Муҳаммад Бекжон янги технологияларни ўзлаштирмоқда ва китоб ёзмоқчи

18 йилдан сўнг мамлакатда ҳокимият ўзгаргани шарофати билан ўзбек қамоқхонасидан озод қилинган журналист Муҳаммад Бекжон озодликда ўтган дастдабки уч ойи ҳақида ҳикоя қилади. 63 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил февралда хибсга олинганди ва 2017 йил 22 февраль куни озодликка чиқди. Бекжонга, унинг укалари Рашид ва Комилларга қўйилган расмий айблов гўёки уларнинг 1999 йил 16 февраль…

Муҳаммад Солиҳ: Мирзиëевнинг халққа яқинлашиш ҳаракатлари менга самимий кўринди!

23 март куни Ўзбекистон Халқ ҳаракати раиси¸ мамлакат мустақиллиги учун курашиб¸ сўнгра¸ мустақил Ўзбекистон ҳукумати тазйиқи остида ватандан чиқиб кетишга мажбур бўлган Муҳаммад Солиҳ Шавкат Мирзиëвни қўлловчи илк видеобаëнот билан чиқди. Узоқ йиллар Тошкент ҳукумати томонидан “муросасиз мухолифатчи” сифатида тақдим этиб келинган Муҳаммад Солиҳ¸ Озодлик билан суҳбатда бундай умидвор баëнотга ундаган сабаблар ҳақида гапирди. –…

Ойдин Солиҳ: «СИЗ УНУТДИНГИЗ… Дунё бахтли яшаш учун яратилган жой эмас, имтиҳон жойидир»

Инсон ёки жонли ва жонсиз мавжудотлар макро ва микро дунёда бирликда мавжуддир. Макро дунё нима ўзи? Макро дунёси молекулалар ва атомлардан иборат. Атом модданинг энг кичкина парчасидир. Атом ости дунёси микро дунё дейилади. Микро дунёда бу дунё қонуниятлари амал қилмайди. У ерда умуман бошқа қонунлар амал қилади. Биз бу дунёда масофа ўлчай оламиз, оғирлик ўлчай…

Каримов Конституцияга Гарант эмас, унинг бузилишига ҳомийлик қилди

Бугун Ўзбекистоннинг жорий Конституцияси қабул қилинган кун. Бундан йигирма йил муқаддам қабул қилинган ушбу ҳужжат 6 бўлим, 26 боб, 128 модадан иборат. “Асосий Қомус” дея кўрсатилган Конституциянинг «мамлакат халқи манфаатлари учун хизмат» қилиши таъкидланади. Ўзбекистон расмийларига кўра, Конституция мамлакат «мустақиллигининг муҳим ҳуқуқий асоси, тинч-осуда, фаровон ҳаётнинг мустаҳкам кафолати» ҳисобланади. Расмий матбуотда таъкидланишича, Ўзбекистон Конституцияси «халқчиллиги…

Муҳаммад Солиҳ:’Қўлида қалами ва бир парча қоғози бор кишининг ҳар қандай жойда ёзиш имкони бор’

(Мухолифатдаги «Эрк» демократик партиясининг раиси ва таниқли шоир Муҳаммад Солиҳ) Би-би-си: Муҳожиротда ижодкор бўлишнинг ўзига хосликлари нимада? Гашти, машаққати назарда тутилганда… Муҳаммад Солиҳ: Бу саволларга жавоб бераркан, шоир ролига киришга тўғри келади. Ва бу жараёнда қатор нокамтарликлар юз бериши муқаррар. Бунинг учун олдиндан узр сўраб қўймоқчиман. Чунки шоирлик — мақтанчоқликка маҳкумликдир. Ихтиёри ўзида бўлмаган мақтанчоқликка…

Каримов ўзидан билиб кетмайди

«Эрк» демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ Uznews.net мухбири Тўлқин Қораевга берган интервьюсида Ислом Каримов стратегиясига нисбатан ўз муносабати ва «Эрк»нинг келгусидаги сайловлар олдидан белгилайдиган режалари ҳақида гапирди.

Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон матбуоти ҳақида

Би-би-си Ўзбек хизмати Би-би-си Марказий Осиё ва Қофқоз бўлимининг 15 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондаги матбуот эркинлиги борасида мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ билан телесуҳбат уюштирди.

«Орзу қилишдан тўхтаманг» («Озодлик» саволларига жавоблар)

Ўзбек мухолифати лидери Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда ҳам инсон эрки ва озодлиги қадрланадиган жамият кўришни истовчиларга шундай мужда йўллади. Kуни кеча Ўзбекистон мухолифати лидерларидан бири Муҳаммад Солиҳ Озодлик радиосининг Прагадаги бош қароргоҳида меҳмон бўлди. Озодликнинг инглиз¸ рус¸ қозоқ¸ қирғиз¸ туркман ва тожик хизмати мухбирлари билан учрашган Муҳаммад Солиҳ ОзодликТВ студиясида ҳам айрим саволларга жавоб берди. Озодлик:…

Бир тоғора қулупнай ëки КГБ нинг қонли фитнаси

Биринчи сони билан таниша бошлаганингиз «20 йил» деб номланган янги дастур миллат тарихидаги умидбахш бир давр – 20 асрнинг 80-йиллари охири ҳамда 90-йиллари бошида кечган ва кўп жиҳатдан унинг бугунги кунини белгилаб берган тарихий воқеалар тўғрисида бўлади.