Месячные архивы: Январь 2020

ЎТКИНЧИ ДУНЁ

ЎТКИНЧИ ДУНЁ Ўткинчи дунё. Бу ташбиҳ дунёдан ўтмак истамаётган одамнинг Уйдирмасидир балки. Балки инсон эмас, Балки дунё ўтаётгандир Кўзлари олдидан инсониятнинг? Диққат билан қараб турсам, Қараб турсам дунёга… Ўтаяпмиз бир-биримиздан! 2020 Муҳаммад Солиҳ

ТУШДАН СЎНГРА / RÜYADAN SONRA

ТУШДАН СЎНГРА Тушда отдан тушиб,бехосдан Ўнгда йиқиласан пойига тонгнинг!… Ҳофизангда тушлар эрир оҳиста Эмулсияси тушган негатив янглиғ… Ётасан, бир маҳзун оҳангдай ёки Нури тугаётган рангга чанқоқ кўз, Ё да ҳамма кутган, аммо гуёки Вақтида айтилмаган…

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ Не тур қалбсан, не тур бир борлик, Ҳолингдан оғринмайсан — Сиқмаса агар торлик Кенгликни соғинмайсан? Не тур эрк севгиси бу Унга ҳеч интилмайсан, Маҳбуснинг ҳужраси каби Ҳар кун бир тинтилмасанг?!…

ТОШБЎРОН

ТОШБЎРОН Ҳужм этар иштонин бошига кийиб Шармсиз шаллақилар лашкари — Ҳужм этарлар сенга! Меҳрдан ийиб, Ҳолингни томоша қилар ёш-қари! На бир ақрабодан, на-да дўстингдан Нажот бор шу онда — қурир илигинг! Чўян тран мисол тўхтар…