Категория архивов: Ўзбекча

МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ «ИМПЕРАТИВ» КИТОБИ ҲАҚИДА КИТОБХОН ФИКРЛАРИ

(Китобнинг «Пафос» номли эссеси остига ёзилган изоҳлар) Xayrullo Salomov: 1991 ~йил,19~21 август, давлат тўнтариши юз бериб ГКЧП ҳокимиятга келган, 3~кун давом этган диктатурани Ҳиндистондан шошилинч қайтиб келган И. Каримов қўллаб қувватлаб баёнот берган эди.. Солиҳ…

«Х» ВА «Ҳ» МУХЛИСЛАРИГА

Бир тажрибамни айтай. Интернет саҳифамизга келган кирилча мақолалални тафтиш этар экан, муаллифларнинг аксарияти «х» ўрнига «ҳ» ва ёки аксинча  «ҳ» ўрнига «х» ёзиб, айни имловий хатони такрорлашларига юзлаб марта гувоҳ бўлганман. Бу ходисани тузатишнинг ягона…

БИР САВОЛГА ЖАВОБ

Бир қизимизнинг дин олими рахматли Муҳаммад Содиқ Муҳаммадюсуф ҳақидаги саволларининг каминага оид қисмига мухтасар шаклда жавоб беришга ҳаракат қиламан.  Аввало шуни айтишим керак. М.Содиқ М.Юсуф билан шахсан таниш бўлганман, жуда яқин дўст бўлмасак-да, доим бир-бирини…

ЗАМОН ЎЗГАРДИ

ЗАМОН ЎЗГАРДИ Бир пайтлар «Ватан учун ўл», деса, Ўладиганлар бор эди ватанимизда Ва «Ўл!», дейилди, улар ўлди ҳаялламасдан! «Сўзингни тут» дейилганда, Тутган эрлар бор эди бу элда — Ва улар тутди сўзларини, Аммо ўзлари тутилмади…

ФОЖИА ЎЗБЕКЛАРНИНГ БИРЛАШМАГАНИДА ЭМАС, ТУРКЛАРНИНГ БИРЛАШМАГАНИДАДИР

(«Ҳ» ва «Х» мухлисларига) Бир тажрибамни айтай. Интернет саҳифамизга келган кирилча мақолаларни тафтиш этар экан, муаллифларнинг аксарияти «Ҳ» ўрнига «Х» ва ёки аксинча «Х» ўрнига «Ҳ» ёзиб, айни имловий хатони такрорлашларига кўп гувоҳ бўлдим. Янги…

ЁЛГОНЧИ ДУНЁМИ?/YALANCI KİM – DÜNYA MI?

ЁЛГОНЧИ ДУНЁМИ? Мусавий,насроний Яратгандан нақд Жаннат истайдилар, буни биламиз. Биз ҳам Роббимизга ҳар куни беш вақт «Бизга жаннат бер», деб дуо қиламиз Дуо этар экан, ҳатто йиғлаймиз Самимийдир истак каби кўз ёш ҳам, Бағримизни зикр…

БУ ЕРДА/BURADA

БУ ЕРДА Балки индин, балки эртага Буткул шаклланиб бўламан Ва тугайди дунё эртаги, Кўзимни очаман, ўламан. Тахланмокда менинг ҳаётим Ҳолограмм бетлари сингари. Улар менинг адабиётим — Ҳузуннинг турлари рангоранг. Тахланишда этаркан давом Мен бу ерда…

АР РАҲИМ

АР РАҲИМ Қарасам, умримнинг ҳар бир онинда Раҳмдил Аллоҳим мени аябди, Мана, шу ерда ҳам ўлим ёнимда, Аммо Роббим менга кўрсатмаяпти! Узунлигини ҳам сездирмас йўлнинг, Йўл ҳам тўппа-тўғри — ёйдан чиққан ўқ! Яна елкамдаги етмиш…

АДОЛАТ ВА АДОЛАТСИЗЛИК

Адолат ҳаммага — яхшига ҳам, ёмонга ҳам — бир хил муносабатда бўлиш дегани эмас. Адолат — яхшига ҳам, ёмонга ҳам улар лойиқ бўлган муносабатда бўлишдир. Ҳаммага бир хил муносабатда бўлиш — адолатсизликдир. Муҳаммад Солиҳ

МУҲОРАБА ҲОРҒИНЛИГИ / MUHAREBE YORGUNLUĞU

Албатта, сиз каби мен ҳам инсонман, Аммо бу масаланинг энг қулай ёни. Аслида, М.Солиҳ номли майдонман, Етмиш йиллик муҳораба майдони. Ортиқ бу майдоннинг ҳар бир қаричи Душман қони билан суғорилмиштир — Аёвсиз урушди Нафсимга қарши…

Етар эди

Эсингдами,Ойдин, қушлар сасидан Уйғонардик айни онда сен билан — Тошкентнинг кунчиқар деразасидан Кириб келар эди сариқ сунбула. Унинг орқасида турган махфий қўл Тоғлар сулдорини уфққа чизарди Ва бизни чорларди сафарга бу йўл Аммо бахтли эдик…

ҚОЧИШ ЙЎЛИ / KAÇIŞ YOLU

ҚОЧИШ ЙЎЛИ «Биз бу дунёга бахтли бўлиши учун келдик», деган хаёлдан қутулсанг бас, ҳаётинг дарҳол изга тушади. «Биз бу дунёга синов учун юборилдик», деган фикр келиб қолса, ҳаётинг яшин тезлигида мазмун қозонажак ва уфкда «ялт»…

МЕН КИММАН? / BEN KİMİM?

Мен кимман? «Сен кимсан?» деган саволга аниқ жавобим: Агар 18 минг оламни Яратган Аллоҳга қуллик этмак ва унинг сўнгги Расули Муҳаммад алайҳиссалом(с.а.в) шариатида яшамоқ мусулмонлик эса, алҳамдулллоҳ, мен — мусулмонман. Агар ўз миллатини севиш миллиятчилик…

ИСТЕЪФОГА ЧАҚИРИЛАДИГАН ҲУКУМАТ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Бир хорижий радио номидан мендан интервью олган боланинг қўлига тутқазилган саволлардан биттаси шундай эди: “Сизнинг Мирзиёевга қарши чиқишингизга унинг сизни Ўзбекистонга киритмагани сабабми?”. Бу саволга мен “бунинг ҳам таъсири бўлган бўлиши мумкин” деб қисқа жавоб…

ҲАҚ ВА ХАЛҚ ОРАСИДА / HAK VE HALK ARASINDA

ҲАҚ ВА ХАЛҚ ОРАСИДА Ҳақни сўйладим мен золим юзига, Аммо халқ деганда тилим тутилди — Тикка қараб туриб халқнинг кўзига, Ҳақни сўйламадим, қўрқоқлик қилдим. Майдонда жаҳолат жўш урар экан, «Халқнингмас, бу менинг иллатим», дедим. Ўртада…

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС / ESKİ TROLEYBÜS

ЭСКИ ТРОЛЛЕЙБУС (Хотира) Йўловчилар турар сассиз,садосиз. Ёғмир оғир ёғар — қўрғошин тусда. Кетиб бораётир йигит билан қиз Эртак каби эски троллейбусда. Манзара оқ-қора филмда каби Диалоглар ҳам шунга яраша лўнда. Қимирлайди қизнинг қуршаган лаби Ва…

ВАССАЛГА / VASAL’A

ВАССАЛГА Аввал хаста этдинг у сархуш итни, Йўлин ҳозирладинг сўнг манзил томон, Ва ўз отанг бўлган бу мустабидни «Халқнинг отаси» деб этдинг-ку эълон! Сўнгра уни ювдинг,кўмдинг сен — ғассол, Московадан олдинг йўлу йўруқни, У амр…

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ / CESARETİN TÜRLERİ

ЖАСОРАТНИНГ ТУРЛАРИ Золимни айблаш учун жасорат керак. Бу золимнинг интиқомидан қўрқмаслик жасоратидир. Олимни мақташ учун ҳам жасорат керак. Бу мақтаган кишининг ўз нафсониятига қарши чиқмоқ жасоратидир. 2020 Муҳаммад Солиҳ * * * CESARETİN TÜRLERİ Zalime…

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК / ÖLDÜGÜMDE ARZIM KISA OLACAK

ЎЛГАНИМДА АРЗИМ ҚИСҚА БЎЛАЖАК Роббим, омонатинг,мана, қабул эт — Бир метр саксон тўрт сантим бир бадан. Аъзолари эскиди,аммо бўлади, Зотан, қололмасди улар абадан… Баъзи унсурлари йўқолди йўлда, Масалан,тиш деб берганинг инжулар.. Сочлар ҳам тўкилди,ҳар ҳолда,…

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ / REMİZLERİN FAYDASI

РАМЗЛАРНИНГ ФОЙДАСИ Маъно касб этажак бу узун кеча «Ёрнинг сочи каби узундир» десанг Касб этгани каби шу қора чечак «Қалбимда беш бурчак ҳузундир» десанг. Йиғла эй юрагим, касб этсин маъно Умр бўйи сенга жилмайган сароб,…

АКС ҚАҲРАМОН / AKS KAHRAMAN

АКС ҚАҲРАМОН Қилич ясамоқчун темирни урар Унинг нақ қалбига, том иссиғида, Сўнгра тўғри йўлдан юргандай юрар Ўзи ясаган шу қилич тиғида. Ҳаёти «майли» дер у нима деса, Истаган ерида бўлар намоён, Орқа пландаги ўлими эса…

Жасоратни телбалик деб биладиган халқ қўрқоқликни фазилат ҳисоблайди

Жасоратни телбалик деб биладиган халқ қўрқоқликни фазилат ҳисоблайди. * * * Народ, который считает смелость сумасшествием, трусость сочтёт добродетелью. Муҳаммад Солиҳ

НИЯТ ВА АМАЛ / NİYET VE EMEL

НИЯТ ВА АМАЛ Яхши НИЯТнинг АМАЛдан устунлиги тушунчаси фикримча шу мантиққа асосланади: пайдо булган НИЯТ ҳам худди она раҳмидан чиққан бувак каби тоза ва шаффофдир. Унинг фитрати — ҳар янги туғилган чақолоқ фитрати каби —…

БЕШИНЧИ ОЛАМ / BEŞİNCİ ALEM

БЕШИНЧИ ОЛАМ Дунёда бирорта гўзал чеҳра йўқ Бир теран Фикрнинг сиймоси каби — Ҳеч бир атиргулнинг иси тенг келмас Бир яхши Ниятнинг хуш бўйларига! 2020 Муҳаммад Солиҳ * * * BEŞİNCİ ALEM Dunyada bir tane…

ЎТКИНЧИ ДУНЁ

ЎТКИНЧИ ДУНЁ Ўткинчи дунё. Бу ташбиҳ дунёдан ўтмак истамаётган одамнинг Уйдирмасидир балки. Балки инсон эмас, Балки дунё ўтаётгандир Кўзлари олдидан инсониятнинг? Диққат билан қараб турсам, Қараб турсам дунёга… Ўтаяпмиз бир-биримиздан! 2020 Муҳаммад Солиҳ

ТУШДАН СЎНГРА / RÜYADAN SONRA

ТУШДАН СЎНГРА Тушда отдан тушиб,бехосдан Ўнгда йиқиласан пойига тонгнинг!… Ҳофизангда тушлар эрир оҳиста Эмулсияси тушган негатив янглиғ… Ётасан, бир маҳзун оҳангдай ёки Нури тугаётган рангга чанқоқ кўз, Ё да ҳамма кутган, аммо гуёки Вақтида айтилмаган…

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ

НЕ ТУР ЭРК СЕВГИСИ БУ Не тур қалбсан, не тур бир борлик, Ҳолингдан оғринмайсан — Сиқмаса агар торлик Кенгликни соғинмайсан? Не тур эрк севгиси бу Унга ҳеч интилмайсан, Маҳбуснинг ҳужраси каби Ҳар кун бир тинтилмасанг?!…

ТОШБЎРОН

ТОШБЎРОН Ҳужм этар иштонин бошига кийиб Шармсиз шаллақилар лашкари — Ҳужм этарлар сенга! Меҳрдан ийиб, Ҳолингни томоша қилар ёш-қари! На бир ақрабодан, на-да дўстингдан Нажот бор шу онда — қурир илигинг! Чўян тран мисол тўхтар…

ҲАҚИҚИЙ МУСЛИМОН/HAKİKİ MÜSLÜMAN

ҲАҚИҚИЙ МУСЛИМОН Аллоҳ деди:» Эртанги ризқингни бугун истама.Мен сендан эртангги номозингни бугун истамаяпманку». Ҳақиқий муслимон эртангги ризқини бугун истамайди, чунки ҳақиқий муслимон эртага яшайдими йўқми, билмайди. Ҳақиқий муслимон умуман ризқ истамайди, чунки ҳақиқий муслимон қул…

XУШ КЕЛДИНГИЗ ЎЗЛИГИНГИЗГА

Яқинда Боку шаҳрида Қозоғистоннинг собиқ президенти, Турктилли давлатлар фаҳрийларининг фаҳрий раиси Нурсултон Назарбоев бир таклифини тилга келтирди. Унинг бу таклифи Турк дунёси жамоатчилигида катта акс садо бериши керак эди. Мен нафасимни ютиб кутдим. Бекладим. Аммо…

ТАНБИҲ/TEMBİH

ТАНБИҲ Эй, Нафс,пайт келди, сен ҳам бир уял Жунбушга келмактан, қаҳ-қаҳ отмоқдан, Халқ олдига чикиб,безаниб ял-ял Шеърлар ўқимоқдан муҳаббат ҳақда! Гарчанд мендан бошқа,»ҳей,тўхта» демас, Азалдан бузуқдур сенда мафкура Ичингда кўпирган туғёнга эмас, Ҳаракат эт шу…

СУРГУНДАГИ ДАРВИШ ДУОСИ

Юртимда адолат бўлмаса боқий Роббим,мен қулингга ҳузур буюрма, Зулм давом этаркан юртимда токи Мазлум мақомидан мени айирма! Тилим бийрон этма яратган Эгам Ҳақиқатни мумкин бўлмаса айтиш! Токи халким оёқ остида экан, Менга ҳаром бўлсин ватанга…

МИЛЛАТИМГА/MİLLETİME

МИЛЛАТИМГА Миллатим, кўзингни очишинг учун Тайёрдир кўзини юмишга ўғлинг — Кетса, кетмаяжак тижорат учун Қайтса, факат ғозий бўлиб қайтажак! Бугун қулликка тайёрлангандай Эркаклар тайёрланажак ўлимга Навбатга туражаклар шаҳидлик учун Бугун нонга навбат тургани каби! Хатларини…

МЕРОС / MİRAS

МЕРОС Ҳаётга уйғотмас менда эҳтирос «Етмиш ёш муборак!» деган ибора. Боқдим, мендан менга қолётган мерос Шу онда шулардан иборат: Бу — на Кавсар суви, на сулув ҳури На Адн жаннати, на-да ул Фирдавс, Буларнинг барини…

Фалсафа / Felsefe

ФАЛСАФА Энди, етмиш ёшнинг бўсағасида Борлиқ фалсафаси мен учун оддий: Фақат модда моддий эмас дунёда Иймон ҳам моддийдир, Тавба ҳам моддий! 2019 Муҳаммад Солиҳ * * * FELSEFE Artık, yetmiş yaşın tam eşiğinde Varlık felsefesi…

Телба / Deli

ТЕЛБА Яна сабр қилинг сабрингиз тўлса Ва ўйлаб гапиринг,телба бу одам — Бир доҳийда қанча даҳолик бўлса, Шунча телбалик бор бу телбада ҳам! Телба кўринмоқдан халқ-халойиққа Қўрқмаяжак қадар телба, сарсари! У телба — юради душманга…