Юртимда адолат бўлмаса боқий
Роббим,мен қулингга ҳузур буюрма,
Зулм давом этаркан юртимда токи
Мазлум мақомидан мени айирма!
Тилим бийрон этма яратган Эгам
Ҳақиқатни мумкин бўлмаса айтиш!
Токи халким оёқ остида экан,
Менга ҳаром бўлсин ватанга қайтиш!
17.10.2019