«Х» ВА «Ҳ» МУХЛИСЛАРИГА

Бир тажрибамни айтай. Интернет саҳифамизга келган кирилча мақолалални тафтиш этар экан, муаллифларнинг аксарияти «х» ўрнига «ҳ» ва ёки аксинча  «ҳ» ўрнига «х» ёзиб, айни имловий хатони такрорлашларига юзлаб марта гувоҳ бўлганман. Бу ходисани тузатишнинг ягона йўли бу икки товушни ягона иероглиф (лотинча «Н») билан ифодалаш зарурлигини ўйлагандим ўшанда.

Кеча интернетда журналист Рассом Туз адабиётчи профессор Қозоқбой Йўлдошнинг «х» ва «ҳ» ҳарфларни битта қилиш керак» деган фикрини эълон қилди ва бунда фикрга келган битта мен эмаслигимни кўрдим.

Фақат Рассом Тузнинг бу эълони кичик тортишувга туртки берди.

Ва афсуски, аксарий «ўзбек тортишувлари»да бўлгани каби, атрофга ҳақоратлар ёга бошлади.

Профессор Қозоқбой Йўлдошни «қовоқ калла» дейишди.

Ҳеч бир тарбияли инсон бир илм одамини “қовоқ калла” деб ҳақорат қилмайди. Хатто фикрига қўшилмаса ҳам.

Мен ҳақоратга учраган профессорнинг таклифини «тўғри» дея изоҳ қўйдим. Қўйдиму мен ҳам балога қолдим. Бир зумда «янгибозор шевасини унутган хоин»га чиқардилар. Ва «Х» билан «Ҳ»нинг мутлоқо айри белги билан собитланиши кераклиги ҳақда «илмий» ҳамлалар бошланди.

Албатта, мен «хоинлик»да 30 йиллик «стаж»га эга бўлганим учун хафа бўлмадим. Аксинча,бу вокеа  янги алифбо ҳақида яна бир марта ўз фикримни билдириш учун имкон туғдирди.

Араб алифбосида унли товушларни ифодалайдиган баъзи харфлар йўқ.

Аммо фаросатли ўқувчи матнни ўқиганда уша «йўқ» товушлар билан ўқийди.

«Ўзи ўзига беклар» бу фаросатдан маҳрум бўлганми?

Биз нега талаффуз этаркан «Х» нинг юмшоғи ва каттиғини фарқлай олмаслигимиз керак?.

Фонетик фарқлиликларни тортишган кишиларнинг кўпчилиги беиҳтиёр Кирилл алифбоси базасидан келиб чиқиб гапиради.

Бу кишилар «Рус мустамлакасидан қутилдик» деб ўйлаган, аммо ўз зеҳнида Рус асоратини акс эттиришда давом эттираётган  «неомиллиятчилар», тўғрироғи,  неомаҳаллийчилардир.

Кенгроқ айтгандан булар руслар тарафидан сингдирилган Турк душманлигининг ғайрииҳтиёрий тамсилчиларидир.

Ўзбек тилини ҳимоя қиламан деб Туркликка ҳужум қилаётганликларини англамаган самимий жоҳиллардир.

Уларнинг Турк Душманлиги шу қадарки, туркларга ўхшамаслик учун, алифболарининг турк алифбосига ўхшамаслиги учун қўлидан келган саботажини қиладилар.

Масалан, Турк алифбосида  «ş», «ç» «о» бўлгани холда, бу харфларни қабул қилмасдан ўрнига намойишкорона:

Sh _ Š

Ch _ Č

O’ _ Ō ларни таклиф қилишади.

Уларнинг ота-боболари Русга ўхшаш учун 135 йил кетини йиртишганди, энди улар Туркка ўхшмаслик учун йирта бошладиилар ўша мухтарам жойларини.

Бу «ўша миллий ғурур» эмиш. Ҳолбуки, на миллатдан, на ғурурдан хабари бор бу «зоти мухтарамлар»нинг.

Биз Туркка ўхшасак ўзимизга ўхшаган бўламиз. Ўзимизга ўхшашга бошлайлик ниҳоят…

Мавзуга қайтсак. Аслида Кирилл билан Лотин алифболарининг ҳусусиятлари аралаштирилмаса бас, ихтилоф туғилмайди.

Бир неомаҳаллийчи хоним «халачўп»ни ҳам ҳошимни ҳам битта «Х» билан ёзайликми», дея писанда қилади.

Ха, мазмунидан келиб чиқиб халачўпни ҳам, ҳошим’ини хам, , «ҳам»ни ҳам битта “ҳ” билан ўқиш ва ёзиш мумкин.

Айни «неохоним» каминани ёши ўтиб, ҳассосиятлари ўтмаслашганида айблайди.

Ёшим ўтган сари каминада маҳаллийчилик комплекси эмас, турклик шуури ҳассослашди.

Асло Ўзбекпараст эмасман.

Дунёда 250 милёнлик бир Турк нуфузи бор, камина шу муаззам миллатнинг бир аъзосидир.

Буюк Темур айтган Туркнинг бош бўғинига ўзбек ҳам мансубдир.

Фожиа — ўзбекларнинг бирлашмаганида эмас, туркларнинг бирлашмаганидадир.

Мени «ўз шевасини унутган хоин» деган неомаҳаллаийчига эса жавобим шу:

Хоин ўз шевасини унутган эмас, ўз Турклигини унутган хоиндир.

Сиз ҳам ўз шевангизни унутинг ва Глобал Туркликка келинг.

Бутун турк қавмлари учун ягона алифбо тузилмагунча бу савиясиз тортишмалар давом этажак афсус.

Аммо Турк Дунёси интеграсёни яқин.

Унга маҳаллий «параст»лар тўсиқ булаолмайди.

Алҳамдулиллоҳ

Муҳаммад Солиҳ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *