Чехия Президенти Земанга Очиқ Хат

Ўзбек диктатори Каримовнинг Прагага келиши муносабати билан Сизнинг адресингизга айтилган танқидлар кўпайди.  Сизни 2005 йилда ўз халқини ўққа тутиб қатлиом уюштирган ва режим мухолифларини қийнаш ва ўлдиришни қонунлаштирган бир «сиёсий арбоб» билан учрашмасликка чақирмоқдалар. Аммо Сиз, жаноб Президент бу давлатга Оврупада кўникилганидан фарқли ўларок, айниқса, Чехия каби инсон ҳақлари бир миллий бойлик савиясида эъзозланган бир…

Диктаторларга бир қамчи

Мен авваллари инқилоб сўзини севмас эдим, чунки ўрта мактабнинг зерикарли дарсларида, кейин совет армиясининг сиёсий ўқишларида, кейин эса университет аудиторияларида инқилоб сўзини тинмай эшитиш мен учун бир азоб ҳолига келганди. Қолаверса, инқилоб, тўғрироғи большевикларнинг революцияси ўтган асрнинг 20-йилларида менинг аждодларимни қатл этди. Инқилобга қаршилигимнинг яна бир сабаби, у мен учун бир қуллик рамзи, диктатура тимсоли…

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Матбуот билдириши

Биз, тоталитар режимнинг барча азобини бошдан кечирган сиёсий мухолифат вакиллари, Ўзбекистон халқи ҳаётида мустақил матбуотнинг аҳамиятини яхши биламиз. Шу маънода “Uznews.net” веб сайтининг фаолиятини умумият-ла ижобий дея баҳолай оламиз. Бироқ, Uznews.net сайти сўнги пайтларда ахборот тарқатишдаги холислик меъёрларини тез- тез бузиб, одамлар орасида хусумат ва тарафкашлик кайфиятларини рағбатлаган ҳолда, бир қатор сиёсий ва диний гуруҳларга…

Дунёқараш тутқунлари

Яқинда Оврупо шаҳарларидан биттасида, Тошкентдан келган рус миллатига мансуб дўстларимни кўриб, улар билан анча суҳбатлашиб ўтирдик. Улар Ўзбекистонда туғилган, у ерни ўзига ватан билган инсонлар, юртдаги  муаммолар ҳақида куйиниб, самимий гапирдилар. Улар рустилли аҳоли орасида ўзбек зиёлилари ҳақда бир пайтлар КГБ яратган «булар ирқчи» деган тушунча  ҳали ҳам  ёйғин (кенг тарқалган) эканини айтишди. Бу  хато…

Автопилотга топширилган давлат

Ўзбекистон раҳбари Каримов мен юртда барқарорлик  ўрнатдим, деб 20 йил тинмай мақтанди. Ҳолбуки,у  ўрнатган  барқарорлик  қабристон барқарорлигидир. Каримов мен юртда тинчлик барпо қилдим дея кўкрагига уради. Ҳолбуки,у барпо этган тинчлик энг даҳшатли урушдан баттардир. Акс ҳолда, миллионлаб одамлар — фақат сиёсий сабаблардан эмас, иқтисодий ночорликка чора истаб — ўлкамиздан қочмаган бўларди.

Мурожаaт

Оврупо Комиссияси Раиси Жозе Мануэл Баррозо жанобларига Белгия  Қироли Альберту II га Жорий йилнинг 24-январида сизлар  ўзбек мазолими Ислом Каримовни  қабул этишга шайланмоқдасизлар. Наҳотки, бу кишининг 2005 йилда Андижонда намойишчи халққа  қарши уюштирган оммавий қатлиомини бу қадар тез унутдингизлар?

Каримовга очиқ мактуб

Мен бу мактубни сизни истеъфога чақириш учун ёзаётганим йук. Бу сизни инсофга чақириш учун ҳам ва, ҳатто, халқингизга қарши репрессияларни тўхтатиш учун ҳам ёзаётганим йўқ. Бу хат воситасида сиз билан сиёсий тортишув ниятим ҳам йўқ. Шу маънода, бу хат бир сиёсий рақибнинг бир сиёсий раҳбарга ёзган мактуби эмасдир. Бу мактубни ёзишга 1998 йилда чиққан “ИСЛОМ…

ЕИ қарорига норозилик билдирилди

Европа иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Люксембургда Ўзбекистонга нисбатан санкцияларни бекор қилишга келишиб олган айни пайтда¸ бир гуруҳ ўзбек мухолифатчилари бундай сиëсатга норозилик билдирдилар.