Опам, дўстим, ғоядошим ва Устозим

Инсонлар кўпинча уни ҳаким ўларок танирди. Мен бу ерда унинг инсонлигидан, характеридан, ислом динининг моҳиятини ўзида акс эттирган асл, зариф туришидан сўз этмак истайман. Қаерга бормасин, бошқалардан кескин ажралиб турарди, албатта уни кўрардингиз. Ёмон кийинган, ҳижобини пала-партиш ўраган опа-сингилларимизни огоҳлантирирар эди. Яхши кийинмак учун аёлнинг кийими кўп бўлиши шарт эмас. Жуда ҳам оз кийим билан…

Муҳаммад Солиҳ: “Озодликсиз барқарорлик бўлмайди”

BBCUzbek.com ўқувчиларининг саволларига таниқли шоир ва мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ жавоб беради. Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини, Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган. У ўзининг 1977 йилда нашр этилган илк шеърий китоби-“Бешинчи фасл” билан авангард шоир сифатида танилади. 20 дан ортиқ шеърий, насрий ва…

1 ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонлик Каримовга қарши овоз берди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси президентлик сайлови якуний натижаларини эълон қилди. Ана шу расмий натижалардан хулоса қилинадиган бўлса, Ислом Каримовга овоз бермаганлар сони 1 ярим миллиондан ортиқроқдир. Бу дегани бир ярим миллиондан ортиқ ўзбекистонликлар президентлик курсисига Ислом Каримов эмас, балки унинг «рақиб»лари лойиқ деган фикрда бўлишган. Комиссияга кўра, жараёнда сайловчиларнинг 91,08 фоизи (18 миллион 942 минг…

Дуо ўрнида

(Ойдиннинг хотирасига) Бисмиллаҳирроҳманирроҳийм. Инна иллахи ва инна илайхи рожиун. Кеча пешин номозидан кейин ўзимнинг ярмимни Истанбулнинг Онадўли ёқасидаги Қоража Аҳмад қабристонига кўмиб келдим. Севгилимни кўмиб келдим. Китобимдаги ҳузунли шеърларнинг қаҳромони бўлган бир аёлни Истанбул тупроқларига топширдим. Ойдин душанба куни ўлишни орзу қиларди, чунки Пайгамбаримиз душанба куни вафот этган эканлар. Ойдиннинг орзуси деярли ушалди, уни душанба…

Реплика к дискуссии на тему «национальная гордость»

В этой спонтанной дискуссии (фэйсбуке) некоторые мои друзья понятие «гордость» или «национальная гордость» путают с понятием «чувство собственного достоинства» или «чувство национального достоинства» — читайте как хотите. Человек с чувством собственного достоинства никогда не станет бравировать теми достижениями, что сделали его предки, не будет хвастаться героизмом совершенным его предками, а будет стараться сам делать кое-что…

О национальной гордости

Человек может гордиться только тем, что он сам лично сделал, лично сам сотворил, лично сам совершил. Как может тогда человек гордиться тем, что он Узбек, что он Русский или англичанин? Разве есть хоть малейшая заслуга человека в том, что этот человек родился Узбеком,Русским или Англичанином? Мухаммад Салих

Миллий ғурур ҳақида

Инсон фақат шахсан ўзи бажарган ишдан, шахсан ўзи яратган нарса билан ва шахсан ўзи адо этган вазифа билан ғурурланиши мумкин. У ҳолда бир киши ўзининг Ўзбек булиб туғилганидан, Рус бўлиб туғилганидан ёки Инглиз бўлиб туғилганидан қандай ғурурланиши мумкин? Ахир, Ўзбек бўлиб, Рус бўлиб ва ёки Инглиз бўлиб туғилишда бу инсонларнинг заррача хизмати йўқ-ку? Муҳаммад Солиҳ

Агар…

  Агар бошқа шоирларга ҳам талабчанликни ўзимга қўйгандай қаттиқ қўйганимда эди,  шоирлар орасида битта ҳам дўстим қолмаган бўларди. Муҳаммад Солиҳ   Если бы относился к другим поэтам с такой же требовательностью как к себе, не осталось бы у меня  ни одного друга среди поэтов.  Мухаммад Салих.

Шайтонлар севинчи қаршисида

Ҳақиқатан ҳам, ёлғон хабар ва туҳмат Узньюс.нет номли ахлатхона ва унинг бош муҳаррири Г.Бухарбаеванинг нон топиш воситасига айланиб бормоқда. Tутуриқсиз “ҳоним” бу сафар ҳам илк сатрларданоқ ўз ёлғонларини бошлайди: “Эрк” партияси ва Ўзбекистон Халқ ҳаракати Лидери узоқ йиллар мобайнида Истанбулда жойлашиб олган ва шу ердан “Иуда” каби антисемитистик китобларни тарқатади ва Каримов режимига қарши қуролли…

Фожиа — Исломга берилдим деб, бидъатга берилишдадир

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Форумида Ислом дини ва унинг ҳаётимниздаги ўрни ҳақда баҳс вужудга келди. Бу муҳосабада адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ ҳам иштирок этди.  Қуйида унинг бизга муҳим кўринган баъзи фикрларини саҳифамизнинг ўқувчилари эътиборига ҳавола қилмоқдамиз. (ЎХҲ сайти таҳририяти)

Каримов оиласидаги «жанжал»нинг остмазмуни

Каримов, унинг қизи Гулнора ва оиласи ўртасида бошланган жанжални тугади, деб бўлмайди. Гарчанд ўзларини “мустақил журналист” ва ёки “политолог” деб атаб, ўзбек диктатори Каримовнинг келажаги ҳақда фол очаётган шоввозлардан баъзилари бу жанжал ўз апогейига етди, дея бонг ураётган бўлсалар-да. Холбуки, бу башоратчилардан ҳеч бири Каримов, оиласи ва куч ишлатар тизимлар ўртасида бошланган бу талотўп замиридаги…