Етар эди
Эсингдами,Ойдин, қушлар сасидан Уйғонардик айни онда сен билан — Тошкентнинг кунчиқар деразасидан Кириб келар эди сариқ сунбула. Унинг орқасида турган махфий қўл Тоғлар сулдорини уфққа чизарди Ва бизни чорларди сафарга бу йўл Аммо бахтли эдик…