Ҳ а м м а с и с и з н и к и
Иғвони тўхтатинг энди, ғанимлар,
Ортик мен хавфсизман, таҳликасизман —
Эй, заҳар сочётган жаноб, хонимлар,
Ортиқ мен — мен эмас, деярли сизман!
Режимга сиз канча хавфсиз эсангиз
Валлоҳи, хавфсизман мен ҳам шу қадар!
Гарчанд, «эрк» сўзидан қотар энсангиз,
Гарчанд, кезмагансиз «эрк» деб дарбадар!
Ҳаммаси сизники ҳақиқатан ҳам;
Менга берилмаган ҳақ ҳам сизники,
Йўллари менга берк гўзал ватан ҳам,
Мени тушунмаган халк ҳам сизники!
Август 2020