“Ўрта Осиё Жумҳуриятлари Оврўпа Иттифоқи каби бирликда бирлашмоғи керак”

Меҳмет Қончи (Mehmet Kancı) “Gerçek Hayat” ҳафталик журнали.

«Йўлнома»… Муҳаммад Солиҳнинг ўзи таърифлашича, Совет иттифоқи парчаланаётган бир пайтда ҳам онаватани Ўзбекистоннинг мустақиллигини хаёл қилаолмаган ёмон сиёсатчиларга қарши, жуда ҳам севдиги шоирлиги, шеърларини тарк этиб,бошлаган сиёсат йўлчилигининг хотимасидир…

Солиҳнинг 26 йилик сургун ҳаётининг қандай машаққатли курашнинг асари эканлигини англатган “Йўлнома”нинг йиллар ўтиб Туркчада иккинчи нашри чиқди. Бу китоб, Совуқ урушнинг битиш жараёнига доир Совет иттифоқининг ичидан жуда ҳам фарқли бир назар билан муҳим бир шоҳидлик. Бу асар Янги дунё тартибининг ягона қутбли бир мавҳумликка итилган бу жараёнини билмаганларга йўл кўрсатади бу асар, Совуқ урушнинг тугаши билан юзага келган умидларнинг 28 йил сўнгра қандай умидсизликка айланганини ҳам қиёслаш имконини беради. Биз ҳам Муҳаммад Солиҳ билан СССРнинг “Гласност (ошкоралик) ва Перестройка (қайта қуриш)” сиёсатининг Россияни, дунёни ва Ўрта Осиё Турк Жусҳуриятларини қайси нуқтага олиб келгани ҳақида суҳбатлашдик.

Меҳмет Қончи: Ўзбекистонни қандай шартларда тарк этдингиз, сургун ҳаётингиз қандай бошлади?

Муҳаммад Солиҳ: 1991 йилги Президентлик сайловларида Ислом Каримовнинг ягона рақиби эдим. Аммо сайловга ҳийла аралаштирилди. Аввалига 33 фоиз дея эълон қилинган овозларим кейинчалик 15 фоиз ва сўнггида 12,7 фоиз дея эълон қилинди. Ҳатто олган овозларим 33 фоизлигини эълон қилган давлат радиосининг бир мудири ишдан олинди. 1993 йилда, Қозоғистонда яширинган давримда бир КГБ полковниги “Сиз ғалаба қозонган эдингиз, ҳақиқий овозларингиз 52 фоиз эди. Каримов бундан қўрқди, сизни йўқ қилишга қарор қилди, яхши ҳам Ўзбекистондан чиқдингиз” деган эди. Туркияга Турғут Ўзолнинг таклифи билан келдим, аммо мен келган кун Турғут Ўзол вафот этди. Сургун жараёнимиз шу тариқа бошланди.

Меҳмет Қончи: Мағлубиятни ҳазм қилаолмай, сизни сургун қилдими?

Муҳаммад Солиҳ: Оиламга, “Сизлар Хоразмга (туғилган жойим) кетинглар. Каримов кўпи билан беш йил ҳокимиятда қолади. Беш йилдан сўнг озодликка чиқаман”, дедим. Фақат дўстлар мени Ўзбекистондан чиқардилар. Олмаота, Баку орқали Туркияга келдим.

Сўнгги онгача Туркияга сафар қилиш режам йўқ эди. 1993 йилнинг апрел ойида мени ҳибсга олдилар. Ички ишлар вазирлигининг ертўласида 4-5 кун қамаб қўйдилар. Кейин халқаро босим натижасида қўйиб юбордилар, жазони уй қамоғига ўзгартирдилар… Элчибей, раҳматлининг таклифи билан Бакуга келдим. Элчибей у пайтда Президент эди. Бир ҳафта Бакуда унинг меҳмони бўлдим. Элчибей “Турғут Ўзол билан келишдик, сизни қўллаб қувватлаймиз. Ўзбекистон Турк дунёсида муҳим бир ўлка. Ўзбекистонда сиз каби Турк дунёсининг бирлигини ёқлайдиган идеалист лидерлар лозим” деган эди.

Меҳмет Қончи: СССРнинг қулашига дунё тайёр эдими?

Муҳаммад Солиҳ: Туркияга келганимда жуда кўп гаплашилган мавзу “СССРнинг қулашига ҳозирликсиз тутилдик” мавзуси эди. 1993 йилнинг май ойи эди. Ташқи ишлар вазирлиги маслаҳатчиси (адашмасам Вулқон Вурол эди) вазирликда “Ўзбекистон ҳақида маълумот кўп эмас. Фақат Совет жумҳуриятларидан бири эканлигини биламиз” деб шикоят қилганини эслайман. Маслаҳатчи ҳам “биз ҳозирликсиз тутилдик” деган эди. Бироз аввал айтганимдек, Туркияга Турғут Ўзол таклифи билан келган эдим, аммо мен келган кун Турғут Ўзол вафот этди.

Меҳмет Қончи: 1989 йил Берлин деворининг йиқилиши, Варшава Пакти ва Совет иттифоқи билан қандай бир Россия ўртага чиқди?

Муҳаммад Солиҳ: Бугун рус миллатчилари “Совет иттифоқини қулатган Ғарб ва унинг қўғирчоғи Михаил Горбачев” дея жар солмоқдалар. Аслида, “Қайта қуриш” (Перестройка) чўка бошлаган Совет императорлигини қутқариш стратегияси эди. Қулаш жараёнини тўхтатиш, ҳеч бўлмаганда вақтни чўзиш… Вақтни чўзиб, СССРни қайтадан тирилтириш стратегияси эди. Бу стратегияни қўллаган Горбачев ҳам самимий комунист, ёшлигида комсомол сафида махсус етиштирилган бир киши эди.

Меҳмет Қончи: СССРни Горбачев йиқмади демак?

Муҳаммад Солиҳ: Йўқ! Аксинча Горбачевнинг СССРни қутқариш учун охиригача курашганини бир антисоветчи, анти-коммунист сифатида шахсан шоҳидман. Юқорида айтганимдек “Қайта қуриш” (Перестройка) СССРни қутқариш лойиҳаси эди, акси эмас. Фақат жамиятга берилган озгина, нисбий бир эркинлик, режимнинг темир пардасида бир тешик очди ва бу тешик бора-бора катталашади ва девор йиқилди. Тўсатдан йиқилди. Ташқаридан ҳайбатли кўринган катта бир императорлик бир онда қулади. Бу буюк қулаш ташқарида бўлгани каби ичкарида ҳам катта ҳайратга сабаб бўлди. Қулашнинг сабаблари ҳақида турли сценарийлар айтила бошлади. Булардан бири СССРнинг меъросчиси бўлган Россия Федерациясининг ҳам худди СССР каби бир кун парчаланиши ҳақидаги тахминлар эди. Фақат Борис Елциндан ҳокимиятни қабул қилиб олган собиқ КГБ полковниги Владимир Путин, бу тахминларни бўшга чиқарди. Автократик, ҳатто деспотик услуби билан Пост-совет саросимасини бошдан кечирган Россияни назорат остига олди, антидемократик бўлса ҳам бу ҳудудларда барқарорликка эришилди.

СССР ҚУЛАР ЭКАН ОРТИҚЧА ОПТИМИСТИК ЭДИК

Меҳмет Қончи: СССРнинг қулашига “ҳозирликсиз” тутилган Туркиянинг бугунги Ўрта Осиёга қаратилган қандай стратегияси бор, Турк дунёсига қаратилган кучли қадамлар борми?

Муҳаммад Солиҳ: Афсуски Туркия Жумҳурияти ҳам Усмонли Давлати давридаги Ўрта Шарқ сиёсатининг ташқарисига чиқаолмади. Чунки Жумҳурият қурилганидан кейин, сиёсий конюктура ҳам бунга мусоид эмас эди. Советлар жуда кучли эди. Ўрта Осиё эса унинг “орқа боғчаси” эди ва супер кучга қарши бошқа сиёсатнинг имкони ҳам йўқ эди.

Бу ҳолат 1990 йилларга қадар давом этди. Совет ҳокимияти, Туркия ва Туркистон ўртасида шу қадар қалин бир девор бўлди-ки, Советлар бирлиги билан Ғарб орасидаги темир пардадан ҳам қалин эди. Давлатларнинг ҳам инсонлар каби умри бор. СССРнинг умри битти, йиқилди. Албатта иқтисодий сабаблар бор, сиёсий, ижтимоий сабаблар бор, аммо булар фақат фрагментлар. Субъектив факторлар. Асос эса, СССРнинг яшаши мумкин бўлмаган бир тузум эканлигининг ошкор бўлиши эди. Алҳамдулиллаҳ, сиёсий мустақилликка эришдик. Аммо мустақиллик қоғозда қолди, уни тўлиқ амалга ошираолмадик. Мустақил конституциямиз бор, байроғимиз бор. Аммо ҳали Советларнинг, янада тўғриси русларнинг соясида қолдик, улар нима деса қилишда давом этаяпмиз. Бу бир фожеа!

Меҳмет Қончи: Қайси маънода фожеа?

Муҳаммад Солиҳ: Бизни ҳали ҳам рус тарбиясини олган, русларга мухлис бўлган ўша эски комунист тузум бошқармоқда. Ҳокимиятда зеҳният алмашинуви бўлмади. Янги бир сиёсатчи авлоди ҳали ҳам келмади. Ҳатто ёш деганимиз, нисбатан ёш деганимиз бугунги раҳбарлар ҳам Каримовнинг комунист талабаларидир. Ҳар ҳолда СССР қуларкан биз ортиқча оптимист эдик. Аслида у даврда ҳар ким оптимизмга таслим бўлган эди. АҚШ ҳам бу асоссиз оптимизм яратган жўшқудан пойини олди. “Қабоҳат салтанати, ёмонлик салтанати қулади, энди ҳар ер гуллик гулистонлик бўлади”, дея ҳайқирарди Роналд Рейган. “Энди ягона супер куч бўламиз” дер эдилар, бўлдилар ҳам…

Меҳмет Қончи: Сиз ҳам оптимист эдингизми?

Муҳаммад Солиҳ: Албатта! Аммо менда 90-йиллардаги оптимистикликдан ҳеч нарса қолмади.Чет элга чиқдим, ҳар тарафни кўрдим. Бизнинг ўша ҳаёл этган идеалистик манзара, парда орқасидаги манзарага ҳеч мос келмайди. Ўлкамизда халқимиз озодлик учун ўз ҳаётини ўртага қўймаса, ҳеч бир замон ўзгариш бўлмайди. Ғарбнинг ёрдами билан ёки ташқаридан бошқа бир ёрдам билан ҳеч нарсага эришолмаймиз.

Меҳмет Қончи: Ғарбнинг, хусусан АҚШнинг, СССРнинг парчаланиши жараёнида Болтиқ Жумҳуриятлари билан Ўрта Осиё Турк Жумҳуриятлари орасида икки стандарт ўрнатганини айтсак янглиш бўлмаса керак деб ўйлайман?

Муҳаммад Солиҳ: Ғарб сиёсатида бизнинг ўлкаларимизга муносабатида икки стандарт ҳар доим бор эди, ҳали ҳам бор. Советларнинг қулашидан сўнг Ғарбни собиқ Совет Жумҳуриятларига, хусусан Ўрта Осиё давлатларига қарши самимий муносабатда бўлган деб бўлмайди. Ҳа,темир парда орқасида умри кечган Совет ойдинлари Ғарб демократияси тўғрисида ортиқча оптимист эдилар. Аммо Советлар қулаб, темир парда туширилганда кутганимиздан фарқли бир манзарани кўрдик. Коммунист демагоглар комунизм ғоясини қандай бутга айлантирган бўлса, Ғарб сиёсатчиларининг ҳам демократияни айни шаклда бутлаштирганинга шоҳид бўлдик. Аммо, таъкидлаш жоизки, энг ёмон демократия энг яхши коммунизмдан аълодир. Бунга шубҳа йўқ. Чунки энг ёмон демократия ҳам инсонга гапириш ҳақини беради. Коммунист тузумларда эса жамият бу ҳақдан тамоман махрумдир.

ХИТОЙ ТАҲЛИКАСИ ДЕГАН БИР НАРСА БОР

Меҳмет Қончи: Хитойнинг янги дунё тартибида АҚШнинг қаршисидаги ролини қандай баҳолайсиз? Пекин ҳукуматининг сиёсати Ўрта Осиёга қандай таъсир қилади?

Муҳаммад Солиҳ: Хитойнинг йигирма йил аввал бошлаган юксалиши давом этмоқда. Ден Сио Пин даврида бошланган бир юксалиш бу аслида. Бу юксалиш тренди баъзан секинлашади, баъзан тезлашади, аммо тўхтовсиз давом этмоқда. Менимча бу юксалиш бир муддат яна давом этади. Фақат Хитойнинг Американи ортда қолдиргани, ортда қолдириш тахминлари ҳақиқатдан узоқ. Хитой таҳликали бир нуқтага келганида, АҚШ мутлақо аралашади. Аралашишни бошлади ҳам. Хитой биз қўрқган нуқтага келса, бундан энг катта зарарни кўрадиган биз, Ўрта Осиё туркларимиз. Россия ва Хитой орасида қолган миллатлармиз…

ЯНГИ КАДРЛАР ЭСКИНИНГ ЙЎЛИДА

Меҳмет Қончи: Хўш, Ўзбекистон учун яқин даврда бир ўзгариш бўлиши мумкинми?

Муҳаммад Солиҳ: Ўзбекистонда ҳали ҳам мухолифат таъқиқланган. Иқтидорга алтернативсизлик ҳоким. “Каримовдан кейин ислоҳотга йўл очилсин” дея биз мухолифатимизни юмшаттик. Икки йилдир деярли ҳеч мухолифлик қилмадик. Ҳатто жорий ҳукуматни дастакладик. Янги ҳукуматга вақт берайлик дедик. Икки ярим йилдир кутаяпмиз, аммо кутганларимиз бўлмаяпти. Умидимиз бора-бора сўнмоқда. Бугун ҳукуматда Каримовнинг кадрлари ҳоким, янги кадрлар келмади, эски ходимлар фақатгина ер алмаштираяпти.

Меҳмет Қончи: Каримов ўлди аммо даври давом этаяпти у ҳолда…

Муҳаммад Солиҳ: Айнан шундай… Янги ҳукуматдан “Биз Каримов сиёсатидан воз кечдик, бу сиёсат мамлакатни вайрон қилди, ортиқ янги бир сиёсат бошлаяпмиз” каби бир баёнот кутдик, бундай баёнот келмади. Кадрлар Каримовнинг қабрига гулчамбар қўйишда давом этмоқда. Биз “эскининг йўлидамиз” дейишнинг ҳар шакли мавжуд. Бу ҳолат бизни жуда хафа қайгулантирмоқда. Энди янги бир стратегия аниқлашга ҳаракат қилаяпмиз. Яқин вақт ичида актив мухолифатга қайтамиз. Бошқа бир йўл қолмади. Партиямизнинг яқинлашаётган сайловда иштирок этишини ўйлаган эдик. Аммо ҳеч бир ёруғлик кўринмаяпти.

“АДРИАТИКДАН ХИТОЙ ДЕВОРИГА ҚАДАР”

Меҳмет Қончи: У ҳолда яна Хитой таҳликаси ҳам бор?

Муҳаммад Солиҳ: Хитой таҳликаси деган бир нарса борми? Бор. Бу ҳақиқий бир таҳликадир. Бу ҳолатда Хитойни душман деб эълон қилишимиз керакми? Йўқ, ҳолатни яхши баҳолаб, тадбир олишимиз лозим холос. Тадбир нимада?

Турк дунёсининг бугун 300 миллионлик бир аҳолиси бор, балки кўпроқ ҳамдир. “Адриатикдан Хитой деворига қадар” деган бир шиор бор эди 90-йилларда. Ҳақиқатдан шундай бир дунё бор. Биз буни бугун кўрмаяпмиз, аммо бу бор. Турли исмлар остида Турк деган бир этнос ҳали ҳам яшаяпти бу худудда…

Турк дунёсининг қаршисида бир Слав қатлами бор. Булар битта блок шакллантиришлари мумкин. Масалан, бир Турк-Слав блоги. Албатта, бу Александр Дугиннинг Оврўосиёси эмас,рус ирқчиларининг, Рус гегемон бўладиган Оврўосиё эмас. Бизнинг Оврўосиёмиз, тенг ҳамкорлик шартлари билан ташкил қилинган Турк-Слав Оврўосиёси блоги ташкил қилиниши мумкин.

Стратегик фикрловчи бир рус лидери бу бирликнинг тарафдори бўлиши мумкин эди. Халқларининг келажагини ўйлаган лидерлар, юксалган Хитой қаршисида (сиёсий ва иқтисодий блок, ҳудуд) халқларимиз учун фаровонлик имконини таъминлаши мумкин эди. “Адриатикадан Хитой деворига қадар” ҳақиқий бир барқарорликни таъминлаши мумкин эди.

Меҳмет Қончи: Бу бирликнинг ташкил қилинабилиши учун Ўрта Осиё Турк Жумҳуриятлари қандай бир модел таклиф қила оладилар?

Муҳаммад Солиҳ: “Орқа боғчалар” ўзгармади. Биз мустақил бўлдик, аммо жўғрофия ўзгармади. Ўрта Осиё Жумҳуриятлари чегараларни олиб ташлаб, ягона иқтисодий ҳудуд яратиш сиёсатига ўзгарса, солиқ ва бошқа эркин ҳарақат олдидаги тўсиқлар олиб ташланса ечим бўлади. Албатта Каримовнинг ҳудудимизга мерос қолдирган бугунги қўшниларга қарши душманча сиёсат билан бу ечилмайди. Тан олиш керак, Мирзиёев бу масалада яхши қадамлар қўйди, қўшниларга эшикни бироз очди. Алоқаларни юмшатишга ҳаракат қилаяпти. Аммо биз ҳар нарсадан аввал жиддий иқтисодий интеграция кутаяпмиз. Сиёсий ўлароқ ҳар Жумҳурият суверен(эгаман) давлатдир. Аммо Ўрта Осиё Турк Жумҳуриятларининг Оврўпа Иттифоқи каби бирликда бирлашмасдан туриб, муаммоларни тубдан бартараф этиши имконсиз кўринмоқда.

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ УЧУН ҲАММА НАРСАДАН ВОЗ КЕЧДИМ

Меҳмет Қончи: Шеърни тарк этиб, кирган сиёсат йўлингизни бугун қандай баҳолайсиз?

Муҳаммад Солиҳ: Аслида мен сиёсатга қарши бир инсон эдим. Анти-сиёсатчи эдим. Характер ўлароқ сиёсатчиларни ҳеч севмас эдим. “Сиёсатчиларга қарши сиёсат” мени сиёсатчи қилди. Менга Қизил армияда коммунистлик таклиф қилдилар. Яхши отувчи эдим, яхши аскар эдим. Аммо коммунистликни қабул қилмадим. Университетда ҳам роса Компартиясига таклиф қилдилар, факултет «профсоюзи» раҳбари тайинлаб, партияга киритишга уриндилар,қабул қилмадим.

Кейин ёзувчилар уюшмаси раҳбарлигига келдим. “Бу номенклатура мақоми, сиз коммунист партияси аъзоси бўлишга мажбурсиз”, дедилар, бўлмадим. Ёзувчилар уюшмасининг бошига коммунист бўлмаган, анти-коммунист раҳбар ўлароқ илк сайланган киши эдим.

Доим озодлигимни ўйлардим. Бу масалада радикал эдим. “Халқ мустақилликка интилмаса, у халқ яшаяпти дейиш мумкин эмас, у ўлса ҳам бўлаверади”,деб ўйлардим.

Сиёсатга ҳам мустақиллигимиз учун курашиш учун кирдим.Ҳа, 1980-йил ўрталарида қулликка қарши бир кураш имкони туғилди. Дарров хамма нарсани ташладим, энг севганим шеърни ҳам…

Албатта, мустақил бўламиз деган умид йўқ эди, аммо гапириш мумкин эди. 4 йил сўнгра Советларнинг қулашини ўйламаган эдим. Аммо бир имкон бор эди. Отиш мумкин эди, отилиб ўлиш мумкин эди. Ҳар ҳолда, камида бир марта уриш имкони бор эди…


Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди
ЎХҲ ахборот бўлими

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *