ЗАМОН ЎЗГАРДИ

ЗАМОН ЎЗГАРДИ

Бир пайтлар «Ватан учун ўл», деса,
Ўладиганлар бор эди ватанимизда
Ва «Ўл!», дейилди, улар ўлди ҳаялламасдан!

«Сўзингни тут» дейилганда,
Тутган эрлар бор эди бу элда —
Ва улар тутди сўзларини,
Аммо ўзлари тутилмади бу ерда!

«Ватанингни севсанг сени
Ватан хоинига чикарaрлар», дейилса
Хоин тамғасини сотиб олганлар бор эди бу юртда!

Бугун эса ҳеч ким эга чиқмас бу тамғага
Икки-уч кексайган хоиндан бошқа!

Муҳаммад Солиҳ
Найсон 2021

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *