Муҳаммад Солиҳ шеърлари Уйғур тилида

Муҳаммад Солиҳнинг шеърлари Уйғур тилига таржима қилинди. Қуйида уйғур шоир ва таржимони Ёлқин Азизий таржимасида Муҳаммад Солиҳнинг «Мансур шеърлар» туркумидан бир парча эълон қиламиз. مۇھەممەد سالىھ : مەنسۇر شېئىرلار (ئۆزبېكىستان)ئۆزبېكىچىدىن ئۇيغۇرچىلاشتۇرغۇچى : يالقۇن ئەزىزىتۈركىي تىلدا سۆزلىمەكتۈركىي تىلدا سۆزلىمەك ئاسان. تۈركىي تىلدا سۆزلىمەك شۇنچىلىك قىيىن. بۇ تىلدا سۆزلىمەك شۇنچىلىك قىيىن، شۇنچىلىك ئاچچىق. ئەگەر كەيپىڭ چاغ بولسا،…

Kabe’yi Sağındım (Özledim)

Ben yine sağındım, evini Sen’in Rabbim benim, Rahmanir Rahim. Bu bir teşbih değil, gerçekten benim, Sağınçtan göklere yükselir ahım! Şükür ki, sindirdin nefsin sazını, Yerine kalbimi inlettin, Rabbim. «Sağınmak» fiilinin tam manasının, «Sığınmak» olduğunu anlattın, Rabbim! Muhammed Salih 25.01.2016

Каъбани соғиниб

Мен яна соғиндим уйингни, Эгам Эй бизни яратган Раҳмонир Роҳийм! Бу бир ташбих эмас, ҳақиқатан ҳам Соғинчдан кўкларга юксалар оҳим! Шукур-ки, синдирдинг нафснинг созини, Ўрнига юракни ингратдинг, Роббим! «Соғинмоқ» феълининг туб маъносининг «Сиғинмоқ» эканин англатдинг, Роббим! Муҳаммад Солиҳ 25.01.2016

Ўтган асрнинг «Турғунлик йиллари»да ёзилган шеърлар

Қуйидаги шеърлар ўтган ХХ асрнинг 70 йиллари ўрталарида битилган, яъни роппа роса 40 йил олдин. Қирқ йил!.. Бу орада кўп вокеалар бўлиб ўтди, уларнинг энг каттаси Советлар Иттифоқи йиқилши эди Ўзбекистон мустақил бўлди, аммо Совет даврида бу мустақиллик учун курашган қуйидаги шеърлар муалллифи «хоин» деб эълон қилинди, Совет давлатининг химоячилари эса мустақил давлатнинг бошига келиб…

Тарафсизлик кутма

Мусулмон эсанг кел, мен билан қайғур, Лоқайд қараб турма, тараф бўл. Уйғур ўлдирилса сен ҳам бўл уйғур, Араб зулм кўрса сен ҳам араб бўл! Буни эплолмасанг, лоақал мендан, Тарафсизлик кутма, узр, тарафман — Ҳар ер шарафсизга тўлса заминда, Шарафсизга қарши шарафман! 2015 Муҳаммад Солиҳ  

Ҳамд

Ҳамд бўлсин, Роббимга яна ва яна қуллари ичидaн мени сайлади: ғаддор золимлардан эмас, У мeни мискин мазлумлардан айлади! 2014 Муҳаммад Солиҳ

Умид

Ҳеч нимам йўк хайир бобида, фақат чексиз пушаймоним бор, факатгина ўз азобида қоврилаётган бир иймоним бор.   Факат мени яратган Эгам, афу этмоқ учун сўнгги он бир баҳона топади деган Роббим ҳақда ҳусни зоним бор! 2014 Муҳаммад Сoлиҳ

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалламга тақлид

Ҳадафни  кўролмай  йўлим сўнгида адашиб кетардим мен ёппа-ёлғиз турмаганда эди кўзим ўнгида нур билан йўғрилган қутлуғ сиймонгиз.   Агар боқмасайди мусаллим нигоҳ, ҳайбат либосини кийган тавозе, кибр дунёсида камтарий мутлоқ санаб юрар эдим ўзимни  ўзим.   Билмайман, не бўлар эди охирим пайдо бўлмасангиз бу ҳаётимда — Шармисор бўларди менинг зоҳирим тақлид этмасайдим Сизга ботинда!   …