Месячные архивы: Апрель 2020

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС / ESKİ TROLEYBÜS

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС (Хотира) Йўловчилар турар сассиз,садосиз. Ёғмир оғир ёғар — қўрғошин тусда. Кетиб бораётир йигит билан қиз Эртак каби эски троллейбусда. Манзара оқ-қора филмда каби Диалоглар ҳам шунга яраша лўнда. Қимирлайди қизнинг қуршаган лаби Ва…

ВАССАЛГА / VASAL’A

ВАССАЛГА Аввал хаста этдинг у сархуш итни, Йўлин ҳозирладинг сўнг манзил томон, Ва ўз отанг бўлган бу мустабидни «Халқнинг отаси» деб этдинг-ку эълон! Сўнгра уни ювдинг,кўмдинг сен — ғассол, Московадан олдинг йўлу йўруқни, У амр…

РАУФ ПАРФИ

РАУФ ПАРФИ (Портретига чизгилар) Камина ёй бурчида туғилганман. Ёй бурчида туғилганлар бироз назокатсиз бўладилар. Кўпинча ўзлари истамаган ҳолда қовун туширадилар. Масалан, мен инсонларни мақташ керак бўлган жойда унутиб, мақтамасдим. Вазифам эсга тушганида эса, суҳбатдош қулоғига…

АДАШГАН ҲАЙКАЛЛАР ВА НУРАЛИ ҚОБУЛ

АДАШГАН ҲАЙКАЛЛАР ВА НУРАЛИ ҚОБУЛ (Портретларига чизгилар) Нурали Қобулнинг илк ҳикояарини ўқиганман. Ўйлайманки, бу ҳикоялар унинг ижодининг чўққиси эди. Кейинги асарларини, романларини ўқимадим, тўғриси. Бу бир ҳурматсизлик сифатида қабул қилинмасин. Чўққидан ҳаммаси кўринади зотан. Нурали…

АБЛАҲЛИК ВА ШЕРИКЛИК

АБЛАҲЛИК ВА ШЕРИКЛИК Дўстлардан бири ФБ саҳифасида рус ёзувчиси Фозил Искандарнинг бир ҳикматли сўзини қўйибди: «Инсон дуруст бўлиши керак. Бу ҳар қандай шартда ва ҳар қандай ҳокимият даврида мумкин. Дурустлик қаҳрамонлик талаб қилмайди. У аблаҳликка…

НИШОНЛАР АЛЛЕРГИЯСИ

НИШОНЛАР АЛЛЕРГИЯСИ Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи Жаҳон Урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси катта кумуш танга шаклидаги «За отвагу» медалини беш ёшимда кўксимга тақиб ўйнаганим эсимда. Бу менинг нишонларга ҳурмат борасида…

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ / CESARETİN TÜRLERİ

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ Золимни айблаш учун жасорат керак. Бу золимнинг интиқомидан қўрқмаслик жасоратидир. Олимни мақташ учун ҳам жасорат керак. Бу мақтаган кишининг ўз нафсониятига қарши чиқмоқ жасоратидир. 2020 Муҳаммад Солиҳ * * * CESARETİN TÜRLERİ Zalime…

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК / ÖLDÜGÜMDE ARZIM KISA OLACAK

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК Роббим, омонатинг,мана, қабул эт — Бир метр саксон тўрт сантим бир бадан. Аъзолари эскиди,аммо бўлади, Зотан, қололмасди улар абадан… Баъзи унсурлари йўқолди йўлда, Масалан,тиш деб берганинг инжулар.. Сочлар ҳам тўкилди,ҳар ҳолда,…

МУХАММАД САЛИХ: БИОГРАФИЯ, ФОТО И ИНТЕРЕСНЫЕ ФАКТЫ

МУХАММАД САЛИХ: БИОГРАФИЯ, ФОТО И ИНТЕРЕСНЫЕ ФАКТЫ Одним из самых известных политических деятелей и диссидентов в Узбекистане считается Мухаммад Салих. Но он известен не только как жесткий оппозиционер. Мухаммад Салих — поэт, переводчик, автор большого…

ФИКРЛАРНИНГ ШИДДАТЛИ УМРИ

ФИКРЛАРНИНГ ШИДДАТЛИ УМРИ «Вирус карантини» баҳонасида ёшлигимда таъсирланган бадиий адабиётни ўқишга фурсат топдим, узоқда қолган йилларда яшаганим интеллектуал-маънавий дунёга назар ташладим. Ғарб адабиёти ҳақида балки кечиккан, ўша 70-йилларда ёзилиши керак булган адабий таассуротларимни ёздим. Бунга…

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ / REMİZLERİN FAYDASI

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ Маъно касб этажак бу узун кеча «Ёрнинг сочи каби узундир» десанг Касб этгани каби шу қора чечак «Қалбимда беш бурчак ҳузундир» десанг. Йиғла эй юрагим, касб этсин маъно Умр бўйи сенга жилмайган сароб,…