнинг сиёсатини қўллашда давом этмакдаман.

Сўнгги кунларда содир бўлаётган ҳодисалар менинг умидларимдан кўра “пичингчи жаноблар”нинг умидсизлигини кўпрок тасдиқ этаётганини кўриб турсам ҳам, президент сиёсатини қўллашда давом этмакдаман;

Бобомурод Абдуллоҳни вахшийларча қийнаганларига қарамай, бу қийноқларни тафтиш этган экспертизанинг “қийноқ тасдиқланмади” дея ҳаёсизча чиқарган сохта хулосасига қарамай;

ДХХнинг янги раҳбари ўзим раҳбарлик қилаётган ЭРК партиясини ўлка истиқрорига таҳдид ўлароқ очиқча баҳолаганига қарамай;

мен қўллаётган бу ҳукумат ҳали хануз ўлкани сиёсий либераллаштириш сари битта ҳам одим отмаганига қарамай;

ҳа, қўллашда давом этмакдаман

Нега?

Чунки мен ва менга ўхшаган миллионлаб киши бир Золимнинг йиқилишини жуда узоқ, том 27 йил кутдик ва энди у йиқилганда, унинг ўрнига келган бу ҳукумат билан истибдод қучоғидан қутулишининг кичик бир имкони пайдо бўлганида, жараённинг сўнггига қадар сабр этишим кераклигини идрок этмакдаман. Сабримнинг сўнггига қадар.

Гарчанд, нақадар сабрли бўлсам бўлайин, Бобомурод Абдуллоҳ атрофида айланаётган фитна чархи, бу “Жатва” деб аталган қора лойиҳа тўппа-тўғри каминага йўналиб, бутун хайирли ниятларим ва ватанга қайтиш орзуларимни чил-парчин этмакдадир.

МХХнинг лойиҳаси бўлган бу “Жатва” сиёсий мухолифатнинг ватанга қайтиши олдига қўйилган бир тўсиқдир, унинг бошқа бир вазифаси йўқдир.

Бу лойиҳани сиёсий платформада генерал Ихтиёр Абдуллаев шу сўзлар билан ифода этди: «Ўзларини сиёсий мухолифат деб атайдиган баъзи кучларнинг фаоллашуви ва уларнинг фаолиятларни машрулаштиришга интилишлари шуни кўрсатадики, улар мамлакатга кириб, унинг мавжуд истиқрорини бузишга ҳаракат этмоқдалар.”

Бу сўзлар шахсан мени сенатор Содик Сафоевнинг “Бобомурад Абдуллаев маҳкамаси одил бўлади”, деган баёнотига ҳам шубҳа билан қарашга мажбур этмоқда. ИншаАллоҳ шубҳаларим тўғри чиқмас.

Аммо Бобомурод Абдуллоҳ бўйича “айбланувчи”лардан иккитаси Ровшан Салаев ва Ҳаётхон Насретдинов лар “Айбнома” муаллифи полковник Нодир Тўрақулов чизиб берган чизиқдан юришда давом этмоқдалар. Гарчанд, бу тузоқ муаллифининг ўзи ҳам бугун зиндонга ташланган.

“Айбланувчи” Ровшан Салаев маҳкамада ҳамма эшитадиган қилиб, озод бўлса менинг раҳматли аёлим xокини топтаяжагини эълон қилди, ки бу махлуқ озод бўлишига шунчалар ишонади. Бу аxлоқсиз нусха жазосиз қолажагидан шу қадар аминки, оғзидан тўкилаётган ёлғоннинг мантиқли бўлиши учун уринмайди ҳам. Ёлғонни безбетларча, баланд овозда сўйлайди.

Яна бир “айбланувчи” Ҳаётхон Насретдинов кўрсатмасининг аввали мантиқли туюлди. Айниқса, у онаси ҳақида гапирганида, унинг хасталигини гапириб, йиғлаганида гаплари мантиқли туюлди. Аммо ўзини босиб, жиддийлашгани он, тўғрироғи, МХХ чизиб берган шиғирга тушгани он мантиқ ипини йўқотди. Ва Салаевнинг тубан савиясига тушиб, ёлғонни қаторлаштириб ташлади.

Бобомурод Абдуллаев бу мантиқ ва ёлғон ҳақда сарказм билан йўғирилган шу жумлани айтди: “Гапларида мантиқ йўқ, чунки мантиқ бўлиши учун ҳақиқатни айтиши керак.”
У ҳақ эди.

МХХ топшириғига биноан М. Солиҳни қоралаш учун (бошқа мотив йўқ) Насретдинов шундай деб кўрсатма берган: “2013 йилнинг октябр ойида менга Нигора Ҳидоятовадан таклиф келди. “Сенга ёрдам берадиган одам бор” деб ёзди у менга. Мени у билан (М. Солиҳ билан) таништирдилар. Ва мен Истанбулга келдим. Менинг дардим (онамни) даволатиш эди. Мен безбетлик қилиб ундан иш сўрадим. Биз бир марталик шартнома туздик, мен мақолалар ёзаман, у онамни даволатишда ёрдам беради. Унинг аёлининг клиникаси бор эди, жуда зўр даволардилар, онамни даволашган бўлардилар. Аммо у менга “мақолаларинг “тишсиз”, деди. Ва “сенга ёзишни ўргатадиган бир журналист бор” ,деди. Менинг мақсадим ўз муаммоларимни ечиш эди. Унинг офисига кўп одам келарди. Ундан “Сиз Троцкий қисматини такрорлашдан қўрқмайсизми?”, деб сўрадим. У ўзига яқинлаштирилган кишилар жиддий текширувдан ўтишини айтди”…

Насретдиновнинг бу фантазиясига Нигора Ҳидоятова жуда аниқ жавоб берди. Мана унинг бу мавзуда журналист Малоҳат Эшонқуловага берган жавоби: “Я покинула Узбекистан в 2012 году из за подлога и фальсификации в ходе расследования, которое также велось Службой национальной безопасности, где я проходила сначала как свидетель, а потом уже мне предъявлено обвинение в 159 и 244.Я решилась бежать после допроса с одним свидетелем, который дал показания, что видел меня на вилле у Мухаммада Салиха и якобы у нас там было собрание. …С тех пор у них осталась идея “засунуть” меня для “компании” в какой нибудь “заговор”,плести интриги и пугать Каримова, ради своей корысти. Я думаю следственная группа, специально надавила на Хаета,что бы он оговорил меня.С Хаетом,я не общалась не по соцсетям,ни по телефону. Читала только его статьи”.(http://uzxalqharakati.com/ru/archives/21661)

ТАРЖИМАСИ
“Мен Ўзбекистонни 2012 йил, Миллий Хавфсизлик Хизмати томонидан олиб борилган терговда маълумотларнинг соҳталаштирилиши сабабидан тарк этган эдим. Бу терговда аввалига мен гувоҳ сифатида жалб қилиндим, кейинчалик эса менга 159 ва 244-моддалар бўйича айб эълон қилинган эди.Мени бир гувоҳ билан биргаликда сўроқ қилишди. Гувоҳ мени Муҳаммад Солиҳнинг вилласида кўрганини ва гўёки у ерда йиғилиш бўлганини, айтиб кўрсатма берди. Шундан сўнг мен қочишга қарор қилдим…Ўшандан буён улар ҳақда мени қандайдир “фитна”га аралаштириб, “кампания” учун “тиқиб қўйиш”, ўз манфаатлари йўлида интригалар қилиш ва Каримовни қўрқитиш фикри қолган. Менимча, тергов гуруҳи менга қарши кўрсатма бериши учун атайлаб Ҳаёт Насретдиновга босим ўтказган. Мен Ҳаёт билан ижтимоий тармоқлар орқали ҳам, телефон орқали ҳам мулоқотда бўлмаганман. Фақат унинг мақолаларини ўқир эдим.”

Ҳақиқатан ҳам Насреддинов ни Нигора Ҳидоятова менга таништирмаган. Насреддиновнинг ўзи менга чиқди фейсбукдан ва илтижоли бир шаклда Истанбулга келиб, биржага ишга кириш истагини билдирди. Мен унга Тошкент-Истанбул бориш-келиш билетини юбордим, унга инсоний ачинганим учун. Чунки ақлли бола кўринди, “Озодлик” ва “Фергана.ру”га мақолалар ёзарди. У келиб, мен эмас, унинг ўзи бизнинг сайтга мақола ёзишни таклиф этди. Бунда бир ёмон ният йўқди. Лекин у онасини даволашга ёрдам бермади, деб нега алдаётганини тушунмадим. Менинг раҳматли рафиқам Ўзбекистондан келган бутун инсонларни текин даволар эди. Агар Ҳаётхоннинг онаси келганда эди, албатта у бажонидил даволаган бўларди. Мен ҳам жон деб ёрдам берган бўлардим. Аммо онасининг келиши ҳақда ҳеч гап бўлмаган!

Энди Х. Насреддинов нинг “Истанбул саёҳати” ҳақда.

Мен бугун бу мавзуни ўйлар экан, ўша йилларда фейсбукдан Х. Насретдинов нинг менга ёзган хатларига бир кўз ташлайин дедим ва қаранг нималар чиқди:

“02.06.2014.09:22
Насреддинов:
Ака, здравствуйте. Надеюсь, что все у вас хорошо.
Рекомендации из книги уважаемой Ойдин ханум очень эффективно помогают моей маме в лечении. Прошу вас передать ей нашу благодарность. Буду рад ответить благодарностью в ответ”.

ТАРЖИМАСИ
Ака, салом! Умид қиламанки, сизда ҳамма нарса жойида. Ҳурматли Ойдин хонимнинг китобидаги тавсиялар онамни даволанишида эффектив ёрдам бермоқда. Унга бизнинг миннатдорчилигимизни етказинг, илтимос. Бунга миннатдорлик билан жавоб беришдан хурсанд бўламан”.

“03.04.2015.15.22
Насреддинов:
Здравствуйте.
………………………..
Лишился опять работы. Сижу дома и не знаю, куда применить свои силы.
Собрал все документы для регистрации как предприниматель на турецкой бирже. Коплю деньги, чтобы летом поехать на неделю. Как вы поживаете, напишите, пожалуйста. Вы не чужой мне человек. Вы и Ойдин-ханум помогли улучшить здоровье моей маме. Я всегда благодарен вам!”

ТАРЖИМАСИ
Яна ишсиз қолдим. Ўз кучимни қаерга сарф қилишни билмай уйда ўтирибман. Турк биржасида ишлаш учун бутун ҳужжатларни тўпладим. Ёзда бир ҳафтага бориш учун пул тўплаябман. Сиз мен учун бегона одам эмассиз. Сиз ва Ойдин хоним онамнинг соғлиги тикланишида ёрдам этдингизлар. Сизлардан ҳамиша миннатдорман”.

Энди асос масалага келайлик.

Ҳаётхон Насретдинов 2018 йил 2 апрелда бўлиб ўтган суд жараёнида 2013 йил декабр ойида уйида берилган “ош” пайтидаги воқеани шундай тасвирлайди: “Бобомурод Абдуллаев “Муҳаммад Солиҳга телефон қилиш керак”, деди. Телефон қилинди. Айни шу ерда ғирт бемазагарчилик бошланди: халқ кўчага чиқишга тайёр! Қаердадир қўшинлар турибди, улар Ўзбекистонга киришга тайёр туришибди!”.

МХХ учун шу икки жумланинг ўзи етарли эди. Беш-олти папкадан иборат “Айбнома” варақлари шу икки жумлалик конфетни ўраш учун бир безак қоғоз эди.

Аммо Ҳаётхон “чегарада турган кўшинлар” билан қизиқиши янги эмас экан. Мен буни ҳам бугун фейсбукдаги почтамда кўриб қолдим. Ҳали 2015 йилдаёқ у бу “қўшинлар” ҳақда менинг фикримни билишга жуда ҳам интилган экан:

“06.10.2014.13:56
Х.Насреддинов:
Исламское движение Узбекистана (ИДУ) заявило, что присоединяется к боевикам так называемого «Исламского государства Ирака и Леванта» (ИГИЛ).
Ака, это правильное решение или что-то другое кроется в этом? Меня мои ученики спрашивают, а я пока не знаю, что ответить. Просветите, пожалуйста”.

ТАРЖИМАСИ
“Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) ўзининг “Ироқ ва Шом Ислом Давлати” (ИШИД)га қўшилгани ҳақда баёнот берибди. Ака, бу тўғри бир қарорми ёки бунда бошқа бир нарса яширинганми, ойдинлатинг мени”.

06.10.2014.14:42
М.Салих:
Эти люди недалекие и тупые и их решение продукт недалекого ума.
ИГИЛ дискредитирует мусульман и религию Ислам. ИДУ поддерживая этих террористов тоже присоединяется к рядам этих подонков.
Вот моя оценка. (ответ написан на латинице.Авт.)

ТАРЖИМАСИ
“Бу одамлар аҳмоқ ва жоҳиллар ва уларнинг қарори ҳам ақлсизликнинг маҳсулидир. ИШИД мусулмонларни ва исломни обрўсизлантирмоқда.ЎИҲ бу террористларни қўллаб, аблахлар сафини тўлдираяпти, мана менинг жавобим”.

06.10.2014.18.21
Х.Насреддинов:
Спасибо за ответ, ака. Вы как всегда точно выразили мысль. Беда в том, что здесь люди устали от давления и готовы слушать любого, кто пообещает достаток и свободу”.

ТАРЖИМАСИ
“Раҳмат, жавоб учун ака. Сиз ҳар доимгидай фикрингизни аниқ ифода этдингиз. Фожиа шундаки, бугун одамлар эркинлик ва моддий фаравонликни ким берса, уни тинглашга тайёр бўпқолди”…

Кўриб турибсиз, ёлғоннинг умри қисқа ва шармандалидир.

УСМОН ҲАҚНАЗАР МАТНЛАРИНИНГ ЭКСПЕРТЛАРИ ҲАҚИДА

Сўзиминг ниҳоясида Усмон Ҳақназар (Бобомурод Абдуллоҳ) матнларини тафтиш этган экспертлар ҳақда гапирмоқчиман.

Усмон Ҳақназар ўз мақолаларини фақат ва фақат рус тилида ёзган.

Аммо эшитишимча, бугун судга тақдим қилинган мақолалар таҳлили, матн қиёсламалари ва лингвистик тасбитлар оригинал (русча) асосида эмас, балки мақолаларнинг ўзбекча варианти асосида амалга оширилган. Бундай экспертиза хулосаларидан илмий ва лингвистик объективлик кутиш мумкин эмас. Чунки матн автори ва матн таржимасининг автори икки айри шахсдан иборатдир. Улардан стил ўхшашлиги ахтариш ақлга сиғмайдиган нарсадир.

Муҳаммад Солиҳ

Муҳаммад Солиҳнинг шахсий почтаси (Фейсбук)дан скриншотлар илова қилинади

(Мақола русчадан таржима қилинди)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *