НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ

Не тур қалбсан, не тур бир борлик,
Ҳолингдан оғринмайсан —
Сиқмаса агар торлик
Кенгликни соғинмайсан?

Не тур эрк севгиси бу
Унга ҳеч интилмайсан,
Маҳбуснинг ҳужраси каби
Ҳар кун бир тинтилмасанг?!

Тириксан — агар ўлсанг,
Бу не илоҳий тазод —
Роббинга қанча қулсанг
Дунёдан шунча озод?!

14 Январ 2020

Муҳаммад Солиҳ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *