Категория архивов: Шеърият

МУҲОРАБА ҲОРҒИНЛИГИ / MUHAREBE YORGUNLUĞU

Албатта, сиз каби мен ҳам инсонман, Аммо бу масаланинг энг қулай ёни. Аслида, М.Солиҳ номли майдонман, Етмиш йиллик муҳораба майдони. Ортиқ бу майдоннинг ҳар бир қаричи Душман қони билан суғорилмиштир — Аёвсиз урушди Нафсимга қарши…

Етар эди

Эсингдами,Ойдин, қушлар сасидан Уйғонардик айни онда сен билан — Тошкентнинг кунчиқар деразасидан Кириб келар эди сариқ сунбула. Унинг орқасида турган махфий қўл Тоғлар сулдорини уфққа чизарди Ва бизни чорларди сафарга бу йўл Аммо бахтли эдик…

ҲАҚ ВА ХАЛҚ ОРАСИДА / HAK VE HALK ARASINDA

ҲАҚ ВА ХАЛҚ ОРАСИДА Ҳақни сўйладим мен золим юзига, Аммо халқ деганда тилим тутилди — Тикка қараб туриб халқнинг кўзига, Ҳақни сўйламадим, қўрқоқлик қилдим. Майдонда жаҳолат жўш урар экан, «Халқнингмас, бу менинг иллатим», дедим. Ўртада…

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС / ESKİ TROLEYBÜS

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС (Хотира) Йўловчилар турар сассиз,садосиз. Ёғмир оғир ёғар — қўрғошин тусда. Кетиб бораётир йигит билан қиз Эртак каби эски троллейбусда. Манзара оқ-қора филмда каби Диалоглар ҳам шунга яраша лўнда. Қимирлайди қизнинг қуршаган лаби Ва…

ВАССАЛГА / VASAL’A

ВАССАЛГА Аввал хаста этдинг у сархуш итни, Йўлин ҳозирладинг сўнг манзил томон, Ва ўз отанг бўлган бу мустабидни «Халқнинг отаси» деб этдинг-ку эълон! Сўнгра уни ювдинг,кўмдинг сен — ғассол, Московадан олдинг йўлу йўруқни, У амр…

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ / CESARETİN TÜRLERİ

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ Золимни айблаш учун жасорат керак. Бу золимнинг интиқомидан қўрқмаслик жасоратидир. Олимни мақташ учун ҳам жасорат керак. Бу мақтаган кишининг ўз нафсониятига қарши чиқмоқ жасоратидир. 2020 Муҳаммад Солиҳ * * * CESARETİN TÜRLERİ Zalime…

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК / ÖLDÜGÜMDE ARZIM KISA OLACAK

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК Роббим, омонатинг,мана, қабул эт — Бир метр саксон тўрт сантим бир бадан. Аъзолари эскиди,аммо бўлади, Зотан, қололмасди улар абадан… Баъзи унсурлари йўқолди йўлда, Масалан,тиш деб берганинг инжулар.. Сочлар ҳам тўкилди,ҳар ҳолда,…

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ / REMİZLERİN FAYDASI

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ Маъно касб этажак бу узун кеча «Ёрнинг сочи каби узундир» десанг Касб этгани каби шу қора чечак «Қалбимда беш бурчак ҳузундир» десанг. Йиғла эй юрагим, касб этсин маъно Умр бўйи сенга жилмайган сароб,…

АКС ҚАҲРАМОН / AKS KAHRAMAN

АКС ҚАҲРАМОН Қилич ясамоқчун темирни урар Унинг нақ қалбига, том иссиғида, Сўнгра тўғри йўлдан юргандай юрар Ўзи ясаган шу қилич тиғида. Ҳаёти «майли» дер у нима деса, Истаган ерида бўлар намоён, Орқа пландаги ўлими эса…

БЕШИНЧИ ОЛАМ / BEŞİNCİ ALEM

БЕШИНЧИ ОЛАМ Дунёда бирорта гўзал чеҳра йўқ Бир теран Фикрнинг сиймоси каби — Ҳеч бир атиргулнинг иси тенг келмас Бир яхши Ниятнинг хуш бўйларига! 2020 Муҳаммад Солиҳ * * * BEŞİNCİ ALEM Dunyada bir tane…

УСТОЗ МУҲАММАД СОЛИҲГА

Фарзона Зайд Устоз МУҲАММАД СОЛИҲГА Денгизим, шамолинг бунча ёқимли, Сокин парвозланар қушлар бағрингда. Денгизим, елканлар ҳилпирамоқда, Соғинчинг қамалган улкан қалбингда. Сен тош ва ҳайқир, етсин нолишинг, Аскар ҳарсангларнинг қулоқларига. Денгизим одиллик ҳукмингнинг саси Ёйилсин дунёнинг…

ЎТКИНЧИ ДУНЁ

ЎТКИНЧИ ДУНЁ Ўткинчи дунё. Бу ташбиҳ дунёдан ўтмак истамаётган одамнинг Уйдирмасидир балки. Балки инсон эмас, Балки дунё ўтаётгандир Кўзлари олдидан инсониятнинг? Диққат билан қараб турсам, Қараб турсам дунёга… Ўтаяпмиз бир-биримиздан! 2020 Муҳаммад Солиҳ

ТУШДАН СЎНГРА / RÜYADAN SONRA

ТУШДАН СЎНГРА Тушда отдан тушиб,бехосдан Ўнгда йиқиласан пойига тонгнинг!… Ҳофизангда тушлар эрир оҳиста Эмулсияси тушган негатив янглиғ… Ётасан, бир маҳзун оҳангдай ёки Нури тугаётган рангга чанқоқ кўз, Ё да ҳамма кутган, аммо гуёки Вақтида айтилмаган…

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ Не тур қалбсан, не тур бир борлик, Ҳолингдан оғринмайсан — Сиқмаса агар торлик Кенгликни соғинмайсан? Не тур эрк севгиси бу Унга ҳеч интилмайсан, Маҳбуснинг ҳужраси каби Ҳар кун бир тинтилмасанг?!…

ТОШБЎРОН

ТОШБЎРОН Ҳужм этар иштонин бошига кийиб Шармсиз шаллақилар лашкари — Ҳужм этарлар сенга! Меҳрдан ийиб, Ҳолингни томоша қилар ёш-қари! На бир ақрабодан, на-да дўстингдан Нажот бор шу онда — қурир илигинг! Чўян тран мисол тўхтар…

ТАНБИҲ/TEMBİH

ТАНБИҲ Эй, Нафс,пайт келди, сен ҳам бир уял Жунбушга келмактан, қаҳ-қаҳ отмоқдан, Халқ олдига чикиб,безаниб ял-ял Шеърлар ўқимоқдан муҳаббат ҳақда! Гарчанд мендан бошқа,»ҳей,тўхта» демас, Азалдан бузуқдур сенда мафкура Ичингда кўпирган туғёнга эмас, Ҳаракат эт шу…

СУРГУНДАГИ ДАРВИШ ДУОСИ

Юртимда адолат бўлмаса боқий Роббим,мен қулингга ҳузур буюрма, Зулм давом этаркан юртимда токи Мазлум мақомидан мени айирма! Тилим бийрон этма яратган Эгам Ҳақиқатни мумкин бўлмаса айтиш! Токи халким оёқ остида экан, Менга ҳаром бўлсин ватанга…

МИЛЛАТИМГА/MİLLETİME

МИЛЛАТИМГА Миллатим, кўзингни очишинг учун Тайёрдир кўзини юмишга ўғлинг — Кетса, кетмаяжак тижорат учун Қайтса, факат ғозий бўлиб қайтажак! Бугун қулликка тайёрлангандай Эркаклар тайёрланажак ўлимга Навбатга туражаклар шаҳидлик учун Бугун нонга навбат тургани каби! Хатларини…

МЕРОС / MİRAS

МЕРОС Ҳаётга уйғотмас менда эҳтирос «Етмиш ёш муборак!» деган ибора. Боқдим, мендан менга қолётган мерос Шу онда шулардан иборат: Бу — на Кавсар суви, на сулув ҳури На Адн жаннати, на-да ул Фирдавс, Буларнинг барини…

Фалсафа / Felsefe

ФАЛСАФА Энди, етмиш ёшнинг бўсағасида Борлиқ фалсафаси мен учун оддий: Фақат модда моддий эмас дунёда Иймон ҳам моддийдир, Тавба ҳам моддий! 2019 Муҳаммад Солиҳ * * * FELSEFE Artık, yetmiş yaşın tam eşiğinde Varlık felsefesi…

Телба / Deli

ТЕЛБА Яна сабр қилинг сабрингиз тўлса Ва ўйлаб гапиринг,телба бу одам — Бир доҳийда қанча даҳолик бўлса, Шунча телбалик бор бу телбада ҳам! Телба кўринмоқдан халқ-халойиққа Қўрқмаяжак қадар телба, сарсари! У телба — юради душманга…

1989 — 2019

1989 — 2019 Бири келиб, менга 30 йил аввал «30 йил кейин ҳам Ўзбекистонга Баракат келмайди», деса бемаҳал Ишонар эдимми бундай инсонга? «Яна-да забунроқ, яна-да бош хам Яна-да оғирроқ бўлади» деса, «Фақат ўғил эмас, набиралар…

Қайтиш / Geri dönüş

Муҳаммад Солиҳ ҚАЙТИШ Сургун йилларининг қаҳратонида Долда қолиб кетган нокдай буришдим Ва шу ожиз ҳолимнинг ҳар бир онида Гўё Ҳақсизликка қарши урушдим! Ниҳоят, ҳақсизлик битди дафъатан Ёки бизга шундай туюлди! Гўё эшикларни очди ул Ватан,…

Даҳшатли туш / Korkunç rüya

ДАҲШАТЛИ ТУШ Аллоҳ пойидаман тушимда Ҳали бошланмасдан Маҳшар қайғуси Мени жудо қилди ақлу ҳушимдан Қўрқув эмас, даҳшатли уят туйғуси! Атрофга ёйилар «читир-читир» сас Ёнар вужудимнинг ичи ва таши! Мени ёқаётган дузахнинг эмас, Аллоҳ қаршисида Уят…

Оддий тур / Sade tür

ОДДИЙ ТУР Биз шундай ғалати турдан одаммиз Кўкарамиз ҳеч ким экмаган жойда, Ҳамма кулаётган чоғда биз — ғаммиз, Биз куллий зарарда кўрамиз фойда! Халқ зулм пойида тилини ютиб, Индамай турганда бизлар индаймиз! Озод бўлса, ҳайқирса,…

Сургун ичинда сургун / Sürgün içinde sürgün

СУРГУН ИЧИНДА СУРГУН Сургун ичинда сургун сен ҳам бир яшаб кўргин ҳолимни яшаб куриб, сўнгра мендан ҳол сўргин! Ватан эмас бу очун Бу ер Нафс овидир Аллоҳнинг Одам учун Яратган синовидир Бас, нечун сиз мен…

Ният / Niyat

НИЯТ Аллоҳдан ўзгага эмассан муҳтож Сен эмас, нафсингдир қийналаётган — Ният агар бўлса эди тахту тож Албат эришардинг бундай ҳаётга! Аммо ҳою-ҳавас чеккада қолиб, Сенга ният бўлди бошка нарсалар; Шафкатсиз кўринган тақдирдан нолиб, Итдай ғингшимаслик,…

Хабар келса / Haber gelse

ХАБАР КЕЛСА… «Дарвиш, сургун битди,ниҳоят Севин, сени кечирди ватан! Паспортни ол, йўлга чиқ!», дея Хабар келса эди дафъатан, Мен аминман, «йилт» этмас эди Кипригингда севинчнинг ёши, Титрамасди, «қилт» этмас эди Қуриб қолган соғинч оғочи!… 2019…

Сенинг хаёлинг / Senin hayalin

СЕНИНГ ХАЁЛИНГ Сен кетдинг абадиян бу ердан, аммо солланган инсон тушиб кетгандан сўнг ҳам солланишда давом этаётган бир арғамчи каби солланади сен ҳақдаги хаёлим 2019 Муҳаммад Солиҳ * * * SENİN HAYALİN Sen gittin buradan…

Тақвим / Takvim

ТАҚВИМ Англамок истадим ақлим борида Мен ким эдим ва энди кимман Ва кўрдим: вақтнинг муз деворида Япроқлари юлинмиш бир тақвимман. 2019 Муҳаммад Солиҳ * * * TAKVİM Anlamak istedim aklım varında Ben kim idim ve…

Одил Зот / Adil Zat

ОДИЛ ЗОТ Қадарингни белгилади аввалдан Аллоҳ, Гуноҳингни эмас, билгин эй, гумроҳ! Сенга Ўзи гуноҳ қилдириб, наҳот Жазо берар эди Одил бўлган Зот?! 2018 Муҳаммад Солиҳ * * * ADİL ZAT Kaderini belirledi evvelden Allah, Senin…

Ярашмас / Yakışmaz

ЯРАШМАС Ярашмайди эркак кишига Йулида ўлишни керактирмайдиган Бир гоя учун ўлмак ярашмас асло. 2018 Муҳаммад Солиҳ * * * YAKIŞMAZ Er kişiye yakışmaz asla Uğrunda ölmeyi gerektirmeyecek Bir gaye için ölmek 2018 Muhammed Salih

Таҳлика / Tehlike / Опасность

ТАҲЛИКА Солиҳ, инсофли бўл, юртга қайтишчун Ҳужум қилаверма сўлу соғинга – Тасаввур эт, нима бўларди бугун, Юртга қайтса ҳар бир Ватан соғинган! 2018 Муҳаммад Солиҳ * * * TEHLİKE Salih, insaflı ol, yurda dönmek için…

Сен кетганда

СЕН КЕТГАНДА Кетганда, Бир аёлдай кетсанг эди, Нозу фироқ этсанг эди… Йук, бунақа кетмайдурсан сен, Нозу фироқ этмайдурсан сен. Сен кетсанг боғлардай кетасан, Вақт ўтган сари юк солиб. Сен худди тоғлардай кетасан, Узоқлашган сари юксалиб.…