АР РАҲИМ

АР РАҲИМ

Қарасам, умримнинг ҳар бир онинда
Раҳмдил Аллоҳим мени аябди,
Мана, шу ерда ҳам ўлим ёнимда,
Аммо Роббим менга кўрсатмаяпти!

Узунлигини ҳам сездирмас йўлнинг,
Йўл ҳам тўппа-тўғри — ёйдан чиққан ўқ!
Яна елкамдаги етмиш бир йилнинг
Бир бўз кўйлак каби оғирлиги йўқ!

Балки жаннатни ҳам беражак Эгам,
Бу некбин умиднинг мантиғи ҳам шу:
Ёлғончи дунёда мени аяган
Нақиқий дунёда аямасми У?

2020

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *