Нега мен журналист аёл билан баҳс-мунозара қилмадим

Бу мавзуга такрор мурожаат этишимга   “Узнюснет” номли интернет-нашрда Г.Бухарбаеванинг “ЎХҲ демократияга таҳдид”, деб номланган, ҳеч қандай асосга таянмаган, фитнакор иддaoси сабаб бўлди. Продолжить чтение этой записи

Елена Урлаеванинг Туркияга келгани ҳақда билдириш

Бу баёнотда инсон ҳақлари ҳимоячиси Елена Урлаеванинг Туркияга келгани хусусида – ҳеч бир йўрим ва ёки шарҳсиз – кўрганларим қандай бўлса, шундай келтирмоқчиман.
У Туркияга озгина дам олиш ва соғлиғини тиклаш ниятида ташриф буюрганди. Айни пайтда инсон ҳақлари ҳимоячилари билан ҳам кўришиш режаси бор эди. Продолжить чтение этой записи

Қулаш арафасида

Каримов режими қулаш учун тайёргарлик кўрмоқда. Америка ва Европа Иттифоқи 2005 йилда қабул қилган ўз санкцияларини бекор қилиб, унга ёрдам бера бошлаганига қарамай; бу ёрдамлар Каримовни юрт ичи ва ташқарисидаги мухолифларга қарши янги репрессияларга илҳомлантираётганига қарамай, мустабид режим қулаш учун тайёргарлигини бошлади.
Бугун режимнинг барқарорлигига ишонган бирорта давлат тизими йўқ. Ўз келажагига ишонган битта ҳам маъмурни тополмайсиз бу тизимларда. Продолжить чтение этой записи

ВАЪДА ҚИЛИНГАН МАШРУЪИЯТ (ҚОНУНИЙЛИК)

Ўзбекистондаги сиёсий тузум интизорлик билан ўз қулашини кутмоқда. Бу инқирозга мутлақо “Араб баҳори”нинг инқилоблар силсиласи туртки бўлиши шарт эмас. Бу тузум баҳорни кутмасдан, кузда ҳам, ҳатто қишда ҳам бемалол йиқилиши мумкин. Чунки бу тузум жуда қартайди, уни боқиш кун сайин қийинлашмоқда. Бу ҳолат Қуръони Каримнинг “Қасас” сурасида марҳамат қилинган манзарага ишора қилмоқда: “Биз эса, ер юзида эзилганларга беминнат неъмат беришни, уларни пешво қилишни ва уларни ворислар қилишни, ва ер юзида уларга имконлар беришни, Фиръавн, Ҳомон ва икковининг аскарларига улар (мазлумлар)дан қўрққан нарсаларини кўрсатишни истаймиз.” (Қасас сураси: 5-6) Продолжить чтение этой записи

МЕН ҲАМ АЧИНАМАН

“Озодлик” радиосининг исмсиз мухбири томонидан ёзилган (Нина Бекжон: «Эрим гаровда қолмоқда») мақоласини афсус ичида ўқиб чиқдим. Мақолада менинг укам, сиёсий маҳбус Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси Нина Бекжоннинг менга қарата мурожаати эълон қилинган. Нина Бекжон бу мурожаатида эрининг озод бўлиши учун мен сиёсатни тарк этишим кераклигини талаб қилибди. Продолжить чтение этой записи

Ойначининг кўппаклари

Бир турк латифаси билан бошламоқчиман сўзимни. Кунлардан бир куни, бир қишлоқ оқсоқоли одамларни тўплаб, уларга “ҳар бир уй эгаси биттадан кўппак тайёрлаб турсин, товуқ ва қўйларимизни олиб кетаётган бўрига, айни пайтда ҳужум қиламиз”, дея амр қилибди. Бўри қишлоққа инган заҳоти, ҳужум бошланибди ва бўри бу кутилмаган ҳамжиҳатликдан довдираб, тепага қараб қоча бошлабди. Тепанинг устига чиқиб, пастда итлар подасига қараб “Майли, анависи қуйчивон Маҳматнинг ити, унинг бир қўзисини олгандим, анависи эса новвой Мустафонинг ити, ундан битта нонини олиб қочгандим, аммо энг олдинги сафда чанг-тўзон ичида чопаётган кўппак ойначи Жуманинг ити-ку, унинг эгасига мендан бирор ёмонлик тегмаган-ку, нега бу ит энг олдинги сафда, чанг-тўзон ичида елаяпти, ажабо?” деган экан. Продолжить чтение этой записи

Кичик ишоратлар

Даҳшатли бир тезлик, қўрқинчли бир шитоб бор Замонда.

Унинг тезлигини кузатиш учун энг яхши майдон – инсонлар шамойилидир: кечагина сенга дўст бир киши бугун душманларинг қаторида – дўстдан душманга айланиш жараёни шу қадар тез! Продолжить чтение этой записи

ОЙДИНЛИК КУНИГА ЯҚИНЛАШАРКАН

Мусулмон дунёсидаги сўнгги воқеалар умидларни орттирмоқда. Ислом оламининг чеҳраси нуронийлашиб, қатъий чизгилар мулойимлашмоқда, нигоҳи шаффолашмоқда. Продолжить чтение этой записи

Дунёқараш тутқунлари (video)

Дунёқараш тутқунлари

Яқинда Оврупо шаҳарларидан биттасида, Тошкентдан келган рус миллатига мансуб дўстларимни кўриб, улар билан анча суҳбатлашиб ўтирдик. Улар Ўзбекистонда туғилган, у ерни ўзига ватан билган инсонлар, юртдаги  муаммолар ҳақида куйиниб, самимий гапирдилар.
Улар рустилли аҳоли орасида ўзбек зиёлилари ҳақда бир пайтлар КГБ яратган “булар ирқчи” деган тушунча  ҳали ҳам  ёйғин (кенг тарқалган) эканини айтишди. Бу  хато тушунчани онглардан ўчириш учун дўстларим мендан рустилли аҳолига қарата бир видеомурожаат эълон  қилишимни илтимос этдилар. Мен уларнинг илтимосига кўра тайёрланган мурожаатимни шахсий интернет саҳифамда (www.muhammadsalih.com ) эълон қилдим. Продолжить чтение этой записи

Follow

Get every new post delivered to your Inbox.

Join 2 395 other followers