Етар эди

Эсингдами,Ойдин, қушлар сасидан
Уйғонардик айни онда сен билан —
Тошкентнинг кунчиқар деразасидан
Кириб келар эди сариқ сунбула.

Унинг орқасида турган махфий қўл
Тоғлар сулдорини уфққа чизарди
Ва бизни чорларди сафарга бу йўл
Аммо бахтли эдик шундоқ ҳам бизлар!

Севгимизга йўқ эди чегара,
Бахтли яшаш учун сен билан ҳар кун
Менга етар эди тўрт-беш сигара,
Ўн-ўн беш аниқ сўз, уч-тўртта вергул!

Менга етар эди шу йўқсил тилим
Тасвир этмак учун бечора қалбни,
Сен хам етар эдинг менга, севгилим,
Лайлининг мажнунга етгани каби !

2020

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *