Сўфи

СЎФИ

Ўз сочимдан тўқиб оламан чакмон,
Суягимдан ясайман пичоқ сопини.
Мен соямни тўшаб ухлаяжакман,
Соя ухлаяжак мени ёпиниб…

Юрак нима дейди, билмадим, лекин
Шахсан мен шунақа яшамоқчиман.
Умримдан -бор роҳат, бор соя-салқин —
Ҳаммасини юлиб ташламоқчиман

Ва бу яратилган жазирамада
Ўткир ҳақ қуёши қолажакдир тоқ,
Токи насиб этсин менга бир марта
Умр эмас, ҳақиқат учун йиғламоқ !

1986

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *