Ватан хоинининг ватан севгиси

ВАТАН ХОИНИНИНГ ВАТАН СЕВГИСИ

Хавфсизлик Хизмати, эшит яхшилаб,
Ватан хоиниман юртдан йироқда,
Бил-ки, куйлаяжак бир кун бахшилар
Хоинларнинг ватан севгиси ҳақда!

Уларнинг севгиси шу қадар мубҳам —
Найлади бу севги,қара, юзимга ;
Аввал ўзим бўлсам,энди расмим ҳам
Хавф сола бошлабди мавжуд тузумга!

Хавфсизлик Хизмати,кўнглинг бўлсин тўқ —
Ем бўлсам-да хорижда қумурсқа-қуртга —
ЭРК айб ҳисобланган диёрда мен — йўқ,
Қайтмам Иймон хавф деб саналган юртга!

Муҳаммад Солиҳ

facebook.com

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *