ИСТЕЪФОГА ЧАҚИРИЛАДИГАН ҲУКУМАТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Бир хорижий радио номидан мендан интервью олган боланинг қўлига тутқазилган саволлардан биттаси шундай эди: “Сизнинг Мирзиёевга қарши чиқишингизга унинг сизни Ўзбекистонга киритмагани сабабми?”.

Бу саволга мен “бунинг ҳам таъсири бўлган бўлиши мумкин” деб қисқа жавоб берган эдим.

Аслида, бу савол, ёмон ният билан берилишига қарамай, кенгроқ жавобга лойиқ эди.

Бундай жавоб Мирзиёев раҳбарликка сайлангандан кейин ёзганим бир мақолада тахминан шундай берилганди:”Мухолифатнинг ватанга қайтиши янги ҳукуматнинг нақадар ислохотчи эканлигини аниқлайдиган маҳактошдир”.

Мухолифат ватанга қайтарилганда, унинг ҳақлари қайтарилганда, албатта, бугунги танқид бошқача бўларди.

Бошқача деркан, воқеаларнинг хаспўшланиб, ҳукуматга мадҳия ўқилиши тушунилмаслиги керак албатта. Аммо ҳукуматни истеъфога чақириш савиясида бир танқид бўлмасди.

Чунки мухолифатга изн бериб, мухолиф қуришли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиб, уларни сиёсий елпозага доҳил этган бир ҳукуматни истеъфога чақириш ҳар нарсадан аввал инсофсизлик, қолаверса, сиёсий хато бўлган бўларди.

Истеъфога чақириладиган ҳукумат бугунгидай ҳукумат бўлиши керак.

Диктатор Каримовнинг том маънодаги меросхўри, “каримовчилик”нинг энг чиркин хусусуиятларини ўзида сақлаб қолган ва буни яширмаган, миллий қадриятлардан узоқ, ўз тилининг душмани, руспараст, Русия таъсири гирдобига кириб, ўлка истиқлолини хавф остига қўяётган, сўзида турмаган, популист ва ёлғончи бир ҳукумат бўлиши керак.

Мен шундай бир ҳукумат бошида турган шахсни истеъфога чақирдим

Ва яна чақиришда давом этаман.

Муҳаммад Солиҳ

19 Май, 2020

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *