АБЛАҲЛИК ВА ШЕРИКЛИК

АБЛАҲЛИК ВА ШЕРИКЛИК

Дўстлардан бири ФБ саҳифасида рус ёзувчиси Фозил Искандарнинг бир ҳикматли сўзини қўйибди: «Инсон дуруст бўлиши керак. Бу ҳар қандай шартда ва ҳар қандай ҳокимият даврида мумкин. Дурустлик қаҳрамонлик талаб қилмайди. У аблаҳликка шерик бўлмасликни тақозо қилади».

Бу яхши.

Биз Каримов ҳокимияти даврида режимнинг бизга қилган аблаҳликларини кузатиб турган, аммо аблаҳликка ҳеч шерик бўлмаган баъзи дўстлардан «аблаҳликка шерик бўлмаганлари учун» жуда ҳам миннатдор қолдик.

Бошқа тарафдан, кўчадаги итлар ҳам инсон қилган аблаҳликка шериклик қилмайди.

Аблаҳликка шериклик қилмасликнинг ўзи етмайди.

Аблаҳликни тўхатишга ҳаракат қилиши керак инсон.

Кучи етса қўли билан, етмаса фикри билан, уни ҳам қилолмаса, ичида қарши чиқиши керак аблаҳликка.

Бизнинг аҳлокимиз буни тақозо қилади.

Муҳаммад Солиҳ

2020

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *