Ойдин Солиҳнинг йўли

(Суратда: Ойдин Солиҳ 2012 йил халқаро конференцияда)

ОЙДИН СОЛИҲНИНГ ЙЎЛИ

(Муҳаммад Солиҳнинг “Ойдин Солиҳ мактаби” конференциясида сўзлаган нутқининг матни)

70 йилларда Совет Иттифоқида бир декаданс (чўкиш) даври бошланди. Бу чўкиш фақат сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳада эмас, балки позитив илмлар жумладан, тиб соҳасида ҳам кўриниб қолди. Тиб соҳасидаги бу бўшлиқни ўсимликлар билан даволаш усулларидан тортиб, фолбинларгача узанган турли ботил оқимлар тўлдира бошлади.

Бугун алтернатив тиб аталаётган тиб ила Ойдин Солиҳ ўша даврда танишди.

Ўша даврда очлик билан даволаш, мизожлар, Ибн Сино тибби, биткилар билан даволаш, ҳажомат (қон олдириш) ва қон гуруҳига кўра даволаш услублари Ойдин Солиҳнинг диққат марказида бўлди.

Бугун очлик ва қон олиш терапияси Ойдин Солиҳнинг асос даволаш услублари ўлароқ кўрсатилмоқда. Ҳолбуки очлик ва ҳажомат (қон олдириш) асрлардан бери турли қавмларда уйғуланган услублардир.

Ойдин Солиҳнинг даволаш услуби юқорида санаб ўтилган бутун бу услубларнинг СИНТЕЗИдир.

Dr. Paul Bragg (1895-1976) каби фақат очлик билан даволанишнинг ёки фақат ҳажоматнинг инсон соғлиги учун етарли эмаслигини Ойдин Солиҳ жуда яхши билар эди.

Ойдин Солиҳнинг даволаш услуби шаффоф эди. Ташвиқ этган ғоя аниқ эди.

Ойдин Солиҳнинг постмодерн тиб олимларидан фарқи, унинг илмни диндан айирмагани эди.

У тиб илмининг Аллоҳнинг яратган тизимини идрок этишдан, унинг қоидаларига бўйсунушдан иборат эканлигини жуда яхши идрок этар эди.

Ойдин Солиҳ ўзи қарши бўлган даволаш услублари ҳақида очиқ айтар эди. Тибда эмлаш, сезарян (кесер амалиёти), орган нақли амалиёти, сунъий уруғлантириш каби инсон яралишига зид уйғуламаларга қарши эди. Бу услубларнинг ҳам соғлиқ нуқтаи назаридан, ҳам диний нуқтаи назардан инсон учун зарарли бўлганини илмий шаклда исботлаб берди.

Унинг даволаш услуби рационал ва илмий эди. Айни пайтда динга зид эмасди.

У Би-би-си радиосига берган суҳбатида “Қуръони Карим ва Ҳадиси шарифга зид бўлган бирорта даволаш услуби қўлланмадим” дея байнот берди ва бу радикал эътирофнинг ғарбда эълон қилиниши кўпчиликни ҳайратга солган эди.

70-йилларда дўстларимиздан бири уйимизга бир хаста олиб келди. Ойдин хонимдан у хастани кўришни илтимос қилдилар. Хастанинг тиз косаси остида гангрена пайдо бўлиб, оёғи чирийбошлаган эди. Докторлар унинг оёғини кесишга қарор беришган экан. Одам эса буни истамаётган эди. Ойдин хонимнинг табиий даволаш тарафдори бўлганлигини эшитиб, унинг маслаҳатини олишга келган экан. Ойдин хоним хастага буғдойни уйда кўкартириб, унинг илдизидан чиққан сувни гангрена устига боғлашни тавсия қилди.

Бу киши Ойдин хонимнинг тавсиясини айнан айтганидек қўллади ва мўъжизавий шаклда гангренадан қутулди. Докторлар бу шифо қаршисида ҳайрон қолдилар. Даволаш услубини ўрганганларида эса янада ҳайратга тушдилар.

У пайтларда кўкартирилган буғдойнинг доривор хусусияти тиббиётчилар орасида унчалик маълум эмас эди. Бу услуб, ҳозирда саратон хасталари учун табиий даволаш услубларининг бошида турувчи бир услубдир. Ойдин хонимга бу даволаш услубини қандай ўрганганини сўраганимда, “кўкартирилган буғдойнинг жуда кучли бир дори бўлиши мумкинлигини биолог сифатида ҳис этдим”, деган эди. Яъни Ойдин Солиҳнинг гангренага қарши тавсия қилган даволаш услуби у даврда рефлектив, иррационал туюлар эди.

Ойдин Солиҳ, “Ҳақиқий тиббиёт” китобида Қуръони Каримнинг муҳим бир мўъжизасини кашф этди. Биласиз, Генетика илми, 20 аср бошларида ривожланган бир илмдир. Бу илм юзага келмасдан 1400 йил аввал, бу илм муҳандисларининг қиладиган ишлари, Қуръони Каримда шундай башорат қилинган экан: “(Шайтон). Уларни албатта адаштираман… уларга амр этаман, ҳайвонларнинг қулоқларини ёражаклар ва Аллоҳнинг яратганини ўзгартиражаклар” (Нисо сураси, 119-120).

Бу оятларни Ойдин Солиҳ “Ҳақиқий тиббиёт” китобида шундай тафсир этади: “Генетик тадқиқотларда ва мутацияларни кузатиш учун амалга оширилган тажрибаларда керак бўлган тўқима ҳайвонларнинг қулоқларини ёриш орқали олинади. Чунки ҳайвонларнинг вужуди юнг билан қопланган. Фақат қулоқ ичи қисми очиқ ва бу жараён учун мосдир”.

Яъни юқорида таъкидлаб ўтилган Ойдин Солиҳнинг услублари Синтези Қуръони Карим ва Ҳадислар нурида амалга оширилган.

Балки шу боис, Ойдин Солиҳни тибда ортиқча анъанавий, янги даволаш услубларига қарши зеҳният ўлароқ таърифлашга уринаётганлар пайдо бўлмоқда. Масалан, Ойдин Солиҳнинг Квант физикасига қарши эканлиги ҳақидаги гаплар сўнгги пайтлар кўп тарқалди. Ойдин Солиҳ физикага эмас, физик номи остида, “шифочилик” каби, энергия билан шуғулланган хавфли оқимларга қаршидир.

Квант физикаси нима?

Бугун илм ўлароқ икки физика мавжуд: Классик физика ва квант физикаси. Классик физика икки минг йилдан буён давом этиб келаётган, Декарт, Исаак Нъютон, Фарадей, Максвел физикасидир. Бу физика қонунлари макро дунё савиясида ишлайди.Микро дунё савиясида, яъни модданинг микроскопик даражасида эса квант физикаси қонунлари қўлланилади.

Квант физикасида инсон бир “энергия тўпи” сифатида баҳоланади.

Ойдин Солиҳ, инсон зотини бир қувват(энергия) субъекти ўлароқ хато йўналтирилишидан хавотир оларди холос. Бир кишининг квант физикаси ёки ҳар қандай бошқа физикага қарши бўлиши ёки қарши бўлмаслиги эса ҳеч нарсани ифода этмайди.

Ойдин Солиҳ, инсон саломатлигини атроф муҳити билан, табиат билан биргаликда баҳоланишининг энг тўғри йўл эканлигига ишонар эди. Ойдин Солиҳ инсон соғлигига қандай аҳамият берса, ер куррасининг саломатлигига ҳам шу қадар аҳамият берар эди. Бу глобал гармониянинг саломати учун курашишни фақат инсоний эмас, диний бир вазифа ўлароқ ҳам кўрар эди.

Шу сабабдан, Ойдин Солиҳнинг китоблари илми билан баробар, Пайғамбаримиз (с.а.в) таблиғининг изидаги бир йўлдир.

Муҳаммад Солиҳ
2019 йил, 24 март

Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *