Месячные архивы: Август 2020

МУҲОРАБА ҲОРҒИНЛИГИ / MUHAREBE YORGUNLUĞU

Албатта, сиз каби мен ҳам инсонман, Аммо бу масаланинг энг қулай ёни. Аслида, М.Солиҳ номли майдонман, Етмиш йиллик муҳораба майдони. Ортиқ бу майдоннинг ҳар бир қаричи Душман қони билан суғорилмиштир — Аёвсиз урушди Нафсимга қарши…

Етар эди

Эсингдами,Ойдин, қушлар сасидан Уйғонардик айни онда сен билан — Тошкентнинг кунчиқар деразасидан Кириб келар эди сариқ сунбула. Унинг орқасида турган махфий қўл Тоғлар сулдорини уфққа чизарди Ва бизни чорларди сафарга бу йўл Аммо бахтли эдик…